UZBEK

Қарз Шартномаси
Жавобгарлик хатини нотариал тасдиқлаш
Жавобгарлик хатини нотариал тасдиқлашнинг маъноси
- “Жавобгарлик хатини нотариал тасдиқлаш” жавобгарлик хатини нотариал идорада лицензияси бор нотариус иштирокида “гаров” сифатида тайёрланиши ёки имзо қўйилган жавобгарлик хатини нотариус томонидан тасдиқланиши демакдир.
Жавобгарлик хатини нотариал тасдиқлашнинг фойдалари
- Нотариал тасдиқланган хужжатлар хақиқий эканлигини инобатга олган холда, жавобгарлик хатининг хам хақиқийлиги қонуний тасдиқланади. (Нотариуслар хақидаги Қонун 2 Банд; Фуқаролик Процессуал Кодекси 356-(1) Банд)
- Жиноят Процессуал Кодексига асосан, нотариал тасдиқланган хужжатнинг тасдиқланган нусхаси қонуний қабул қилиниши мумкин хужжат хисобланади. (Жиноят Процессула Кодекси 315-1 Банд)
- Нотариал тасдиқланган жавобгарлик хати қарз берувчига мажбурий ижро хуқуқларини берса, қарз берувчи хуқуқий харакатларни амалга оширмасдан ижрони талаб қилиши мумкин. (Фуқаолик Мажбуриятлар Қонуни 56-4 Банд)
- Нотариал тасдиқланган хужжатларнинг нусхаси бир муддат сақланиши лозим ва бу билан уларни йўқотиш хавфи камаяди.
Нотариал Идора
- Хужжатларингизни Адлия Вазирлиги томонидан қайд қилинган ва лицензия олган Нотариал идорада тасдиқ қилишингиз мумкин. (Нотариус хақидаги Қонун 17 Банд)
Нотариал тасдиқлаш тўлови
- Жавобгарлик хатини нотариал тасдиқламоқчи бўлсангиз Нотариал идорага ҳақ тўлашингиз лозим(Нотариал тўловлар Йўриқномаси 2 Банд)
- Хуқуқий хужжатларни нотариал тасдиқлаш ҳақи қуйидагича: (Нотариал тўловлар Йўриқномаси 2 Банд)

Хуқуқий шартномадаги миқдор ёки жавобгарлик хатидаги миқдор ёки чек

Тўловлар

2 000 000 Корея вонигача

11 000 Корея вони

5 000 000 Корея вонигача

22 000 Корея вони

10 000 000 Корея вонигача

33 000 Корея вони

15 000 000 Корея вонигача

44 000 Корея вони

15 000 000 Корея вонидан ортиқ

44 000 Корея вони ва ортиқ миқдордан қўшимча 0.15% лекин умумий миқдор 3 000 000 Корея вонидан ошмаслиги керак

Гаровни сақлаш
- Нотариал идора барча нотариал тасдиқланган хужжатлар нусхаларини ва асл гаров хужжатларини ва уларга тегишли бўлган қўшимчаларни сақлайди. (Нотариус хақидаги Қонун 24 Банд)
· Бундай хужжатлар сақлаш хонасида ёки қаттиқ қутиларда сақланиши керак. (Нотариал тасдиқланган хужжатларни сақлаш Йўриқномаси 4 Банд)
- Нотариал идора гаров шаклида тайёрланган Истеъмолчи учун Нақд Пул Қарзи Шартномасининг (Жавобгарлик хати) асл нусхасини 10 йил давомида сақлаши, нотариал тасдиқланган хужжатлар нусхалари эса 3 йил мобайнида сақлаши лозим. (Нотариал тасдиқланган хужжатларни сақлаш Йўриқномаси 5-1 Банд)
※ Юқоридаги муддат хужжатлар тайёрланган санадан кейинги йилнинг биринчи кунидан хисоб қилинади. (Нотариал тасдиқланган хужжатларни сақлаш Йўриқномаси 5-2 Банд)
<Жавобгарлик хатини нотариал тасдиқлаш>
Жавобгарлик хатини яқин орадаги нотариал идорада тасдиқлашингиз мумкин. Нотариал тасдиқлаш (1) нотариал идорада ёки (2) нотариал хизматлар кўрсатиш хуқуқи бўлган ва қонуний хуқуқий маслаҳатчиси бўлган юридик фирмада амалга оширилиши мумкин [Нотариал Идоралар Қонуни, 13-2, 15-6 ва 17 (2) Бандлари]. Бу холатда (1) молиявий келишувга кираётган икки томон бу келишувни нотариал тасдиқшаниши керак бўлганда томонлар ўз мухрларини, шахсини тасдиқловчи хужжатларни, ва жавобгарлик хатини (нотариал тасдиқшал амали лозим бўлган холатда) тақдим этишилари керак. Агар фақат бир томон ёки уларнинг вакиллари нотариал тасдиқлаш амалида қатнашадиган бўлишса, улар мухрни ишлатиш рухсати, ишончнома, вакиллар мухрлари, шахсни тасдиқловчи хужжатлар ва жавобгарлик хатини (нотариал тасдиқшал амали лозим бўлган холатда) тақдим этишлари керак. Нотариал тасдиқлаш учун қонуний бадал тўланиши лозим [Нотариал Идора Бадаллари Йўриқномаси, 2-7 Бандлари].