UZBEK

Қарз Шартномаси
Кафиллик Шартномаси
Мақсади
- “Кафиллик Шартномаси” қарз берувчи ва кафил томон орасида бошқа шахсни қарзини тўланишини кафолатлаш учун тузилган шартномадир.
- “Кафиллик Мажбурияти” кафилнинг Кафиллик Шартномасига асосан асосий қарздорнинг ўз қарзини тўлай олмаганда ўз зиммасига бу қарзни тўлаш мажбуриятини олишидир.(Фуқаролик Кодекси 428-(1) Банд)
Гаров меъёри
- Қарз берувчи ва кафил Кафиллик Шартномасида гаров шартларини (яъни Кафиллик Мажбуриятлари) келишишлари мумкин. Лекин, агар акс мақсадлар билдирилмаса, кафиллик мажбуриятлари асосий қарз, асосий қарз устидан тўпланадиган фоиз, қарз берувчига етказиладиган зарарни қоплаш ва асосий қарзга алоқали бошқа тўловларни ўз ичига олиши керак. (Фуқаролик Кодекси 429-(1) Банд)
· Кафиллик мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида, қарз берувчи ва кафил товон тўловлари ва кафиллик мажбуритяларини бажарилишига алоқали зарарлар бўйича битимга келишишлари мумкин. (Фуқаролик Кодекси 429-(2) Банд)
Кафиллик талаблари
- Агар қарздор кафиллик тақдим қилиши керак бўлса, у кафил шахс қарзни тўлашга молиявий жихатдан шароитга эга бўлиши лозимдир. (Фуқаролик Кодекси 431-(1) Банд)
- Агар кафил шахс қарзни тўлай олмаса, қарз берувчи бошқа кафил талаб қилиши мумкин. (Фуқаролик Кодекси 431-(2) Банд)
- Қарздор кафил тақдим этиш мажбуриятидан холос бўлиши мумкин агарда бошқа ўринма ўрин гаров таклиф қила олса. (Фуқаролик Кодекси 432 Банд)
Асосий Қарздорнинг мажбуриятларидаги ўзгаришлар таъсири
- Ҳар қандай сабаблар мустасно, кафилнинг мажбуриятлари асосий қарз ёпилганидан сўнг тугайди.
- Агар қарз учинчи томон мажбуриятига айланса, қарз берувчининг кафилга бўлган хақ хуқуқлари хам учинчи томон мажбуриятига айланади.
- Асосий қарздорнинг мажбуриятларига тегишли бўлган муддатлар кафилга хам тегишлидир. (Фуқаролик Кодекси 440 Банд)
Кафилнинг Хуқуқлари химояга олинади
- Агар кафил ўз мажбурияталаридан озод бўлса, у асосий қарздорга нисбатан кафилнинг “Хуқуқ химояси”ни қўллаши мумкин. (Қайд: “Хуқуқ химояси” дегани қарздорнинг қарзларини кафил томонидан тўланиши ва қарздордан талаб қилиш хуқуқи демакдир”)
- Агар кафил асосий қарздорнинг илтимоси билан кафилга айланган бўлса (бундан кейин “Ишончли кафил” деб юритилади) ва фарзни ўз вақтида ва ўз ёнидан тўлаган бўлса ушбу кафилнинг хууқлари химояга олинади. (Фуқаролик Кодекси 441-(1) Банд)
· Агар асосий қарзнинг бир қисми бекор қилинса, “Ишончли кафил” хам бу қисмга жавобгарликдан холис бўлади.
· Ишончли Кафил Хуқуқлари Химояси ўз ичига асосий қарз бекор бўлган кундан бошлаб йиғиладиган фоизни ва бошқа муқаррар товон тўловларини олади. (Фуқаролик Кодекси 441-(2) ва 425-(2) Бандлари)
· Аслида, Ишончли Кафилнинг Химоя Хуқуқини ишлатишга имкони Ишончли Кафил томонидан асосий қарзни тўлаб бўлганидан кейин пайдо бўлади. (Фуқаролик Кодекси 441-(1) Банд)
· Агар асосий қарздорга олдиндан ёки қарз тўланилганидан кейин дархол билдиришнома берилмаса Ишончли Вакилнинг Химоя Хуқуқи чегараланган бўлади.
- Агар бирор бир шахс асосий қарздорнинг илтимосисиз қарзни тўлаган бўлса ёки ўз ёнидан асосий қарзни ўз бўйнига олган бўлса кафил шахс асосий қарздорга нисбатан Химоя Хуқуқига эга бўлади лекин бу хуқуқ асосий қарздорнинг қарз узилаётган вақтдаги қарз миқдори билан чегараланади. (Фуқаролик Кодекси 444-(1) Банд)
- Агар бирор бир шахс асосий қарздорнинг илтимоси ёки рухсатисиз қарзни тўлаган бўлса ёки ўз ёнидан асосий қарзни ўз бўйнига олган бўлса кафил шахс асосий қарздорга нисбатан Химоя Хуқуқига эга бўлади лекин бу хуқуқ асосий қарздорнинг қарз миқдори билан чегараланади. (Фуқаролик Кодекси 444-(2) Банд)
Кафиллик Шартномаси
- Кафиллик Шартномаси томонлар орасида Истеъмолчи учун Нақд Пул Қарзи Шартномасига имзо қўйилган бир вақтда тузилиши мумкин, лекин кейинчалик алохида хам тузилса бўлади.