UZBEK

Виза, Паспорт
Фуқароларга чиқиш учун қўйиладиган талаблар
Чиқиш текшируви
- Корея Республикасидан ташқарига чиқмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро кириш ва чиқиш портида иммиграция назорати ходимига ўз паспортини тақдим этиши ва чиқиш текширувидан ўтиши ҳамда ходимнинг саволларига жавоб бериши лозим ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 3(1)-моддаси; "Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 1(1)-моддаси).
- Аммо, агар узрли сабабларга кўра фуқаронинг Корея Республикасининг кириш ва чиқиш портлари орқали Кореядан чиқишининг имкони бўлмаса, у шахс маҳаллий иммиграция назорати идораси раҳбарининг рухсати ёки хорижлик шахслар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун масъул бўлган ҳукумат идораси раҳбарининг рухсати билан кириш ва чиқиш портидан бошқа ерда иммиграция назорати ходими томонидан ўтказиладиган чиқиш текширувидан ўтгандан сўнг Кореядан чиқиб кетиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 3(1)-моддасининг қўшимча шартлари).
Қонунбузарликларга қарши санкциялар
- Чиқиш текширувидан ўтмасдан мамлакатни тарк этган шахсга нисбатан 3 йилгача қамоқ ёки 20 миллион Корея вонигача жарима жазоси қўлланилади ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 94(1)-моддаси).