UZBEK

Виза, Паспорт
Хорижлик шахсларнинг кириши учун талаблар
Кириш текшируви
- Корея Республикасига кирмоқчи бўлган хорижлик шахс кириш ва чиқиш портида паспорт ва мамлакатга кириб келганлиги хақидаги декларацияни иммиграция назорати ходимига тақдим этган ҳолда кириш текширувидан ўтиши лозим ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 12(1)-моддаси)
-Аммо, агар узрли сабабларга кўра хорижлик шахснинг Корея Республикасининг кириш ва чиқиш портлари орқали Кореяга киришининг имкони бўлмаса ("узрли, асосли сабаблар"), у шахс маҳаллий иммиграция назорати идораси раҳбарининг рухсати ёки хорижлик шахслар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун масъул бўлган ҳукумат идораси раҳбарининг рухсати билан кириш ва чиқиш портидан бошқа ерда иммиграция назорати ходими томонидан ўтказиладиган кириш текширувидан ўтгандан сўнг Кореяга кириши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 12(2)-моддаси ва 6(1)-моддасининг қўшимча шартлари).
- Қонунбузарликларга қарши санкциялар
· Корея Республикасига кириш текширувисиз кирган хорижлик шахсларни маҳаллий иммиграция идораси бошлиғи ёки хорижлик шахслар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича масъул бўлган ҳукумат идораси раҳбари мажбурий равишда Кореядан депортация қилиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 46(1) 4-моддаси).
· Бундан ташқари, кириш текширувидан ўтмасдан Кореяга кирган хорижлик шахс 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки унга нисбатан 50 million вонгача жарима жазоси қўлланилиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 93(3) 1-моддаси).
※ “Хорижлик шахс” атамаси Корея Республикаси фуқароси бўлмаган шахсни англатади ("Иммиграция тўғрисида"ги Қонуннинг 2(2)-моддаси)
※ “Кириш ва чиқиш порти” атамаси бандаргоҳ, аэропорт ва хорижлик шахслар Корея Республикасига кирадиган ва чиқадиган қуйидаги категориялардан бирига кирувчи Кореядаги бошқа жойларни билдиради ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 2(6)-моддаси; "Иммиграция назорати тўғрисидаги қонунни қўллаш тўғрисида"ги Қарорнинг 98(1)-моддаси).
1. Кореянинг Ерлар, инфраструктура ва транспорт вазири томонидан 「”Аэропорт объектлари тўғрисидаги қонун」нинг 2-модда 3-бандга мувофиқ белгиланган халқаро аэропортлар
2. “Икки корейс мамлакатлари ўртасида алмашинув ва ҳамкорлик тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 2(1)-моддаси 1,2,3-кичик бандларида назарда тутилган кириш ва чиқиш жойлари
3. "Кемалар келиши, жўнаши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 2.1-моддасида кўзда тутилган савдо порти
4. Осан ҳарбий аэродроми, Тэгу ҳарбий аэродроми, Кванжу ҳарбий аэродроми, Кунсан ҳарбий аэродроми ва Сеул аэропорти.
Киришга рухсат олиш учун қўйиладиган талаблар
- Корея Республикасига кирмоқчи бўлган хорижлик шахс қуйидаги талабларниқаноатлантирсагина, кириш учун рухсатнома олиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 11 ва 12(3)-моддалари).
· Амал қилиш муддати тугамаган паспорт ва виза (аммо виза фақат "Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонун томонидан белгиланган ҳолатлардагина талаб этилади).
· Кириш мақсади Кореяда истиқомат қилиш мақомига мувофиқ бўлиши керак.
· Кореяда қанча туриш даври кўрсатилган бўлиши керак.
·Қуйидаги ҳолатларда хорижлик шахсга киришга таъқиқ ёки киришни рад этиш чораси қўлланилади:
1. Юқумли касалликка чалинган шахслар, гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар ёки жамоат саломатлигига хавф ёки зарар етказиши мумкин, деб топилган шахслар;
2. "Ўқ отар қуроллар, ўткир тиғли совуққуроллар, портловчи моддалар ва ҳоказолар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, Корея Республикасига ўзи билан ўқ отар қуроллар, ўткир тиғли совуққуроллар, портловчи моддалар ва ҳоказо шунга ўхшаш нарсаларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар.
3. Корея Республикаси манфаатлари ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли юқори, деб топилган шахслар
4. Мамлакат иқтисодий ёки ижтимоий тартиби ёки ахлоқ меъёрларига зиён етказувчи ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли юқори, деб топилган шахслар
5. Корея Республикасида бўлиб турган вақти давомида унга ёрдам берувчи ҳамроҳи бўлмаган ақлий қобилияти чекланган шахслар, Корея Республикасида туриш вақтида ўз харажатларини кўтара олмайдиган шахслар ва моддий ёрдамга муҳтож бошқа шахслар
6. Корея Республикасидан мажбурий депортация қилинганидан сўнг ҳали 5 йиллик муддат ўтмаган шахслар
7. 1910 йил 29 августдан 1945 йил 15 августгача бўлган даврда қуйидаги мамлакатлар ҳукуматлари буйруғи билан ёки улар билан ҳамкорликда инсонларни ирқи, этник келиб чиқиши, дини, миллати, сиёсий қарашлари ва ҳоказолар сабабли оммавий қирғин қилиш ёки уларга ноинсоний муносабатда бўлишда иштирок этган шахслар: япон ҳукумати ёки япон ҳукумати билан иттифоқчи бўлган мамлакат ҳукуматлари ёки япон ҳукумати ҳукмронлиги остида бўлган бошқа ҳукуматлар.
8. Бундан ташқари, Адлия Вазирлиги томонидан Корея Республикасига кириш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган ва 1-7 субпараграфларда кўзда тутилган тоифага кирувчи шахслар.
9. Юқорида баён қилинган 1 - 8 пунктларда айтилган сабабларга кўра Корея фуқароларини мамлакатга киришини рад этувчи мамлакатлар фуқаролари бўлган шахслар
- Агар хорижлик шахс юқорида айтилган талабларни қаноатлантиришини исботлай олмаса, иммиграция назорати ходими унинг Корея Республикасига киришини рад қилиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 12(4)-моддаси).
※ Бу ерда виза билан боғлиқ юридик маълумотлар тақдим этилган бўлиб, виза мамлакатга кириш учун қўйиладиган талаблардан бири ҳисобланади. Корея Республикасига кириш учун сиз қаноатлантиришингиз лозим бўлган талаблар ҳақида қўшимча маълумот матнини қуйидаги манбаданолишингиз мумкин: “Салом Корея” Интернет сахифаси – маълумотлар майдончаси -иммиграция/резидентлик бўйича қўлланма.
Кириш вақтида биометрик маълумотларни тақдим этиш ва ҳоказолар
- Корея Республикасига кирмоқчи бўлган ҳар қандай хорижлик фуқаро Кореяга кириш вақтида биометрик маълумотларни тақдим этиши ҳамда унинг шахсини текширишга оид тартиботларни ўташи лозим. Аммо бу талаб қуйидаги шахсларга нисбатан тааллуқли эмас ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 12(1)-моддаси) ва ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 15-2-моддаси ва илова қилинган 1-2-жадвали).
· 17 ёшга тўлмаган шахслар
· Хорижий мамлакат ҳукумати ёки халқаро ташкилот ишларини бажариш учун Корея Республикасига кираётган шахс ва унга ҳамроҳ оила аъзолари
· Хориж мамлакати билан дўстона муносабатлар ва маданий алоқаларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш ёки Корея Республикаси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тоифаларга кирувчи шахслардан биометрик маълумотларни олиш амалга оширилмайди
- Хориж мамлакати билан дўстона муносабатлар ва маданий алоқаларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш ёки Корея Республикаси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тоифаларга кирувчи шахслардан биометрик маълумотларни олиш амалга оширилмайди
· Иммиграция назорати ходими томонидан олинган биометрик маълумотлар мамлакатга киришни текшириш учун фойдаланилади, агар хорижлик шахс ўз биометрик маълумотларини тақдим этмаса, иммиграция назорати ходими у хорижлик шахснинг мамлакатга киришини рад қилиши мумкин ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 12-2(2)- ва 5-моддалари).
※ "Биометрик маълумотлар" бу шахснинг ўзи эканлигини текшириш учун фойдаланиладиган унинг бармоқ излари, юзи, кўз қорачиғи ва қўл кафти вена томири каби шахсий маълумотларидир. ("Иммиграция назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси 15-банди).