UZBEK

Кўчиш
Кўчиб киришдан олдин янги уйни таъмирлаш
Уйни кенгайтириш ва ўзгартириш
- "Кенгайтириш"деганда мавжуд бинонинг майдонини, умумий яшаш майдонини, қаватлар сонини ёки бинонинг баландлигини ошириш дегани."Ўзгартириш" деганда мавжуд бинони бутунлай ёки қисман бузиб қайтадан ўшаерда бир хил майдонли уй қуришдегани. (ҚурилишКодексини Тадбиқ қилиш Даражаси 2-2, 2-3 ва2-16 Бандлар)
- Рухсатнома олиш
· Мавжуд бинони кенгайтириш ёки ўзгартириш учун тегишли хухднинг Автоном Шаҳар Хокими, Ўзини Бошқариувчи Туман Хокими, ёки шаҳар/қишлоқ/туман хокимидан рухсатнома олиш керак. (Қурилиш Кодекси 6 ва 11 (1) Бандлари Асосий матни; Қурилиш Кодексини Тадбиқ этиш Даражаси 6.2 (1) ва (2) Бандлари; Қурилиш Кодексини Тадбиқ этиш Йўриқномаси 3 Банд].
Қишлоқ бошқариш режаси белгиланган ёки ўзгартирилган, ёки маъмурий худуд ўзгартирилганда;
Қишлоқ режалаштириш иншоатлари ўрнатилганда, қишлоқ ривожлантириш лойихаси амалга оширилганда ёки йўл қурилганда;
√ Қурилиш лойихасида бинони текшириш гувохномаси ёки бинони ишлатиш рухсатномаси талаб қилинганда;
√ Худудий Атроф мухитни сақлаш лойихасига тегишли ишни битганлиги гувохномаси олиниши керак бўлганда;
√ Бино бўлинган холларда;
√ Ернинг бир қисмига тегишли мулкчилик хуқуқи тан олиниб, мулкчилик хуқуқи ўзгариши рўйхатга қўйилганда;
√ Кадастр қайта суриштирув ишлари оқибатида янги кадастр гувохномаси тайёрланганда;
Қурилиш Кодексига асосан бинонинг қисми кенгайтирилган ёки ўзгартирилганда;
Қишлоқни ривожлантириш режасига кўра иншоат ёки йўл қурилиши туфайли, мавжуд ер майдони тегишли махаллий хокимият тайинлаган лойихага кичиклик қилса, мавжуд бинони кенгайтриш ёки ўзгартириш мавжуд майдон чегараси ичида бўлганда;
Қишлоқни ривожлантириш режасига кўра иншоат ёки Йўл Кодексига асосан йўл қурилиши туфайли, мавжуд ер майдони ер майдони-бино нисбатига тўғри келмаса, ва бино мавжуд майдон чегараси ичида кенгайтирилганда, яъни хожатхона, зина, ва лифт ўрнатиб бинони функционаллиги сақланиб қолганда;
√ Қурилиш майдонинг чегараси ва мавжуд бўлган бино (мавжуд бўлган бино қурилишга тегишли махаллий хокимият қарори чиқишидан олдин қўрилган бўлса) майдони ўртасидаги масофа қоидаларга нисбатан кам бўлса, уйни кенгайтириш ишлари уша вақтдаги амалдаги қонун ва қарорларга вертикал асосан бўлиб қонун қоидани бузмайди.
Мавжуд уй ўзгартирилганда;
Иншоатнинг тўлиқ ёки қайсидир бир қисми табиий офатларни олдини олиш худудига жойлашган бўлса ва бу худадда қурилиш қилиш учун рухсатнома олинганига 20 йилдан ошган бўлса у холда уйни ўзгартириш фақатгина ажратилган майдонда амалга оширилади.
Қайта қуришга алоқали кўп-хонадонли уй
- "Кўп хонадонли уй" дегани 1 бинода истиқомат қиладиган хар бир оила мустақил яшашидан қатъий назар баъзи бир девор, йўлак, зина ёки бошқа иншоатлардан биргаликда фойдаланади. Кўп қаватли уйлар, коттеджлар ва кўп-хонали уйлар шулар сирасига киради. (Уй-жой Кодекси 2-3 Банд; Уй-жой Кодексини Тадбиқ этиш Даражаси 3 Банд)
- "Қайта қуриш" деганда қуйидагиларни ҳар бири тушунилиши мумкин ва мақсади бинони бузилишидан химоя қилиш ёки функционаллигини яхшилашдир. ① Таъмирлаш, ② бетакрор истиқомат худудидаги хар бир кўп-хонадонли уйни 30% кенгайтириш ва бу уйлардан фойдаланиш рухсати 15 йил ёки ундан олдин берилган бўлиши керак, ёки (ёки махаллий хокимият қарори билан 15 ва 20 йил орасида деб белгиланган), ёки ③ хонадонларнинг сонини мавжуд хонадонлар сонига нисбатан 15% ошириш лекин максимал кенгайтириш майдони чекловларидан ташқарига чиқмаган холда. (Бандлар 2-25 ,Қурилиш Кодекси)
- Қайта қуриш лойихасини уйларни қайта қуриш бирлашмаси ёки истиқомат қилувчиларнинг вакили тегишли рухсатномани шаҳар/қишлоқ/туман бошлиғидан олиб амалга ошириши мумкин. (Бандлар 66 (1) ,Қурилиш Кодекси)
Бошқа таъмир
- Балконни кенгайтириш
· "Балкон" деганда бинони ички қисмини ташқи қисми билан боғлайдиган майдондир, ва бинога қўшимча майдон сифатида дам олиш ёки чирой учун қурилади. (Уй-жой Кодексини Тадбиқ қилиш Даражаси 2 -14 Банд)