UZBEK

Виза, Паспорт
Виза берилиши ҳақида гувоҳнома нима?
Виза берилиши ҳақида гувоҳнома тушунчаси
- “Виза берилиши ҳақида гувоҳнома” дейилганда, Корея Республикасига кирмоқчи бўлган хорижлик шахс ёки Корея Республикасига кирмоқчи бўлган хорижлик шахсни таклиф этувчи шахс аризасига кўра берилиши мумкин бўлган ҳужжат бўлиб, агар Адлия Вазирлиги виза беришдан олдин ушбу гувоҳномани бериш, зарур деб топса, ушбу гувоҳнома берилади ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 9(1)- ва (2)-моддаси).
Виза берилиши ҳақида гувоҳнома бериш
- Виза бериш ҳақидаги гувоҳнома Кореянингхориждаги дипломатик идораси (кейинги ўринларда, Корея Республикасининг элчихоналари, дипломатик миссиялари, ваколатхоналари, бош консулликлари ва консулликлари деб юритилади) раҳбарига топширилмаган виза бериш жараёнини соддалаштириш ва қисқартириш учун берилади. Ушбу идоралар ўзларининг юрисдикцияга эга бўлган ҳудудларида Корея Республикасига келмоқчи бўлган хорижликлар учун муҳожирлик идоралари ёки унинг ҳудудий бўлимлари томониданберилади (Манба: “Салом Корея” интернет сахифаси - маълумотлар майдончаси -иммиграция/резидентлик - таклифнома/виза (ВИЗА) - виза берилганлиги бўйича қўлланмага қаранг).