Мажбурий ижро
Мажбурий ижронинг мақсади
- “Мажбурий ижро” хукумат тарафидан ўз хокимиятини ишлатган холда қонунни химоя қилиш учун амалга оширилган хатти харакатлардир.
Ижро Буйруғини Бериш
Мажбурий Ижро хуқуқи мақсади
- “Мажбурий ижро хуқуқи” мажбурий ижро хатти харакатларини олиб боришга берилган хуқуқдир. Маъмурий хокимият ёзма равишда ижро хуқуқини керакли хатти харакатларни ўз ичига олган равишда буйруқ сифатида чиқариши мумкин.
· Қарзни қайта тўлашга боғлиқ ижро хуқуқлари қуйидагилардир (Фуқаролик Ижро Кодекси 24, 56 ва 291 Бандлар)
√ Қарзни қайта тўланиши бўйича якуний ва қатъий қарор
√ Қарзни қайта тўланиши бўйича вақтинчалик ижро қарори бўйича якуний ва қатъий қарор
√ Белгиланган тўлов тартиби
√ Қарздорнинг пул миқдори, пул ўриндошлари ва пулга айлантириш мумкин бўлган мулкга тегишли мажбурий тўловлар кўрсатилган ва нотариал идора томонидан тасдиқланган хужжат.
√ Якуний ва қатъий қарорга тенг хуқуқли бўлган томонлар ўртасидаги суднинг келишув шартномаси ёки қарзни қабул қилиш хати каби битим.
√ Вақтинчалик бириктирилиш қарори
Ижро хужжатини қичариш
- Мажбурий ижрони амалга ошириш фақатгина асл қарор билан амалга оширилади (бундан кейин асл “Ижро Варақаси” деб юритилади). (Фуқаролик Ижро Кодекси 28-(1) Банд)
· Ижро Варақаси, аризага биноан, суд ходими яъни кичик маъмурий ходим томонидан берилади. Лекин агар суд иши аппеляция судига ошган бўлса, Ижро Варақасини аппеляция суди кичик маъмурий ходими беради. (Фуқаролик Ижро Кодекси 28-(2) Банд)
Ижро Варақасида мустаснолар
- Ижро варақаси чиқариш барча ижро қарорларини амалга оширишда керак бўлишига қарамасдан, бундай хужжат белгиланган тўлов талабномаси, суднинг тавсияси каби якуний ва қатъий қарор, ёки вақтинчалик бириктирилиш қарорлари ижросида керак бўлмайди. (Фуқаролик Ижро Кодекси 58-(1) ва 292 Бандлари; Кичик Қарзлар Суд иши Йўриқномаси 5-8-(1) Бандлари)
Мулкни фош этиш тартиби
Мулкни фош этиш тартиби мақсади
- “Мулкни фош этиш тартиби” қарз берувчи томонидан ижрога тортмоқчи бўлган мулкка қаратилиши мумкин. Тартибга биноан, агар талабгор қарздорнинг мулкини топа олмаса, суд қарздорга мол мулки рўйхатини қонуний жавобгарликка тортилиш асосида ёзма равишда кўрсатиб беришига қарор қилиши мумкин ва сўнгра бу рўйхатни маъмурий ва молиявий идоралардан тасдиқлаб берилишини сўраши мумкин. Агар қарздор рўйхатни тақдим қилиши керак бўлган кунда судга келмаса ёки рўйхатни тақдим этмаса унда қарздор Мажбуриятларини Бажара олмайдиганлар Рўйхатига қўшиб қўяди.
· Мулкни фош этиш тартиби асосан қуйидаги уч қисмдан ташкил топади: қарздорнинг мулкини фош этиш, мулкни аниқлаш, ва Мажбуриятларини Бажара олмайдиганлар Рўйхатига қўшиш.
Қарздорнинг мулки фош қилиниши эълони
- Пулни қайтарилишига йўналтирилган мажбурий ижро хуқуқини амалга ошириш ижро хуқуқига эга бўлган қарз берувчи, қарздорнинг мулки фош қилиниши эълонини қарздорнинг манзилидаги судда тўхтатиши мумкин. (Фуқаролик Ижро Кодекси 61-(1) Банд)
· Ариза ёзма равишда топширилиши керак ва ўз ичида қуйидагиларни қамраши керак: қарз берувчи, қарздор ва унинг вакиллари исми; тўланмаган қарз миқдори,; ариза мақсади; ва ариза мазмуни. (Фуқаролик Ижро Йўриқномаси 25-1 Банд)
Мажбуриятларини Бажара олмайдиганлар Рўйхатига қўшиш аризаси
- Қарз берувчи ижрони амалга ошириш хуқуқига эга бўлса, агар қарздор ижро кунидан бошлаб олти (6) ой давомида қарзини тўлай олмаса, ёки қарздор хеч бир сабабсиз судга келмаса ёки мажбуриятни бўйнига олмаса, ёки қарздор ўз мулкини рўйхатини тақдим этмаса ёки қабул қилинмайдиган шаклда ўзини тутса, қарз берувчи қарздорни Мажбуриятларини Бажара олмайдиганлар Рўйхатига қўшишга ариза бериши мумкин. (Фуқаролик Ижро Йўриқномаси 70-(1) Банд)
Мулкни текшириш
- Мулкни фош қилиш хуқуқига қонуний эга бўлган суд, қарз берувчининг аризасига биноан, мулк рўйхати киритилган компютер тарқомлари ва шазсларнинг қарзлари рўйхатига кириш имконяти бўлган ижтимоий идоралардан, молиявий ва бошқа ташкилотлардан қарздорнинг мол мулки хақидаги маълумотни сўраши мумкин. (Фуқаролик Ижро Йўриқномаси 74 Банд)
· Қарз берувчи мулкни фош этиш қарорини қўлига олган бўлсаю лекин қарздорнинг мулки манзилини топа олмаса
· Қарздорнинг тақдим этган мулк рўйхатидаги мулк қиймати қарздорнинг қарзини қопламаса
· Қарздор хеч бир сабабсиз судга келмаса ёки мажбуриятни бўйнига олмаса, ёки ўз мулки рўйхатини тақдим этмаса (мисол учун нотўғри мулк рўйхатини тақдим этса)
Қарздоринг мулкини мусодара қилиш ва қонуний сотиш
Мажбурий ижро турлари
- Мажбурий ижро мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади: кўчмас мулкка қаратилган (Фуқаролик Ижро Кодекси 78 ва 171 Бандлари); кўчмайдиган дейиладиган мулкка масалан кемага қаратилган (Фуқаролик Ижро Кодекси 72 ва 186 Бандлари); автомобил, қурилиш техникаси ёки самолетга қаратилган (Фуқаролик Ижро Кодекси 187 Банд); кўчма мулкка, моддий ёки қабул қилиш мумкин бўлган, қаратилган (Фуқаролик Ижро Кодекси 188 ва 274 Бандлари).
Кўчмас мулкка қаратилган ижро
- Қонуний хуқуққа эга бўлган суд, қарз берувчининг аризасига биноан, кўқмас мулкка қаратилган мажбурий ижро амалларини бошлаши мумкин. (Фуқаролик Ижро Кодекси 78-(1) ва 79 Бандлари)
- Кўчмас мулкка қаратилган мажбурий ижро харакатлари мажбурий ким-ошди савдоси ва мажбурий бошқарув амаллари орқали амалга оширилади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 78-(2) Банд)
· “Мажбурий ким-ошди савдоси” мажбурий ижро усулларидан биридир. Мажбурий ким-ошди савдоси тартиби қуйидагича: (1) Мажбурий ким-ошди савдосини ташкил қилиш (Фуқаролик Ижро Кодекси 83 Банд), (2) Қонуний сотишни ташкил қилиш (Фуқаролик Ижро Кодекси 84 Банд), (3) Ким-оўди савдоси санаси ва қарор санаси хақида ижтимоий эълон бериш (Фуқаролик Ижро Кодекси 104 Банд), (4) Қонуний савдо тартибини аниқлаш (Фуқаролик Ижро Йўриқномаси 72 Банд), (5) Ким-ошди савдоси тушумини қабул қилиш (Фуқаролик Ижро Кодекси 142 Банд), ва (6) Тарқатиш (Фуқаролик Ижро Кодекси 145 Банд)
· “Мажбурий бошқариш”да суд қарздорни кўчмас мулкни бошқариш ва ундан келиб тушадиган фойдани ишлатишни тақиқлайди ва келиб тушадиган тушумни қарз берувчига қарзни қоплашга юборилишини қарор қилади. Мажбурий бошқариш тартиби қуйидагичадир: (1) Мажбурий бошқаришни амалга ошириш қарори (Фуқаролик Ижро Кодекси 164 Банд); ва (2) Тарқатиш (Фуқаролик Ижро Кодекси 169 Банд).
· Мажбурий бошқаришни амалга оширишни бошлаш учун мажбурий ижро аризаси ёзма равишда тақдим этилади, ва қарз берувчи аризани тўлдиришда қарз берувчи ва қарздор маълумотлари, мулк таснифи, ва ариза сабаби кўрсатилади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 81 Банд)
Кўчмас каби мулкка қаратилган мажбурий ижро
- Кўчмас мулкдан ташқари, қуйидаги кўчма мулкларнинг бири, қайд қилиниши мумкин бўлгани, кўчмас каби мулкка ўхшаган холда мажбурий ижро объектига айланиши мумкин: кема (Фуқаролик Ижро Кодекси 172-186 Бандлари); самолет, автомобиль ёки қурилиш техникаси. (Фуқаролик Ижро Кодекси 187 Банд)
Моддий Кўчма Мулкка қаратилган Мажбурий Ижро
- Мажбурий ижро қарздорнинг моддий кўчма мулкига ёки учинчи тарафдан олиши керак булган маблағларга хам қаратилиши мумкин. (Фуқаролик Ижро Кодекси 188-274 Бандлар)
· Моддий кўчма мулкка қаратилган мажбурий ижро тартиби қуйидагичадир: (1) Хатлаш (Фуқаролик Ижро Кодекси 189 Банд); (2) Тендер ёки ким ошди савдоси (Фуқаролик Ижро Кодекси 199 Банд); ва (3) Тарқатиш (Фуқаролик Ижро Кодекси 155 Банд).
· Учинчи тарафдан қарздор олиши керак бўлган маблағларга қаратилган мажбурий ижро тартиби қуйидагича: (1) Хатлаш (Фуқаролик Ижро Кодекси 223 Банд); ва (2) олиш қўйиш қарори (Фуқаролик Ижро Кодекси 229 Банд).
Қарз берувчининг Талабини Қондириш
Кўчмас ва Кўчмас каби мулкка қаратилган Ижро
- Қуйидаги қарз берувчилар тарқатиш давомида бр хир хуқуққа эгалар: (1) Тарқатиш амалини талаб қилиш муддати тугамагунча қарздорга тегишли бўлган ўз хақ хуқуқларини беён этган қарз берувчилар; (2) Тарқатиш амалини талаб қилиш муддати тугамасдан хуқуқларини баён қилган қарз берувчилар; (3) Вақтинчалик бириктирилиш мажбурияти бўлганлар ва биринчи ким ошди савдосигача ўз хуқуқларини қайд қилганлар. (Фуқаролик Ижро Кодекси 148 Банд; Фуқаролик Ижро Йўриқномаси 185 Банд)
- Кўчмас мулк савдосидан тушган маблағлар миқдори барча қарз берувчиларни қарзини беркитишга етмаган холда, суд тўловлар тартибини Фуқаролик Кодекси, Тижорат Кодекси ва шунга алоқадор қонуний хужжатларга асаосан белгилайди. Айни холат керакли даражада ўзгартирилган холда кўчмас каби бўлган мулкка хам тегишлидир. (Фуқаролик Ижро Кодекси 145-(2) ва 172 Бандлар)
· Ижро харажатларидан ташқари, чунки бу тўлов энг мухим хисобланади (Фуқаролик Ижро Кодекси 53-(1) Банд), мухимлиги бўйича тарқатиш тартиби қуйидагича:
1. Ишчиларнинг уч ойгача бўлган туўланмаган ойлк хақлари; ёки охирги уч йил давмидаги нафақа/бахтсиз ходиса тўловлари; ва кичик миқдордаги истиқомат манзили ёки тижорат бино учун қилинган депозитни қайтариш;
2. Мулк солиғи ватўловлари;
3. Умумий солиғлар;
4. Мулк гарови талаби, вақтинчалик қайд билан химояланган талаб, Чонсегвон (депозит асосида қайд қилинган мулкни ижарага бериш), ёки қайд қилинган ижара, ижара депозитини қайтариш талаби бўлса ва бу талаб аниқ санада қайд қилинган бўлса ва турар жой ёки тижорат биросига тегишли бўлса, ва албатта бу талаблар барча қонуний солиқларни тўланганидан кейин пайдо бўлган бўлса;
5. Ойлик иш хақи, нафақа, бахтсиз ходиса тўлови, ёки меҳнат амалларига алоқадор барча тўловлар;
6. Мулк гаровидан кейинги барча солиқлар, ёки келишилган Чонсегвон (депозит асосида қайд қилинган мулкни ижарага бериш);
7. Соғлиқни сақлаш суғуртасига алоқадор тўлов талаблари, нафайа суғуртаси, меҳнат суғуртаси, ёки бахтсиз ходисани қоплаш суғуртаси; ва
8. Умумий тўлов талаблари
※ Олинган қарзларни қоплаш талаби умумий тўлов талабига кириши туфайли, тўлов кетма кетлигида 8 ўринда келади.
※ Агар кўчмас мулк мажбурий бошқариш қарори остида бўлса, кўчмас мулкни бошқариш харажатлари ва бошқа солиқлар ва кўчмас мулкка тегишли бўлган бошқа ижтимоий тўловлар қарз берувчиларга тўлов бошланмасдан туриб тушган фойдадан айириб ташланади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 169-(1) Банд)
Моддий Кўчма мулкка қаратилган Мажбурий Ижро
- Қарз берувчи қарздорнинг моддий кўчма мулкига қарши ариза бериши мумкин (Фуқаролик Ижро Кодекси 4 Банд), ва бундай харакат ижро маъмури кўчма мулкни хатлашига ўз таъсирини ўтказади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 189-(1) Банд)
- Ижро маъмури хатланган мулкни тегишли нархда сотади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 199 Банд)
- Тўлов талаби аризасини берган қарз берувчи мулк сотувидан тушган пулдан тўловни олади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 217-221 Бандлар)
Учинчи томондан олинадиган маблағларга қаратилган Мажбурий Ижро
- Учинчи томондан олинадиган маблағларга қаратилган Мажбурий Ижро қарздорни учинчи томондан олиши керак бўлган пул маблағларига қаратилади. Бу холатда, қарз берувчи учинчи томондан олинадиган маблағларга қаратилган Мажбурий Ижрони талаб қилиши мумкин. (Мисол учун, Б шахснинг А шасхга 100 000 000 Корея Вони миқдорида қарзи бор ва Б шахс Г шахсдан 500 000 000 Корея Вони миқдорида пул олади, бу холатдар А шахс бу маблағга мажбурий ижро талабини олдинга суриши мумкин.)
- Пул маблағларига қаратилган мажбурий ижро талаб қилинганида, қарз берувчи ёзма ариза бериши шарт. (Фуқаролик Ижро Кодекси 4 Банд), ва бу холда нафақат қарз берувчи, қарздор, учинчи шахс қарзи, ва ижро хуқуқи (Фуқаролик Ижро Йўриқномаси 159 Банд), балки барча маблағлар тури ва маблағ миқдори хам аризада кўрсатилади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 225 Банд)
- Қонуний сотув ва сотувдан тушган маблағларни тақсимлаш тарқатиш қарори ва тартибига асосан амалга оширилади.
※ Агар суд қарз берувчига қарзини олиш хуқуқини берса, қарз берувчининг қарзи учинчи қарздор шахснинг мулкини хатлаш орқали қопланади. Бу холатда, қарз берувчи қарзни қопланиши хақида судга маълумот бериши керак. (Фуқаролик Ижро Кодекси 236-(1) Банд)
※ Тўлов қарори якуний ва қатъий бўлган холатда, қарздорнинг қарзи учинчи томоннинг қарзи билан қопланган ва қарз берувчи талаблари қондирилган хисобланади. (Фуқаролик Ижро Кодекси 231 Банд)
※ Тегишли хужжат намуналарини кўриш учун Корея Хуқуқий Маслахатлари Корпорациясининг электрон сахифасига мурожаат қилишингиз мумкин -> Хууқий маълумот -> Хуқуқий хужжатлар намуниаси.