Ижро турини алмаштириш
Ижро турини алмаштиришдан мақсад
- Агар қарздор қарз ерувчини рухсати билан келишилган ижродан бошқа ва бу ижро келишилган ижро таъминотии ўрнини боса оладиган бўлса, у холда бу харакат қонуний хисобланади. (Фуқаролик Кодекси 466 Банд)
· Мисол учун, қарздор 5 000 000 Корея Вони қарз олган ва қарз берувчининг рухсати билан пулни ўрнига брилиант узук беради.
Ижро Турини Алмаштириш талаблари
- Ижро турини алмаштриш учун тарафларнинг келишуви бўлиши шарт.
- Ўртада қарз бўлиши лозим.
- Тарафлар ўртасидаги асл келишувни ўрнини босадиган қарзни қайтаришни турини бошқа йўлини танлаш келишув асосида амалга ошади.
· Қарзни қайтаришни бошқа турини қиймати бошланғич қарзнинг қийматига тенг бўлиши шарт эмас.
· Масалан, агар қарздор 5 000 000 Корея Вони қарзи бўлса ва қарзни қайтаришни ўрнига 4 000 000 Корея Вони қиймати бўлган бриллиант узукни қайтаришга келишиши мумкин.
- Қарзни қайтариш турини алмаштириш асл холда қарздор тарафидан амалга оширилиши керак.
Ижро Турини Алмаштиришни таъсири
- Агар қарзни қайтариш турини алмаштириш асл холда қарздор тарафидан амалга оширилган бўлса, бу харакат қарзни тўлаш билан баробардир. (Фуқаролик Кодекси 466 Банд)
- Яъни қарз тўланиб беркитилган хисобланади.
Қарзни қопланиши
Қарзни қопланиши мақсади
- “Қарзни қопланиши” икки шахснинг бир бири билан айни қарз мажбуриятларига эга бўлган холатда юз бериши мумкин. Қарзни қоплаш деганда бир бирларига бўлган қарзларини тэнг қисмидан бир вақтда воз кечишади.
· Мисол учун, агар қарздор қарз берувчидан 1 000 000 Корея Вони қарз олган бўлса, лекин қарз берувчи қарздордан бундан олдин 500 000 Корея Вони қарз олган бўлса, қарздорнинг қарз олувчи лдидаги қарзи келишилган холда 500 000 Корея Вони миқдорида тарафларнинг розилиги билан камаяди.
Қарзни қопланиши учун талаблар
- Икки шахс бир бири билан айни қарз мажбуриятларига эга бўлса ва бу қарзларнинг муддати келган бўлса, икки тараф олган қарзлари миқдоридаги мажбуриятларни бир бирига воз кечиб қоплашлари мумкин: Лекин бу холат қарзларни тури қопланишга йўл қўймаслиги мумкин бўлган холатларда амалга ошмайди. (Фуқаролик Кодекси 492-(1) Банд)
- Агар тарафларнинг бири қарзларни қопланишига қарши бўлса бундай харакат амалга ошмайди. Лекин бундай қаршилик учинчи тарафнинг ҳалол харакатларига мустасно бўла олмайди. (Фуқаролик Кодекси 492-(2) Банд)
Қарз қопланиши усуллари
- Қарзни копланиши иккинчи тарафга бу хақда билдириш орқали амалга ошади. Бу холатда хеч бир шарт ёки вақт белгиланиши мумкин бундай қарорга. (Фуқаролик Кодекси 493-1 Банд)
- Агар қарзни тўлаш муддатли бўлса ва қарзни ўринма ўрин қопланиши муддатдан олдин амалга ошса, қарзни қопланиши қарз берувчи томонидан қарор қилинади. (Фуқаролик Кодекси 495 Банд)
Қарзни қопланиши Тақиқи
- Агар қарз мажбурияти мақсадли ноқонуний харакат орқали вужудга келган бўлса, қарздор қарзини қарз берган олдида қоплаши мумкин эмас. (Фуқаролик Кодекси 496 Банд)
- Мажбуриятларни бажарилишига таъсир қилмайдиган талаб юз берса, қарздор қарз берувчига қарши қарзни қопланишига тусиқ қуя олмайди (Фуқаролик Кодекси 497 Банд).
- Мулкига суд тақиқи қўйилган учинчи тараф қарз берувчининг қарзни қопланишига қарши тўсиқ қуя олмайди (Фуқаролик Кодекси 498 Банд).
Қарз қопланиши таъсири
- Қарзларни ўринма ўрин қопланиши қарори қарз мажбуриятларини бажарилишига олиб келади лекин қопланадиган қарз миқдори тенг бўлиши шарт. (Фуқаролик Кодекси 493-(2) Банд)
Қарзни мажбуриятларини бошқага ўтказиш
Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш мақсади
- “Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш”нинг маъноси алс қарз мажбуриятларининг таркибий қисмларини ўзгартириш ва қарзни ёпишдир.
·Мисол учун, агар қарз берувчи қарздорни қарзни қайтара олишига кўзи етмаса, қарз берувчи қарз мажбуриятларини учинчи тарафга ўтказилишини тала қилиши ва шартномада буни кўрсатилишини талаб қилиши мумкин. Шу билан бирга қарз берувчи хам учинчи тарафга шартномада ўзгартирилиши мумкин.
Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш шартлари
- Тўланиши керак бўлган қарз мавжуд бўлиши.
- Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказишда бошқа бир қарз мажбурияти келиб чиқади.
· Агар қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш харакатларидан махсул бўлган қарз мажбурияти ноқонуний бўлгани ёки тарафлар билмаган бошқа сабаблар туфайли кучга кирмаса ёки бекор қилинадиган бўлса асл қарз мажбуриятлари бекор қилинмаган хисобланади. (Фуқаролик Кодекси 504 Банд)
- Қарздор, қарз берувчи ва қарз мужбурияти тафсилотлари қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш давомида ўзгаради.
· Қарз берувчи ва янги қарздор ўртасидаги шартнома Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш туфайли қарздорни ўзгаришига таъсир кўрсатади. Лекин асл қарздорнинг мақсадларига қарши таъсири бўлмади. (Фуқаролик Кодекси 501 Банд)
· Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш туфайли қарз берувчини ўзгаришининг учинчи тарафга алоқаси қарши бўлмайди агар бу хужжат белгиланган сана билан тасдиқланмаган бўлса. (Фуқаролик Кодекси 502 Банд)
Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш таъсири
- Агар томонлар мажбуриятларнинг асосий моддалари ўзгарадиган шартномага имзо қўйсалар, бу мажбуриятлар Қарз мажбуриятларини бошқага ўтказиш туфайли бекор бўлади. (Фуқаролик Кодекси 500 Банд)
Бекор қилиш
Бекор қилиш учун шартлар ва таъсири
- Агар қарз берувчи қарздорга мажбуриятларни бекор қилиши ниятини билдирса, бундай мажбуриятлар бекор бўлади. Лекин, агар учинчи тарафга боғлиқ шартлар бўлса мажбуриятларни бекор қилиш мумкин эмас. (Фуқаролик Кодекси 506 Банд)
· Мисол учун, қарздор Истеэмолчи учун Нақд Пул Қарзи Шартномаси асосида 1 000 000 Корея Вони қарз олди, лекин қарз берувчи қарздорни молиявий қийинчилик холатида деб хисобласа ва қарздорни қарз мажбуриятларидан озод қилишини эълон қилса бу мажбуриятлар бекор бўлади.
Манфаатлар қўшилиши
Манфаатлар қўшилиши шартлари ва таъсири
- Агар талаб хуқуқи ва унга алоқали мажбуриятлар айни шахсга тақалса, талаб хуқуқи бекор бўлади. Лекин, агар талаб қилиш хуқуқи учинчи тарафга алоқали бўлса унда бекор бўлмайди (Фуқаролик Кодекси 507 Банд).
· Мисол учун, агар хотин ўз эридан 10 000 000 Корея Вони қарз олган бўлса, эри вафот этса ва хотини меросхурга айланса, 10 000 000 Корея Вони тўлаш мажбурияти бекор бўлади чунки эрининг бутун мероси хотинига қолади.