UZBEK

Виза, Паспорт
Гуруҳлар визаси нима?
Гуруҳлар визаси тушунчаси
- “Гуруҳлар визаси” дейилганда, Корея Республикасининг хориждаги дипломатик миссияси бошлиғи томонидан (Корея Республикасининг элчихоналари, дипломатик ваколатхоналари, миссиялари, умумий консуллиги ва консулликлари назарда тутилмоқда, кейинги ўринларда "хориждаги дипломатик миссия" деб юритилади) бир кема, самалёт, поезд, автоуловда ёки бошқа бир транспорт воситасида биргаликда Корея Республикасига кириб борадиган дипломатик делегация, халқаро тадбирда иштирок этувчи шахслар гуруҳи, ўқув-танишув сафарига отланган талабалар гуруҳи ва шунга ўхшаш кўп сонли инсонлардан иборат гуруҳга бериладиган виза, тушунилади. ("Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 11 (1)-моддаси; "Чет элларда Корея Республикасининг дипломатик миссияларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси)
Гуруҳлар визаси бериш
- Амалиётда Корея Республикаси билан визасиз режим келишувига эга бўлмаган Хитой фуқаролигига эга уч кишидан ортиқ сайёҳлар гуруҳларига гуруҳ визалари берилади [Хитойлик сайёҳлар гуруҳларини жалб қилувчи махсус сайёҳлик агентликлари учун амалий Йўриқноманинг 2(1)-моддаси (Маданият, спорт ва туризм Вазирлигининг 2016-0-сонли Йўриқномаси, 2016 йил 7 ноябрда чиқарилган ва кучга кирган)].