UZBEK

Кўчиш
Янги қурилган уйни сотиб олиш ёки ким-ошди савдосидан сотиб олиш
Мустақил қурувчи томонидан қурилган уйни сотиб олиш
- "Мустақил қурувчи томонидан қурилган уйни сотиб олиш" маъноси давлат қурилиш ташкилотлари томонидан эмас балки мустақил қурувчи томонидан қурилган уй.
Ижтимоий лойиҳа сифатида қурилган уйни сотиб олиш
- "Ижтимой лойиҳа сифатида қурилган ва сотилган кўп қаватли уй" деганда майдони 85 м2 ва ундан кичик бўлган ва хукумат ёки ижтимоий ташкилотлар томонидан Уй Қурилиш Фонди маблағлари ёрдамида қўрилган ёки таъмирланган уйлар тушунилади. (Қурилиш Қоидалари 2 -5ва 2-6 Банд)
Оммавий ижара уйлари
- "Оммавий ижара уйлари" деганда хукумат ёки ижтимоий ташкилотлар томонидан Уй Қурилиш Фонди маблағлари ёрдамида қўрилган ва таклиф қилинган уйлар тушунилади. (2-1,2-1.2 ва 2-1.3) Бандлар Уй-жой МахсусҚонуни) Уларни ичига Корея Ер ва Уй Корпорацияси томонидан таклиф қилинган уйлар ва Сеул Уй-жой ва Махаллалар Корпорацияси томонидан берилган узоқ муддатли ижара уйлари киради.
- Корея Ер ва Уй Корпорацияси (КЕУК) томонидан таклиф қилинган уйлар турлари

Уй тури

Асосий мазмун

Давлат ижара уйлари

Марказий/махаллий хокимият идоралари ёки КЕУК ёки махаллий ижтимий ташкилотлар томонидан қурилган ва ижарага (30 йилга) бериладиган уйлар назарда тутилган. Бу уйларнинг хусусияти шундаки уларнинг ижара хақи кичкина ва бошқаларга сотилмайди.

Оммавий ижара уйлари

- 5 (10)-йиллик оммавий ижарага бериладигануйлар: 5 (10) йиллик ижара муддати тугагандан сўнг ижарачиларга олидиндан сотувга алмаштириладиган уй-жойлар.

- Уйни муддатли бўлибтўлаш: Кўчиб киришдан олдин ижарачи уй нархининг бир қисмини(30%) тўлайди ва қолган сумманиижара муддати давомида (10 йил) барча қолган тўловларни босқичма-босқичтўлагандан сўнг, олдиндан сотувга айлантириладиган уй. - 50-йиллик оммавий ижарауйлари: КЕУК ёки махаллий хокимият томонидан ижтимоий фонд маблағлари ёрдамида қурилиб муқим ижара уйларини ўрнига таклиф қилинадиган уйлар; лотларда сотиладиган уйларга айланмайди.

Муқим ижара уйлари

Ҳар бирини майдони 26.34 м2 – 42.68 м2, бу уйлар кам таъминланган оилаларга берилади. Бу уйларнинг умумий сони 190 000 етади ва бундан ташқари яна қўшимча КУЕК томонидан 140 000 та таклиф қилинади.

Узоқ муддатли ижара уйлари

Давлат, маҳаллий ҳокимиятлар, Корея ер ва уй-жой корпорацияси ва Маҳаллий давлат корпорацияси тўғрисидаги қонуннинг 49-моддасига биноан уй-жой қурилиши лойиҳалари учун ташкил этилган маҳаллий жамоат корпорациялари томонидан қурилган ва топширилган ҳамда 20 йилгача депозит асосида ижарага берилган уйлар (Jeonse)

<Манба: Корея Ер ва Уй Корпорацияси, Бўлинмалари, Таклиф Тури>
- Сеул Уй-жой ва Махаллалар Корпорацияси томонидан таклиф қилинган узоқ муддатли ижара уйлари.
· Бу уйларнинг ижара муддати 20 йилгачадир. Бу уйларнинг жеонсе (ижара хақининг тўлиқ миқдорини олдиндан тўлаш) қиймати қўшни махаллалардаги ижара қийматининг ўртача хисобда 80% ташкил этади.
Ижара уйларини сотиш тақиқи
- Қуйидаги ижара уйларини ижара муддати тугамасдан сотиш тақиқланади. (Оммавий Уй-жой Махсус Қонуни 50.2 (1) Банд, Оммавий Уй-жой Махсус Қонунини тадбиқ этиш Қарори 54 (1) Банд)
1. Муқим ижара уйлари учун: 50 йил
2. Давлат ижара уйлари учун: 30 йил
3. Хаенбок Жутаек (Хурсандчилик Уйлари) учун: 30 йил
4. Ягона оммавий ижара уйлари учун: 30 йил
5. Узоқ муддатли жеонсе ижара уйлари учун: 20 йил
6. 1 дан 5-моддага тааллуқли бўлмаган ижара муддати 10 йилга яқин бўлган оммавий ижара уйлари учун: 10 йил
7. Бошқа оммавий ижара уйлари учун: 5 йил