UZBEK

Виза, Паспорт
Корея Республикасига кириш виза турлари
Бир марталик кириш визаси ва кўп марталик кириш визаси
- Корея Республикасига 1 марталик кириш ҳуқуқини берувчи 1 марталик виза ва 2 ёки ундан ортиқ марта кириш ҳуқуқини берувчи кўп марталик виза турлари мавжуд ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 8(1)-моддаси).
- 1 марталик кириш визаси ва кўп марталик кириш визасининг амал қилиш муддатлари қуйидагича ("Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 12(1) ва (2)-моддалари):
· 1 марталик кириш визаси: берилган вақтдан бошлаб 3 ой
· Кўп марталик кириш визаси: Виза турига қараб унинг муддатлари қуйидагича
√ Кореяда истиқомат қилиш мақоми Дипломатия (A-1), Расмий миссия (A-2), Аҳдлашувлар/Келишувлар (A-3) бўлган хорижлик шахснинг кўп марталик кириш визаси муддати: 3 йил
√ Кореяда истиқомат қилиш мақоми Вақтинчалик меҳнат (H-2) бўлган хорижлик шахснинг кўп марталик кириш визаси муддати: 5 йил ичида
√ Кўп марталик визалар бериш тўғрисидаги келишув асосида берилган кўп марталик виза муддати Муддати келишувда кўрсатилади
√ Ўзаро дўстлик ва бошқа миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда берилган кўп марталик кириш визаси: Муддати Адлия Вазирлиги томонидан алоҳида равишда белгиланади
Яшаб туриш мақоми
- “Истиқомат қилиш мақоми” Корея Республикасига кирмоқчи бўлган хорижлик шахс эга бўлиши лозим бўлган квалификацияни билдиради ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси).
- Корея Республикасига кирмоқчи бўлган шахс қуйидаги визалардан бирига эга бўлиши шарт ("Иммиграция назорати тўғрисидаги”ги Қонуннинг 10, 10-2 ва 10-3(1) моддалари).
· Оддий виза: Иммиграция назорати тўғрисидаги қонун билан чекланган яшаш муддатига рухсат беради
Қисқа муддатли виза: хорижлик шахсга Корея Республикасида туризм, ташриф ва бошқа мақсадларда 90 кунгача (виза узайтирилса ёки қайтарилувчанлик тамойилига биноан 90 кундан ортиқ муддатга) туришга рухсат беради
Узоқ муддатли виза: хорижлик шахсга Корея Республикасида таълим, малака ошириш, инвестиция, бошқарув, турмуш қуриш ва бошқа мақсадларда 90 кундан ортиқ яшашга рухсат беради, бунинг муддати Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш ҳақидаги Қарорнинг 1-иловасида чекланган
· Доимий яшаш: хорижлик шахсга Корея Республикасида доимий яшашга рухсат беради, бунда фаолият тури ва яшаш муддати чекланмайди
- Хорижлик шахс Корея Республикасида ўзининг истиқомат қилиш мақомида кўзда тутилган ва белгиланган туриш даври давомида яшашлари мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 17(1)-моддаси).
※ Хорижлик шахснинг истиқомат қилиш мақоми, туриш даври ва 1 марталик кириш учун туриш даври муддати ҳақида батафсил маълумотни "Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қарорнинг 1, 1-2 ва 1-3 иловаси ва "Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида”ги Қоиданинг 1 иловасидан топишингиз мумкин. Бу ҳолатда, 1 марта кириш учун амал қиладиган туриш даври муддати бошқача белгиланиши мумкин, агарки Адлия Вазирлиги халқаро амалиётлар, ўзаро дўстлик тамойиллари ёки миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келиш зарур, деб топса.
※ Истиқомат қилиш мақоми турлари ҳақида керакли бўлган батафсилмаълумотларни Салом Корея томонидан тақдим этилган “Чет элликлар учун қўлланма” дантопишингиз мумкин.
Корея Республикасига кириш виза шакли
- Қуйида Корея Республикасига бериладиган виза шакли билан танишинг.
① Виза рақами: Берилган визанинг серия рақамини билдиради
② Истиқоматқилиш мақоми: Кореяда яшаш даври давомида хорижлик шахснинг амалга ошириши учун рухсат берилган фаолият турларини билдиради.
③ Истиқомат муддати: Корея Республикасига кирган санадан бошлаб ҳисобланадиган яшаб туриш учун рухсат бериладиган муддатни билдиради.
④ Тури: Виза тури, яъни 1 марталик кириш визаси (S ҳарфи билан белгиланади) ёки кўп марталик кириш визаси (M ҳарфи билан белгиланади)
⑤ Берилган вақти: Виза берилган санани кўрсатади.
⑥ Амал қилиш санаси: Виза амал қилиш муддати тугайдиган санани, яъни виза муддатини кўрсатади. Муддати ўтгандан сўнг виза амал қилмайди.
⑦ Берилган жойи: Виза берилган манзил ҳақидаги маълумот кўрсатиладиган жойни билдиради.