UZBEK

Виза, Паспорт
Визани узайтиришнинг асосий тамойиллари
Визани узайтириш учун рухсатнома
- Агар хорижлик шахс Кореяда яшаб туриш учун рухсат этилган давридан ортиқ мамлакатда қолмоқчи бўлса, у рухсат этилган даври тугамасдан олдин Адлия Вазирлигидан визани узайтириш учун рухсатнома олиши лозим ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси).
Визани узайтириш учун сабаблар
- Агар мурожаат қилган хорижлик фуқаро қуйидаги гуруҳлардан бирига кирадиган бўлса, Муҳожирлик хизмати бошлиғи (кейинги ўринларда “Хизмат раҳбари” деб юритилади), муҳожирлик бошқармаси раҳбари (кейинги ўринларда “бошқарма раҳбари” деб юритилади) ёки муҳожирлик бошқармаси ҳудудий бўлими раҳбари (кейинги ўринларда “ҳудудий бўлим раҳбари” деб юритилади) виза муддатини узайтириши мумкин. Аммо агар визани узайтириш муддатини 30 кундан ортиқни ташкил этадиган бўлса, ариза берувчи Адлия Вазирлигидан рухсат олиши керак (Муҳожирлик тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 32(1)-моддаси).
Визани узайтириш муддатининг юқори чегараси
- Визани узайтириш муддати қонунда белгиланган юқори чегарада бўлиши мумкин (“Муҳожирлик тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Регламентнинг 37- модда, 1-банди).
- Меҳнат ташрифи (H-2) визасини давомли равишда узайтириш муддати 3 йилдан ошмайди, аммо иш берувчининг тавсияси кабилар Адлия вазири томонидан белгиланган талабларга тегишли бўлган шахслар 5 йилгача визасини узайтириши мумкин, бироқ чет эллик талаба билан меҳнат ташрифи (H-2) визаси билан Кореяга кирган ота-оналар ёки турмуш ўртоқлар фақат чет эллик талаба бўлган муддат ичида бўлишлари мумкин (“Муҳожирлик тўғрисидаги қонун ижроси Қоидаларнинг 37-моддаси 2-қисми 3-банди).
※ Ҳар бир виза бўйича бир марта берилиши мумкин бўлган виза муддатининг юқори чегараси “Муҳожирлик тўғрисидаги қонун ижроси Қоидалари”нинг 1-жадвалида келтирилган.