UZBEK

Виза, Паспорт
Паспортни қайта расмийлаштириш тартиб-таомиллари
Паспорт қайта расмийлаштириш учун ариза
- Қуйидаги ҳолатларда паспорт қайта расмийлаштирилиши учун Корея Республикасининг хориждаги дипломатик миссиясидаги (Корея Республикасининг элчихоналари, дипломатик ваколатхоналари, бош консулликлари назарда тутилмоқда) ёки мамлакатда Ташқи ишлар Вазирлиги номидан паспорт билан боғлиқ масалалар билан шуғулланувчи муассасага ариза билан мурожаат қилиши мумкин (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 11(1) ва 21(1)-моддаси; "Чет элларда Корея Республикасининг дипломатик миссияларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси; “Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 37 (1) 1-моддаси).
· Қуйидагиларни тўғрилаш ёки ўзгартириш керак бўлганда: паспорт тури, қайси мамлакат томонидан берилганлиги, паспорт рақами, берилган вақти, амал қилиш муддати ва ким томонидан берилганлиги, паспорт эгасининг исм-шарифи, миллати, жинси, туғилган санаси ва фотосурати;
· Берилган паспорт йўқотилган бўлса;
· Берилган паспортга зарар етган бўлса;
- Қайта паспорт олиш учун мурожаат қиладиган шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 11(3)-моддаси, “Паспорт тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 3(2) ва 18 (2)-моддаси ва “Паспорт тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 4-моддаси).
· Паспортни қайта расмийлаштириш учун ариза:
· Қайта расмийлаштириладиган паспорт(фақат, ёқотилган ҳоллар бундан мустасно)
· Паспорт фотосурати
· Бундан ташқари, паспортни қайта тиклаш учун керакли ҳужжатлар Паспорттўғрисидаги қонун ижро қоидалари”ги Қоидаларнинг4-моддасида
Паспортни онлайн қайта расмийлаштириш учун ариза бериш
- Aввал электрон паспорт (оддий паспорт)ни камида бир марта олган 18 ёшга тўлган фуқаролар паспортни қайта расмийлаштириш учун онлайн тарзда мурожаат қилишлари мумкин (фуқаролик мурожаатлари электрон ойнаси). Бироқ, қуйидагиларнинг бирортасига тегишли бўлганлар онлайн паспортни қайта расмийлаштириш учун ариза бериш ҳуқуқига эга эмаслар (“Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 5-моддаси, 2-банди ва Ташқи ишлар вазирлигининг паспорт маълумотлари веб-сайтига қаранг).
· 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар
· Ҳаётидаги биринчи электрон паспортга ариза берувчи
· Дипломатик ва расмий паспорт олишга ариза берувчи
· Фавқулодда паспортга ариза берувчи
· Aриза бера оладиган ёки ҳарбий хизматни ўтамаган ариза берувчилар
- Маҳаллий резидентлар Ҳукуматнинг веб-сайтида 24, чет элда яшовчилар эса консуллик Minwon24 веб-сайтида ариза беришлари мумкин, ариза беришда паспорт бериш тўловидан ташқари алоҳида онлайн тўлов тизими тўлови олиниши мумкин.
Қайта расмийлаштирилган паспортни олиш
- Паспортни ўзи, ўрнидан ёки почта орқали олиши мумкин. Фақатгина онлайн тарзда паспортни қайти тикланса пасспорт эгасининг ўзи танлаган органдан боиб олиши керак. (“Паспорт тўғрисидаги қонун ижро қоидалари”ги Қоидаларнинг 7(1)-моддаси)
- Тайёр бўлган қайта расмийлаштирилган паспортни талабгор вакили олганда, вакил ўз шахсни тасдиқловчи ҳужжати билан бирга талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда ишончномани тақдим этиши лозим (“Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 7 (2)-моддаси).
- Тайёр бўлган янги паспортни почта орқали олмоқчи бўлганлар бу ҳақида ариза берган вақтда кўрсатиб ўтишлари ва зарур маълумотларни тақдим этишлари керак, жумладан, паспорт жўнатилиши керак бўлган манзил ва почта харажатларини тўлашлари керак (“Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 7 (3)-моддаси)
Қайта расмийлаштирилган паспортнинг кучини йўқотиши
- Агар тайёр бўлган қайта расмийлаштирилган паспортни талабгор 6 ой ичида олиб кетмаса, паспорт кучини йўқотади (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 13 (1) 2-моддаси)
- Паспорт қайта расмийлаштирилгандан сўнг, қайта расмийлаштириш учун ариза берганда қайтарилган эски паспорт ўз кучини йўқотади (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 13 (1) 4-моддаси)