UZBEK

Қарз Шартномаси
Қарз берувчи учун асосий шартлар
Қарз олувчининг шахсини тасдиқлашингиз керак.
- Қарз олувчининг шахсий маълумотларини билишингиз шарт (масалан Давлат Идентификацион Рақами, Телефон рақами, Манзили ва хоказо.)
- Агар қарз олувчи бошқа бир шахсни яъни эри ёки хотинини ўз вакили сифатида белгиласа, қарз олувчи билан тўғридан тўғри боғланиб хақиқаттан ҳам қарз олаётганини тасдиқлашингиз ва вакилининг шахсини ва ишончномани текширишингиз керак.
Тўғри шаклда жавобгарлик хатини тузишингиз керак.
- Жавобгарлик хатида асосий шартларни кўрсатиб ўтиш лозим яъни (1) асосий қарз миқдори; (2) фоизи; (3) қайтариш муддати; (3) қайтариш жойи; ва (4) муддат фойдаси конфискацияси.
Агар қарз олувчининг қарзни қайтариш имкониятидан шубхангиз бўлса, қарз қайтарилишини химоя қилиш чораларини кўришингиз керак.
- Агар қарз олувчининг қарзн иқайтариш имкониятидан шубхангиз бўлса, қарз олувчидан шахсий кафолатлар талаб қилишингиз мумкин яъни қўшма қафолат ёки мол мулк гарови.
Қонуний кучга эга бўлиши ва ўзингизни тинчлигингиз учун жавобгарлик хати нотариал тасдиқланган бўлгани тавсия этилади.
- Жавобгарлик хатини қонуний кучга эга бўлиши ва ўзингизнинг хотиржамлигингиз учун нотариал тасдиқлашингиз мумкин.
- Нотариал тасдиқлаш қарз шартномасига муҳр босиш йўли билан ёки мол мулк гарови шаклидаги қарз шартномаси тузиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.