UZBEK

Виза, Паспорт
Визасиз кириши рухсат этиладиган хорижлик шахслар қамрови
Тамойил
- Виза мамлакатга киришга рухсат беришнинг асосий талаби ҳисобланади ва Корея Республикасига кирмоқчи бўлган хорижлик шахсдан, умумий олганда, виза олиш талаб этилади ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 7(1)-моддаси).
Истисно
- Агар хорижлик шахс қуйидаги шахслар гуруҳига кирса, у Корея Республикасига визасиз кириши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 7(2)-моддаси).
1. Туриш учун рухсат этилган ёки озод этилган муддат тугашидан олдин Корея Республикасига кирмоқчи бўлган ва қайта кириш ҳуқуқи берилган ёки қайта кириш учун рухсат олишдан озод этилган шахслар.
2. Корея Республикаси билан визасиз кириш бўйича келишувга эга бўлган мамлакат фуқароси бўлган ва мазкур келишувга кўра виза олиш талабидан озод этилган шахслар.
3. Корея Республикасига халқаро дўстлик муносабатларини ривожлантириш мақсадида, саёҳат учун ёки Корея Республикаси давлат манфаатлари учун кирувчи ва шу мақсадда унга алоҳида равишда кириш учун рухсатнома берилган шахслар.
4. Корея Республикасидан бошпана йўл ҳужжати билан чиқиб кетган ва ушбу ҳужжат амал қилиш муддати тугашидан олдин Корея Республикасига кираётган шахслар.
※ Юқоридаги 2- ва 3-пунктлар ҳақида батафсил маълумот қуйида тушунтириб берилган.
Олдиндан бериладиган сафар рухсатномаси
- Бош адлия агар тегишли чет эл фуқароси жамоат тартибини сақлаш ёки давлат манфаатлар учун зарур деб ҳисобланса,қуйидаги тоифаларга кирадиган чет элликлар учун олдиндан бериладиган сафар рухсатномасини бериши мумкин. ("Иммиграция назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, 3-банд 1-қисми).
· Агар ушбу шахс Корея Республикаси билан визаларни бекор қилиш тўғрисидаги шартномани имзолаган мамлакат фуқароси бўлса ва шу боис виза олиш мажбуриятидан озод бўлса.
· Агар у шахс Кореяга халқаро дўстлик, сайёҳлик ёки Кореянинг манфаатлари учун кирса ва тегишли равишда кириш рухсатини олган бўлса.
· Агар у шахс Кореяга бошқа қонунларга мувофиқ визасиз кириши мумкин бўлса.
- У шахс олдиндан бериладиган сафар рухсатномасини олиш учун қуйидаги барча талабларга жавоб бериши керак. У шахс 10,000 вон харажат кетадиган олдиндан бериладиган сафар рухсатномасига онлайн тарзда ариза билан мурожаат қилиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни ижро этиш тўғрисида”ги Қоидаларнинг 8-3-моддаси, 8-4-моддаси 2 ва 3-параграфлари ва 72-моддасининг 1-2-субпараграфи).
· Ариза берувчининг амалдаги паспорти бўлиши керак.
· Ариза берувчи учун кириш тақиқланмаган ёки рад этилмаган бўлиши керак ("Иммиграция назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси).
· Аризачининг кириш мақсади унинг виза турига мувофиқ бўлиши керак.
· Аризачи тасдиқланган яшаш муддати тугагунга қадар Кореядан чиқиб кетиши керак.
· Ариза берувчи Бош адлиянинг қарори билан маълум қилинган бошқа мақомларга эга бўлиши керак
- Чет эл фуқароси Кореяга кираётганда ёнида олдиндан бериладиган сафар рухсатномаси бўлиши керак ("Иммиграция назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-3-моддаси 2-параграфи).