UZBEK

Виза, Паспорт
Корея Республикаси паспорти ҳақида тушунча
Паспорт нима?
- “Паспорт” хорижда фуқароликни тасдиқловчи ягона идентификация картаси бўлиб, 2008-йилдан бошлаб паспорт химоясикучайтирилган, паспортларни расмийлаштириш учун паспорт эгасининиг фото сурати,исми шарифи ва маълумотларини ўз ичига олган электрон чип ўрнатилган. (Т.И.В. Интернет сахифаси - Паспортмаълумотларини тасдиқлаш - Янгиликлар – Паспорт хақида сухбатлар блоги).
Бошқа тушунчаси: Йўл гувоҳномаси
- “Йўл гувоҳномаси” борилаётган манзил кўрсатилган ва қуйидаги гуруҳлардан бирига кирувчи шахсларга паспорт ўрнида бериладиган ҳужжатдир (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 14(1)-моддаси; “Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 16-моддаси).
· Кореядан чиқаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар
· Хориж мамлакати фуқароси томонидан асраб олинган шахслар
· "Кореялараро алмашинув ва ҳамкорлик тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддасига кўра йўл гувоҳномаси билан юриш талаб этиладиган шахслар ҳамда Ташқи ишлар ва савдо Вазири томонидан йўл гувоҳномаси берилиши зарур, деб топилган шахслар
· Хорижда вақтинча турган ёки яшаб келган шахслар орасида паспорт берилиши ёки қайта берилиши хориж мамлакати томонидан рад этилган ёки чекланган ёки мажбуран у мамлакатдан чиқариб юборилганлиги сабабли ўз она мамлакатига қайтиши учун унга сафар гувоҳномаси берилиши зарур бўлган шахслар
· "Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ малакатдан мажбурий равишда чиқариб юборилган ва ҳеч қандай паспорт ёки ўз мамлакати паспортини ўрнини босувчи бирор ҳужжат ололмайдиган хорижлик шахслар
· Юқорида санаб ўтилган шахслар гуруҳига ўхшаш вазиятда бўлган ва Ташқи ишлар ва савдо Вазири томонидан зудлик билан йўл гувоҳномаси берилиши зарур, деб топилган шахслар
- Йўл гувоҳномасининг амал қилиш муддати 1 йилгача бўлади. Ушбу гувоҳнома берилишидан мақсад амалга ошгандан сўнг у ўз кучини йўқотади ("Паспорт тўғрисида"ги Қонуннинг 14(2)-моддаси)
- Йўл ҳужжатининг берилиши ва юридик кучи паспортники билан бир хил (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 14(3)моддаси, 7- дан 10-гача бўлган моддалар, 12-моддаси, 13-моддаси ва 16-дан 18-гача бўлган моддалар).
Паспорт ва йўл гувоҳномасининг ўлчамлари ва муқоваси
- Паспорт ва саёхатхужжатларининг юқори ўнг томонида давлат герби кўрсатилади, қуйида тегишли равишда Корейс ва римхарфларида давлат номи ва паспорт тури кўрсатилади.Агар биометрик паспорт бўлса, унинг муқовасининг пастки қисмида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан белгиланган стандартларга мувофиқ, маълумотлар электрон шаклда киритилганлигини кўрсатувчи унг томонидабелги қўйилган (“Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 2(2)-моддаси).
- Паспорт ва йўл гувоҳномасининг эни 8,8 см, бўйи эса 12,5 см ни ташкил этади (“Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 2(1)-моддаси).
- Саёҳат гувоҳномасининг муқоваси қора ранг бўлиб, 12бетдан иборат. (Пасспорттўғрисидаги қонун иржо этиш қоидалари 2(3)-моддаси 5-кичик банди)
Паспортга киритиладиган маълумотлар ва бу маълумотларни киритиш усули (биометрик паспорт)
- Шахсий маълумотлар ўрин олган саҳифасида қуйидаги маълумотлар босилади ва электрон шаклда киритилади (“Паспорт тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси; “Паспорт тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 3(1)-моддаси).
· Паспорт тури, қайси мамлакат томонидан берилганлиги, паспорт рақами, берилган вақти, амал қилиш муддати ва ким томонидан берилганлиги
· Паспорт эгасининг исм-шарифи, миллати, жинси, туғилган санаси ва фотосурати