UZBEK

Виза, Паспорт
Виза мақомини ўзгартиришнинг асосий тамойиллари
Виза мақомини ўзгартиришга рухсатнома
- Агар Корея Республикасида яшаётган хорижлик шахс ўзининг истиқомат қилиш мақоми рухсат бермайдиган фаолият турлари билан шуғулланмоқчи бўлса, у Адлия Вазирлигидан виза мақомини ўзгартириш учун олдиндан рухсат олиши лозим ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 24(1)-моддаси).
- Қуйидаги гуруҳлардан бирига кирувчи ва ўз мақоми ўзгарганлиги туфайли истиқомат қилиш мақомини ўзгартирмоқчи бўлган хорижлик шахслар ўз мақоми ўзгарган санадан бошлаб 30 кун ичида Адлия Вазирлигидан истиқомат қилиш мақомини ўзгартириш учун рухсатнома олиши лозим ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 24(2)-моддаси ва 31(1)-моддаси; "Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қоиданинг 45(1)-моддаси).
· Корея Республикасидаги хорижий дипломатик миссиялар (шу жумладан, элчихоналар ва консулликлар) ва халқаро ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари
· Корея Республикаси ҳукумати билан тузилган келишувга кўра дипломатлар ёки консуллар билан бир хил имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларига эга шахслар ва уларнинг оила аъзолари
· Корея Республикаси ҳукумати томонидан таклиф этилган ва муҳим дипламатик, саноат ва/ёки мудофаа ишларига жалб этиладиган шахс ва унинг оиласи ёки Адлия Вазирлиги томонидан хорижликларни рўйхатдан ўтказиш тартиботини ўташдан озод этилган ҳар қандай шахслар