UZBEK

Виза, Паспорт
Паспортдан фойдаланиш бўйича чекловлар; ташриф ва вақтинчалик яшаб туришнинг таъқиқланиши
Паспортдан фойдаланиш бўйича чекловлар; ташриф ва вақтинчалик яшаб туришнинг таъқиқланиши
- Табиий офат ёки хавотир бор бўлган хориждаги жойларда хатарли ҳолатлардан ҳимоялаш мақсадида кишиларнинг маълум хорижий давлат ёки ҳудудга ташриф буюриши ёки вақтинчалик бориб яшашига вақтинчалик чеклов қўйиш зарур, деб топилса, Ташқи ишлар Вазирлиги маълум бир даврни белгилаган ҳолда паспортдан фойдаланиш бўйича чекловлар жорий этиши ёки маълум хориж мамлакати ёки минтақасига ташриф буюриш ва вақтинчалик бориб яшаб туришни таъқиқлаши мумкин (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 17 (1)-моддаси асосий матни; “Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 28-моддаси).
Паспортдан фойдаланиш бўйича чеклов ҳақида билдиришнома
- Агар Ташқи ишлар Вазирлиги паспортдан фойдаланиш бўйича чеклов жорий этмоқчи бўлса, қайси мамлакатлар ёки минтақаларга чиқиш чекланиши, чеклов кўлами, паспортдан фойдаланиш бўйича чеклов шартлари ва муддати, паспортдан фойдаланиш, чет элга ташриф ва вақтинчалик яшаб туриш учун рухсатнома олиш тартиб-таомилини белгилайди ва бу ҳақида билдиришнома чиқаради. (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 17(2)-моддаси; “Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 30-моддаси)
- Қачонки хориждаги хатарли вазиятнинг бартараф этилганлиги туфайли паспортдан фойдаланиш бўйича чекловларни сақлаб туришга зарурат қолмаганда, Ташқи ишлар Вазири ушбу чекловларни кечиктирмасдан олиб ташлайди ва бу ҳақида эълон қилади (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 17(3)-моддаси)