UZBEK

Қарз Шартномаси
Қарз берувчининг Қарзни Қайтарилиши Талаби
Қарз берувчи қарзни қайтариш муддати келганда қарзни қайтарилишини талаб қилиши мумкин.
- Шунга қарамасдан, қарз берувчи қарзни қайтарилишини чеклаш муддати давомида талаб қилиши мумкин. (Фуқаролик Кодекси 162 ва боғлиқ Банлари)
Қарз берувчи қарзни оғзаки талаб қилиши мумкин лекин одатий йўли бу етказилиши тасдиқланган хатни расмий почта орқали юборилишидир.
- “Мазмуни тасдиқланган почта” бу почтанинг қўшимча таклиф қилаётган хизматидир. Бу хизмат билан, почта қуйидагиларни қайд ва тасдиқ қилади: (1) хат қачон юборилгани, ва (2) хатнинг мазмуни қандай бўлгани. (Почта Хизмати Қонуни 15-(3) Банд; Почта Хизмати Қонуни Қонуний Харакатлар Йўриқномасининг 25-1-4-а Банди)
- “Етказилиши тасдиқланган почта” бу почтанинг қўшимча таклиф қилаётган хизматидир. Бу хизмат билан, почта хат олувчи етказиб берилганда бу амални қайд ва тасдиқ қилади ва жўнатувчига маълумот беради. (Почта Хизмати Қонуни 15-(3) Банд; Почта Хизмати Қонуни Қонуний Харакатлар Йўриқномасининг 25-1-4-с Банди)
※ Мазмуни тасдиқланган ва етказилиши тасдиқланган почта хизматидан фойдаланишнинг афзалликлари қандай?
- Мазмуни тасдиқланган почта хизмати ижтимоий хизмат тури бўлиб жўнатувчи мазмуни тасдиқланган хатни қачон ва қаерга юборилишини тасдиқлайди.
- Мазмуни тасдиқланган почта хизмати хатнинг мазмунини тўғрилигини исботлай олмасада, ушбу хат жунатувчи томонидан қачон ва қаердан жунатилганини ва олувчи томонидан қачон олинганини тасдиқлаши мумкин.
- Агар қарз берувчи қарз тўловини музмуни тасдиқланган почта хизмати орқали талаб қилса, почта хақиқаттан ҳам қарздорга бундай талаб қўйилганини тасдиқлайди. Бу чеклаш муддатига алоқадор муаммолар юзага келганда жуда хам мухим далилга айланиши мумкин.
- Етказилиши тасдиқланган почта хизмати олувчи мазмуни тасдиқланган хатни аниқ олганини исботлаш учун ишлатилиши мумкин.