UZBEK

Қарз Шартномаси
Қарздорнинг қарз қайтариш тўлови
Қарз қайтариш тўлови маъноси
- “Қарз қайтариш тўлови” дегани қарздорлик мажбуриятларини бажарилиши хатти харакатларидир, Истъемолчи учун Нақд Пул Қарзи Шартномаси доирасидаги қарз тўловининг маъноси қарздор шахс томонидан қарзга олинган маблағларни қайтариши демакдир.
Қарз қайтариш тўлови таклифи
- Қарз қайтариш тўлови қарз мажбуриятларини тўлиғича бажарилиши орқали амалга оширилиши керак. (Фуқаролик Кодекси 460 Банд)
· Лекин, агар қарз берган томон олдиндан қарз қайтариш тўловини қабул қилмаса ёки агар қарз берган шахс қарзни олиш учун бирор бир қўшимча талаб қўйган бўлса, қарздор тарафидан қарз берган томонга шартсиз билдиришнома тақдим этилиши кифоя. (Фуқаролик Кодекси 460 Банд)
- Қарзни қайтариш тўлови таклифи берилган кундан бошлаб қарздорни ўз мажбуриятларини бажармамасликдан озод қилади. (Фуқаролик Кодекси 461 Банд)
Қарзни қайтариш тўлови манзили
- Агар қарзни қайтариш манзили томонлар ўртасида келишилмаган бўлса, қарзни қайтариш қарз берган томоннинг хозирги манзилида амалга оширилади. Лекин, қарзни қайтариш тижорат ишларига алоқадор бўлса унда қайтариш корхона манзилида амалга оширилади. (Фуқаролик Кодекси 467-(2) Банд)
Қарзни қайтариш тўловлари харажатларини қоплаш
- Агар алохида келишилмаган бўлса, қарзни қайтариш харажатлари қарздор таравидан қопланиши керак. Лекин, агар харажатлар қарз берувчининг манзилни ўзгарганлиги туфайли ошса унда бу фарқ қарз берувчи томонидан қопланиши керак. (Фуқаролик Кодекси 473 Банд)
· Мисол учун қарзни қайтариш банк харажатларини ва сафар харажатларини ўз ичига олади ва қарздор Пусандан Сеулга сафар қилиши керак бўлади.