UZBEK

Кўчиш
Кўчиш саволномаси
Кўчиб чиқишдан 2 хафта олдин қилинадиган нарсалар
- Кўчиб чиқиш графиги аниқ бўлгандан кейин, лицензияланган кўчиб ўтиш хизмати ташкилоти билан шартнома тузишингиз керак.
- Жойлаштириш ва кўчиришга ихтисослашган ташкилот билан шартнома тузишди стандарт шартномадан фойдаланишингиз мумкин.
- Болахона, том ва омборхонадага нарсаларни ўраш учун тайёрлаб қўйинг.
- Керакмас нарсаларни унутинг.
Кўчиб чиқишдан 1 хафта олдин қилинадиган нарсалар
- Юқори қаватга кўчиб кираётган бўлсангиз бинонинг маъмурий идораси билан боғланиб лифт ёки нарвондан фойдаланишни келишинг
- Яшаш манзилингиз ўзгарганлиги хақида банк, кредит ташкилоти ва почтани огохлантиринг.
- Яшаш манзилингиз ўзгарганлиги хақида почтани огохлантиринг.
- Хозирги яшаётган бинонинг маъмурий идораси билан сув, электр энергияси ва коммунал хизматлари учун тўловларни хал қилинг.
- Газета ва сут олиб келишини тўхтатилишини илтимос қилинг.
Кўчиб киришдан бир неча кун олдин қилинадиган нарсалар
- Электр энергияси манбалари жойлашуви, хоналар ўлчами ва деразалар жойланишувини текширинг.
- Янги уй учун мебель жойланиши тартибини ўйлаб кўринг.
- Эски уйингиздаги номуқим ўрнатилган бурчаклар, тахта токчалар, пардалар, бўлинмалар ва хоказоларни олиб ташланг.
- Аквариумни ўрашга тайёрлаб қўйинг.
Кўчиб чиқишдан 1 кун олдин қилинадиган нарсалар
- Кўчириш хизмати ходимлари ўраши учун хамма ашёларни тайёрлаб қўйинг.
- Кир ювиш мошинасидаги сувни қурутинг, музлатгични тозаланг, ва кондиционер ва музлатгичга тегишли бўлган сантехника буюмларини кўчириш учун тайёерлаб қўйинг.
- Қимматбахо буюмларни ва пулларни алохида хавфсиз жойда сақланг.
- Газ таъминоти ташкилотидан газни узиб қўйишини илтимос қилинг.
Кўчиб чиқиш куни қилинадиган ишлар
- Буюмлар ўраш учун тайёрлигини текширинг, уй тозаланган ва шахсий буюмлар хавфсиз сақланганлигини назорат қилинг.
- Газ, электр ва сув анжомлари ўчирилганлигини текширинг.
Янги уйга кўчиб киргандан кейин қилинадиган ишлар
- Телефон/интернет тармоқларини уланишини таъминланг ва совуткич ва бошқа жихозларни ўз ўрнига ўрнатилганлигини текширинг.
- Махаллий махалла хизматлари марказига кўчиб киришингиз хақида маълумот беринг. Ойлик ижара тўлови (аниқ куни) хақида юридик тасдиқ олинг.
- Фарзандларингизни янги мактабга кўчишини таъминланг.