Гувохнома бекор қилиниши/чекланишини қайта кўриб чиқиш илтимоси
Қарорни ўзгартиришни қайта кўриб чиқиш илтимоси
- ХАйдовчилик гувохномаси бекор қилиниши/чекланиши бўйича қарор билан норози шахс билдиришнома олган кунидан ошлаб 60 кун ичида норозилик аризасини туман полиция идораси ходимига топшириши мумкин. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 94 Банд)
※ Норозилик аризасини топшираётган шахс қуйидаги вазиятлардан холис бўлиши керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 ф Жадвал)
Алкогол ичиб автоулов бошқариш Маъмурий чоралари
|
Тўпланган жазо баллари туфайли Маъмурий жавобгарлик
|
- Алкогол ичиб автоулов бошқаришда қўлга тушган ва қондаги алкогол миқдори 0.12% бўлган - Алкогол ичиб автоулов бошқарган ва жарохат етказиб қўлга тушган - Алкогол ичиб автоулов бошқаришда қўлга тушган ва полиция ходимининг алкогол тест текширувига қаршилик қилган ёки унга қарши куч ишлатган - Сўнги 5 йил ичида 3 маротаба автохалокат содир этиб жарохат етказган - Сўнги 5 йил ичида алкогол ичиб автоулов бошқарганда қўлга тушган
|
- Гувохномаси сўнги 5 йил ичида бекор қилинган - Сўнги 5 йил ичида 3 маротаба автохалокат содир этиб жарохат етказган - Гувохномаси сўнги 5 йил ичида 3 ва ундан кўп маротаба бекор қилинган - Сўнги 5 йил давомида қўмита ёки маъмурий суд томонидан маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилган холатларда
|
Маъмурий ариза асосида жазони енгиллаштириш
Маъмурий ариза
- Маъмурий аризанинг мақсади фуқароларни ноқонуний ёки нохаққарорлар ёки жамият кучини маъмурий агентликлар томонидан инобатга олмаслик билан хуқуқларини пой-мол қилишни олдини олиш ва шу билан маъмуриятни тўғри фаолиятини таъминлашдир. (Маъмурий Аризалар Қонуни 1 Банд)
Маъмурий ариза асосида хайдовчилик гувохнмоасига тегишли жазони енгиллаштириш
- Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларига доир қарорга тегишли маъмурий ариза ҳар қанақа маъмурий суд ишидан устивордир. (Маъмурий Судлар Қонуни 18 (1) Банд шартлари)
Маъмурий ариза муддати
- Маъмурий ариза аризачи томонидан қарор хақида хабар топган кундан бошлаб 90 кун ичида -топширилиши керак ёки қарор чиққан кундан бошлаб 180 кун ичида. (Маъмурий Аризалар Қонуни 27 (1) ва (3) Банди Асосий матни)
Маъмурий суд махкамаси асосида жазони енгиллаштириш
Маъмурий суд махкамаси
- "Маъмурий суд махкамаси" деганда умумий қонунларга алоқадор хуқуқий келишмовчиликларни махкама жараёни орқали хал қилишдир.
- Маъмурий Суд Махкамаси мақсади фуқароларни хуқуқларини пой-мол қилиниши ёки маъмурий агентликлар томонидан ноқонуний қарорлар туфайли манфаатлари камситилиши ва умумий қонунлардан фойдаланиши ёки фойдаланмаслиги, ва келишмовчиликлар устидан умумий қонунларга асосланиб хаққоний қарор чиқаришдир. (Маъмурий Судлар Қонуни 1 Банд)
Маъмурий ариза асослари маъмурий суд махкамасидан устундир
- Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларига алоқадор қарор устидан хеч қандай маъмурий суд махкамаси олиб борилмайди агар бу қарор маъмурий суд махкамаси жараёнида кўриб чиқилмаган бўлса. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 142 Банд)
- Яъни, хайдовчилик гувохномаси амали вақтинчалик тўхтатилган/бекор қилинган қарор устидан маъмурий суд махкамаси маъмурий ариза жараёнидан кейин олиб борилиши керак.
Маъмурий суд махкамаси жараёнини бошлаш муддати
- Хайдовчилик гувохнома бекор қилинган қарор устидан маъмурий ариза аризачи томонидан қарор хақида хабар топган кундан бошлаб 90 кун ичида топширилиши керак ёки қарор чиққан кундан бошлаб бир йил. (Маъмурий Аризалар Қонуни 20 Банд)