Уйни сотувга қўйиш
Уйни сотиш
- Уйни сотувга қўйишдан олдин уйларнинг бозор нархини текшириб кейин нарх белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Уй ижараси
- Кўчиб чиқишдан олдин ижара берувчига бошқа ижарачи топиши кераклиги хақида айтиб баъзи бир мухим масалалар яъни кўчиб чиқиш тавсилотлари кабиларни келишиб олиш керак.
- Ижарачи лицензияси бор кўчмас мулки агентидан ижарага бошқа уй топиб беришини сўраганда унга бадал тўлаши керак (Хукумат Вазирлиги Қонуни Хуқуқий Шарҳи, № 09-0384).
Чиқимларни қоплаш
Файдали чиқимларни қопланиши
- “Фойдали чиқимлар” деганда ижарачи томонидан ижара уйини яхшилаш учун маблағ сарфланиб уни қиймати ошириши ва ундан наф ёки махсус фойдаланиш имкониятини яратиши тушунилади. (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Банд)
- Ижарачи томонидан ижара уйини яхшилаш учун маблағ сарфланган бўлса ва ижара уйининг қийматини хақиқаттан хам ошган бўлса, ижара муддати тугаганда ижарачи сарфланган маблағ миқдорини ёки ижара уйининг қиймати ошган даражадаги миқдорни қайтарилишини сўраши мумкин. (Фуқаролик Кодекси 626 (2) Банд ва Олий Суд томонидан 22, ноябр 2002 йили тасдиқланган №2001да40381 Қарор).
Жихозларни сотиб олиш талаби
- "Жихозлар" деганда ижарачининг қулайлиги учун олиинган буюмлар бўлиб бинонинг қисми сифатида хисобга олинмайди ва ижарачининг ўзига тегишли бўлади.
- Бино ёки бошқа иншоотнинг ижарачиси ижарага берувчининг рухсати билан бу бинога қулайлик ёки қўшимча бириктирган бўлса ва ижарага берувчига бу ўзгартиришнинг нафи бўлса, ижара шартномаси муддати тугаганида ижарачи ижарага берувчидан бу жихозни сотиб олиб беришини талаб қилиши мумкин. (Фуқаролик Кодекси 646 ва 647 Бандлар)
Узоқ муддат ўзлаштирилган таъмирни қайтиб олиш
- "Узоқ муддат ўзлаштирилган таъмир" узоқ муддатли таъмирлаш режасига асосан иншооатларни таъмирлаш учун хосил қилинган захира ва бошқарувчи шахс томонидан энг камида 300 та хонадон бўлган уй эгаларидан ёки лифти ёки марказий иситиш тизими бўлган уй эгаларидан йиғиб олинади. Кўп Хонадонлик Уйларни Бошқариш Қоидалари 29 (1) ва 30 (1) Бандлари)
- Узоқ муддатли ўзлаштирилган таъмир пулини қайтиб олиш талаби
· Квартираларда узоқ муддатли ўзлаштирилган таъмир бадали маъсул шахс томонидан бино ва иншоотлар эгаларидан йиғилиб тўпланиши туфайли (Кўп Хонадонлик Уйларни Бошқариш тўғрисидаги Қонуннинг 30 (1)- моддаси), ижарачиижара муддати тугаганида уй эгасидан бу бадални қайтарилишини талаб қилиши мумкин. (Кўп Хонадонлик Уйларни Бошқариш тўғрисидаги Қонуннинг Тадбиқ этишЙўриқномаси 31 (8) -моддаси)