UZBEK

Қарз Шартномаси
Патта бериш
Патта талаб қилиш
- Қарзини тўлаган қарздор пулни олган шахсдан патта сўраши мумкин. (Фуқаролик Кодекси 474 Банд)
· Патта талаб қилиш талаби қарзни қисман ёки хаммасини тўланишидан келиб чиқиши мумкин.
- Қарзни тўлаш ва батта бериш айни вақтда амалга оширилади.
Қарзга алоқали хужжатларни қайтариб олиш хуқуқи
- Агар қарзга алоқали бирор бир хужжат мавжуд бўлса, қарзни тўлиқ қайтарган шахс бу хужжатларни қайтарилишини талаб қилиши мумкин. Бу холат қарзни қайта тўлашдан бошқа сабабларга кўра қарзни бекор бўлиши вазиятларга ҳам таалуқлидир. (Фуқаролик Кодекси 475 Банд)
Паттани тайёрлаш усуллари
- Патта қуйидаги йўл билан тайёрланади.
· Патта қарз берувчи томонидан қарзни олганида тайёрланади.
· Паттада аниқ қилиб олинган қарз миқдори ва санаси кўрсатилиши шарт.
· Қарз қисман тўланилган холатларда унинг мақсади томонлар орасида келишилиши зарур.
[Патта намунаси]
Патта
1 март, 2015 йил Мен, қуйида қўл қўйиб, умумий миқдори 15 000 000 Корея Вони бўлган қарзнинг 5 000 000 Корея Вони қисмини олганимни тасдиқлайман.
Шу билан бирга бизнинг келишувимизга биноан қарздор 1 500 000 Корея Вони миқдоридаги йиллик 10% тўпланган фозни асосий қарздан қолган 10 000 000 Корея Вони билан бирга тўлайди.
1 март, 2015 йил
Пулни қабул қилувчи: Даэ-хан Ким [МУҲР]