UZBEK

Қарз Шартномаси
Вақтинчалик бириктирилиш қарори
Химоя воситаси сифатидаги Вақтинчалик Бириктирилиш қарори
- “Химоя воситаси” қарздорнинг мулкини мажбурий сотиш қарори чиқмагунча вақтинчалик тақиққа олиш чорасидир.
- Қарздорнинг мулкига нисбатан қўйилган пул талаби ёки пулга айлантириш мумкин бўлган мулк талабига нисбатан мажбурий ижрони қондирилишини химояга олиш харакати “Вақтинчалик бириктирилиш қарори”га таъсир қилиши мумкин. (Фуқаролик Ижро Кодекси 276 Банд)
Вақтинчалик бириктирилиш қарори таъсири ва афзалликлари
- Вақтинчалик бириктирилиш қарори қарздорнинг қарзини шу захотёқ тўлашига билвосита таъсир ўтказиши, ва чеклаш муддатини тўхтатилишига бевосита таъсирини ўтказиши мумкин.
- Чеклаш муддати вақтинчалик бириктирилиш қарори асосида тўхтатилади. (Фуқаролик Кодекси 168 Банд)
Вақтинчалик бириктирилиш қарори учун ариза бериш
- Вақтинчалик бириктирилиш қарорига тегишли қарорни чиқариш тақиққа олиниши мумкин бўлган мулк жойлашган тумандаги билякс расмий Туман Судига тегишлидир, ёки асосий қарзга тегишли манзил тумани судига тегишлидир. (Фуқаролик Ижро Кодекси 278 ва 21 Бандлари)
- Вақтинчалик бириктирилиш аризаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак (Фуқаролик Ижро Кодекси 279-(1) Банд):
· Аризачи ва агар бўлса унинг қонуний вакилининг шахсий маълумотлари (Фуқаролик Ижро Кодекси 249-(1) Банд)
· Талабнинг пул миқдори (Агар талаб пул бўлмаса, талаб пулга айлантирилиши керак)
· Вақтинчалик бириктирилиш қарорига асос бўла оладиган моддий нарсалар. (Фуқаролик Ижро Кодекси 277 Банд)
- Вақтинчалик бириктирилиш қарори суд жараёнларисиз чиқарилиши мумкинлиги сабабли (Фуқаролик Ижро Кодекси 280-(1) Банд)), вақтинчалик бириктирилиш қарори учун асос ва пул миқдори аризада кўрсатилиши керак. (Фуқаролик Ижро Кодекси 280-(2) Банд)