UZBEK

Хайдовчилик Гувохномаси
Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курсларини тамомлаши шарт бўлган ва бу курсларни тамомлашни кечиктириши мумкин бўлган шахслар
Мазкур ўқув курсларини тамомлаши шарт бўлган шахслар
- Қуйида санаб зтилган гуруҳларга кирадиган шахслар Йўл ҳаракати бошқармаси томонидан ўтказиладиган ва жами 3 соатдан 16 соатгача бўлган ва лекциялар, аудио-визуал кўргазмалар ёки амалий машғулотлардан иборат бўлган махсус мажбурий йўл ҳаракати хавфсизлиги курсларини тамомлашлари керак (“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 73 (2)-моддасининг биринчи ярим қисми ва “Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 38 (2) ва (3) – моддаси):
1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган ва янги ҳайдовчилик гувоҳномаси олмоқчи бўлган шахслар (“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 93 (1)-9, 20-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган шахслар бундан мустасно);
2. “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 93 (1)-1, 5, 5-2, 10 ёки 10-2-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиши вақтинча тўхтатилган ва ҳали ҳамон тўхтатилган ҳолатда қолаётган шахслар;
3. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганликдан ёки вақтинча тўхтатилганликдан чиқарилган шахслар (фақат “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 93 (1)-1, 5, 5-2, 10 ёки 10-2-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиши вақтинча тўхтатилган, аммо чиқарилган санадан бошлаб ҳали 1 ой вақт ўтмаган шахсларга тегишли);
4. Ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча тўхтатилган ва вақтинча тўхтатиш муддати ҳали ўтиб бўлмаган шахслар ёки бошловчи ҳайдовчилар
※ Бошловчи ёки янги ҳайдовчи тушунчасига таъриф
·Илк ҳайдовчилик гувоҳномасини олган кундан бошлаб (ёки илк ҳайдовчилик гувоҳномасини олган кундан бошлаб 2 йил ўтмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилгандан сўнг янги ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб) 2 йил ўтмасдан яна ҳайдовчилик гувоҳномаси олган шахслар. Бу ҳолатда, фақат илк марта мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб, кейинчалик мотоциклдан бошқа транспорт воситаси учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олган шахслар “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 2-27-моддасига кўра илк марта ҳайдовчилик гувоҳномаси олган, деб ҳисобланади.
5. Болаларни химоя қилиш зонасида, транспортвоситасини бошқариш пайтида бола жарохатланиши билан боғлиқ бахтсиз ходиса келиб чиққанлиги “Йўл харакати тўғрисида”ги қонуннинг 93-моддаси 2 банди бўйичажарима олган шахс жарима кунидан бошлаб 1 йил ичида
Ўқув курсини кечиктириш
- Юқоридаги 2- дан 5-гача бўлган бандларда назарда тутилган шахслар қуйида санаб ўтилган сабаблар туфайли махсус мажбурий йўл ҳаракати хавфсизлиги курсларида қатнаша олмаса, бу курсларни тамомлашни кейинга қолдирилиши мумкин, бунинг учун у шахс махсус мажбурий йўл ҳаракати хавфсизлиги курсларида қатнашишни кечиктириш ҳақида ариза (“Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорга илова қилинган 27-форма) ва кечиктириш сабабини тасдиқловчи ҳужжатларни (“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун 73(2)-моддасининг иккинчи ярим қисми, “Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 38(5)-моддасининг биринчи ярим қисми ва “Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 46(6)-моддаси) тақдим этиши керак:
· Касаллик ёки жароҳат туфайли у шахс бир жойдан бошқа жойга бора олмаса;
· Қонун талаби билан у шахс қамоққа олинган ёки ҳаракатланиши чекланган бўлса; ёки
· У шахснинг шак-шубҳасиз асосли ва узрли сабаби бор, деб топилганда
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курси кейинга қолдирилганда, полиция бошлиғи йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курсининг кечиктирилганлиги ҳақида ҳужжат беради (“Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорга илова қилинган 28-форма) (“Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 46(7)-моддаси).
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курси кейинга қолдирилган шахс, мазкур ўқув курси кечиктирилиши учун асос бўлган сабаб бартараф бўлган кундан бошлаб 30 кун ичида ушбу ўқув курсини тамомлаши керак “Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 38(5)-моддаси)
Ўқув курсини тамомламаганлик учун жазо чоралари
- “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 93-моддасига кўра ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курсини тамомламаган шахсларга гарчи уларнинг дисквалификация муддати тугаган бўлса ҳам, уларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмайди (“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 82 (3)-моддаси).
- “Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 73 (2)-2, 3, 4-моддаси, 156-1-моддаси ва 162 (1)-моддаси ва 93 (1)-моддаси ва илова қилинган 8-жадвалининг 67-кичик бандига кўра йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курсини тамомламаган шахсларга нисбатан қуйидаги жарималар қўлланади.
· Охирги 5 йил ичида спиртли ичимлик таъсири остида автоулов бошқарган ҳолатда қўлга тушган шахслар орасидан яна маст ҳолда автомобил бошқарганлиги туфайли ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган шахслар ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча тўхтатилган муддат тугашидан олдин йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус мажбурий ўқув курсини тамомламаган шахслар учун: 60 000 вон
·Бошқа ҳолатлар: 40 000 вон