Хайдовчилик Гувохномаси амалини вақтинчалик тўхтатилиши асослари
Хайдовчилик Гувохномаси амалини вақтинчалик тўхтатилиши
- Автоулов бошқариш хуқуқи бир муддатга чекланган хайдовчи томонидан қоидабузарлик ёки автофожеа содир этилса. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 93 Банди; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 91 (1) Банди ва Бириктирилган 28 Жадвал)
Хайдовчилик Гувохномаси амалини вақтинчалик тўхтатилиши мезонлари
Тўпланган жазо ва жарима баллари асосида Хайдовчилик Гувохномаси амалини вақтинчалик тўхтатилиши
- Ягона қоидабузарлик ёки автофожеа натижасида 40 жазо ёки жарима баллари олсангиз Хайдовчилик Гувохномаси амали вақтинчалик тўхтатилади (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 с-(2) Жадвал)
Хайдовчилик Гувохномаси амали вақтинчалик тўхтатилиши батафсил мезонлари
①Қоидабузарлик учун жазо баллари бериш (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-3 с Жадвал)
Жазо баллари
|
Қоидабузарлик
|
100
|
Тезлик (100 км/ с дан ортиқ) Алкогол таъсири остида автоулов бошқариш (қондаги алкогол миқдори 0.03% дан 0.08% гача) Оғир жарохатга олиб келган автофоэжа (босқинчилик) содир этса ва Жиноят Кодексига асосан судланса
|
80
|
Тезлик (80 км/с дан юқори 100 км/ с дан кам)
|
60
|
Тезлик (60 км/с дан юқори 80 км/ с дан кам)
|
40
|
4. Ноқонуний тўхтаб/тўхтаб туриш вақтида қўлга тушиб бўйсунмаслик (полиция ходимининг буйруғига 3 маротаба бўйсанмаслик ва бу билан йўл харакатига халақит қилиш) 4-2. Эхтиётсизликлар билан автоулов бошқариш асосида жиноий жавобгарликка тортилиш 5. Бехатар автоулов бошқариш мезонларига бўйсунмаслик (полиция ходимининг бехатар харакатланиш буйруғига 3 маротаба бўйсанмаслик ва хатарли ёки тахликали харакатланиш) 6. Хавфли йўловчилар билан автоулов бошқариш 7. Судга келиш билдиришномаси ёки жарима тўлови муддати ўтганидан кейин 60 кун ичида қарор чиқмаган бўлса
|
30
|
8. Чизиққоидасини бузиш (ўрта чизиқни босиш) 9. Тезлик (тезлик чегараси 60 км/с бўлганда 40 км/с ёки ундан камроққа қоидани узиш) Болалар учун мактаб автобуси махсус ҳимоясини бузиш Мактаб автобус ҳайдовчилари томонидан болалар учун вазифани бузиш (хавфсизлик камарларидан фойдаланмаган ҳайдовчилар бундан мустасно) 10. Темир йўлларни ноқонуний кесиб ўтиш 11. Шосселарда белгиланган йўл қаторидан ташқарида харакатланиш 12. Шосселардаги автобус йўлаги ёки кўпчилик-харакатланадиган йўлакда харакатланиш 13. Полиция ходими шахсни тасдиқловчи хужжат талабига бўйсунмаслик
|
15
|
14. Светофор ёки товуш бериш қоидаларини бузиш 15. Тезлик (тезлик чегараси 40 км/с бўлганда 20 км/с ёки ундан камроққа қоидани узиш) 15-2. Тезлик (мактаб зоналарида эрталабки соат 8дан кечки соат 8гача тезлик чегарасини 20 км/с бузиш) 16. Бошқа автоуловни қувиб ўтиш чекланган жойларда қоидани бузиш (вақти ва манзили) Юк ташиш чегарасини бузиш ёки юк тушишининг олдини олиш қоидаларини бузилиши 17. Харакатланаётганда қўл телефонидан фойдаланиш Расм ёки видеони ҳайдовчи ҳайдаш пайтида кўриши мумкин бўлган жойда акс эттириш Ҳайдаш пайтида видео дисплей қурилмасининг ишлаши 18. Одометрсиз автоулов бошқариш 19. Мактаб автобуси хайдовчиси мажбуриятларини бузиш
|
10
|
20. Қатор қоидабузарликлари (пиёда йўлагида харакатланиш, пиёда йўлагини ноқонуний кесиб ўтиш) 21. Белгиланган қатор қоидасини бузиш (чекланган жойларда бурилиш ёки қаторни алмаштириш хам киради) 22. Умумий йўлларда автобус қаторида харакатланиш 23. Хавфсиз масофани сақламаслик (ноқонуний бурилиш вақатор ўзгартириш хам киради) 24. Бошқа автоуловни қувиб ўтиш чекланган жойларда қоидани бузиш (усул) 25. Пиёдаларни химоя қилиш қоидаси бузилиши (мажбурий тўхташ белгиси хам киради) 26. Пиёдаларни тушиб кетишини олдини олмаслик 27. Хавфсиз харакатланиш талабларига жавоб бермаслик 28. Йўлдаги келишмвчилик туфайли автоуловлар ёки отларни ўтиб кетишига тўсиқ яратиш 29. Мактаб автобусини асраш қоидабузарлиги 30. Йўлда харакатланаётган одамларга, автоуловларга, ёки отлиқларга жарохат етказиши мумкин бўлган тош, шиша идиш, темир нарсалар каби буюмлар отиш 31. Йўлда харакатланаётган автоулов ёки от-уловидан буюмлар отиш
|
②Қоидабузарлик учун жазо баллари бериш (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-3 б-(1) Жадвал)
Классификация
|
Жазо баллари
|
Тафсилотлар
|
Автофожеа натижасида жарохат олиш ёки хаетдан кўз юмиш
|
Хар 1 ўлим учун
|
90
|
Автохалокатдан кейин 72 соат ичида хаётдан кўз юмиш
|
Ўлимга олиб келадиган ҳар 1 автохалокат учун
|
15
|
Жабрланувчига 3 ва ундан ортиқ хафта тиббий ёрдам ташхиси қўйилганда
|
Автохалокат натижасидаги кичик жарохат учун
|
5
|
Жабрланувчига еш кундан кўп лекин 3 хафтагача тиббий ёрдам ташхиси қўйилганда
|
Хар 1 маълум қилинган жарохат учун
|
2
|
Жабрланувчига 5 кундан кам муддатга тиббий ёрдам ташхиси қўйилганда
|
③ Автофожеадан сўнг тиббий ёрдам кўрсатмаслик учун жазо баллари бериш (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-3 б-(2) Жадвал)
Харакатсизлик
|
Жазо баллари
|
Тафсилотлар
|
Автофожеага оид харакатсизлик
|
15
|
Моддий/мулкга қаратилган зиён келтиришга олиб келган автохалокат сабабчиси бўлиб фожеа жойидан қочиб кетиш
|
30
|
Автохалокат жабраланувчисига ёрдам кўрсатмаслик лекин кейинчалик бу хақида ўз хохиши билан маълумот бериш Шахар ёки туманда (полиция идораси жойлашган шоссе, шахар, шахарча ёки туман) юз берган автохалокат хақида 3 соат ичида ихтиёрий маълумот бериш (бошқа ерларда 12 соат ичида).
|
60
|
Автохалокат содир бўлганидан 3 соат (бошқа ерларда 12 соат) ичида ихтиёрий маълумот бермаслик, лекин 48 соат мобайнида маълумот бериш.
|
Жарима балларини ва жазо муддатини камайтириш (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 д Жадвал)
- Йўл Харакати Хавфсизлиги Таълими орқали жарима балларини ва жазо муддатини камайтириш
· Агар жарима баллари 20 баллдан камни ташкил этадиган ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус таълим курсида қатнашсалар, улардан 20 балл чегириб ташланиши мумкин; ушбу таълим курсида қатнашганлик ҳақидаги гувоҳнома полиция бўлими бошлиғига тақдим этилган санадан бошлаб 20 балл чегириб ташланади.
· Вақтинчалик амали тўхтатилган хайдовчилик гувохномаси эгаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тавсия этилган таълим орасидан қонунга мувофиқ бўлган таълимни (тавсия этилган) тугатган бўлса шаходатномани полиция махкамасига тақдим этган кундан бошлаб 20 кунга қисқартирилади. Бироқ, мазкур қоидабузарлик юзасидан хайдовчилик гувохномасининг маъмурий позицияга эътироз билдириш бўйича қўмита томонидан муҳокама қилинганидан кейин маъмурий суд жараёни ёки маъмурий суд жараёни орқали гувоҳноманинг амали тўхтатиб туриш муддати қисқартирилса, қўшимча балл камайтирилмайди ва тўпланган баллари фақат тўхтатиб туриш муддати қисқартирилганда 20 баллга камаяди.
· Амал қилиши вақтинча тўхтатилган ёки амал қилиши тез орада тўхтатиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар учун амал қилиш вақтинча тўхтатиладиган муддатдан 20 кун чегириб ташланиши мумкин, бунинг учун ҳайдовчи ўзининг жойларда иштирок этиш таълим курсини, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус ўқув дастури курсини ва қонунга риоя қилиш бўйича таълим курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳномани полицияга тақдим этиши керак. Агар ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маъмурий жазолар юзасидан апелляцияларни кўриб чиқиш Қўмитаси томонидан амал қилиши вақтинчалик тўхтатилган муддатдан маълум муддатни чегириб ташлаш аллақачон амалга оширилган бўлса, қўшимча чегирувлар қилиш мумкин эмас.
- Наъмунавий хайдовчиларнинг вақтинчалик амал чеклови муддатини камайтириш
· Намунавий хайдовчи, яъни автохалокатга сабабчи бўлмаган, хурматли хайдовчи номига сазовор бўлган, ёки ихтиёрий йўл харакати ишларини амалга оширган хайдовчининг жазо муддати ярмига камайтирилади. Лекин, бундай камайтириш автохалокат каби жарима балларга тегишли эмасдир.
- Вақтинчалик амал чекловини хисоблашда бахолар ёки дарслар хиобсга олинмайди
· Вақтинчалик амал чекловини хисоблашда бахолар ёки дарслар хиобсга олинмайди Биринчи гувохномани вақтинчалик амали тўхтатилиши муддатига кейинги чеклов муддатлари қўшилганда 1 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Хайдовчилик Гувохномаси амалини вақтинчалик тўхтатилиши тартиби
Хайдовчилик Гувохномаси амалини вақтинчалик тўхтатилиши
- Вақтинчалик амали тўхтатилган хайдовчилик гувохномаси Йўл Харакати Хавфсизлиги идорасига топширилиши шарт. Амали тўхтатилган муддат тугаганидан кейин хайдовчилик гувохномаси қайтарилади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 138-(1) ва 95 (3) Бандлари)
Вақтинчалик амали тўхтатилиши билдиришномаси
- Шаҳар, вилоят полиция идораси маъсули гувохнома амали тўхтатилиши сабаблари ва муддати ва норозилик билдириш муддатлари хақида билдиришнома бериши керак. Шу тариқа хайдовчи суд махкамасига норозилик хужжатларини тайёрлаши мумкин. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 93 (4) Банд Асосий матн)
Хайдовчилик Гувохномасини қайтариш
- Агар бир ёки бир неча қоидабузарлик учун хайдовчи 40 ва ундан ортиқ жазо баллари олса хайдовчилик гувохномаси амали тўхтатилиши хақида хабар олади. Қоидабузар хайдовчи айбини тан олиши хақида хабар бериб хайдовчилик гувохномасини қайтариши шарт. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 95 (1) Банди; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 91 (1) Банди ва Бириктирилган 28 Жадвал)
- Агар ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтармаслик орқали юқоридаги мажбуриятни бузса, полиция ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини шахсан ўзи учрашиб олиб қўйиши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 95-моддаси,2-параграфи).
- Ҳайдовчи олдиндан огоҳлантирилгандан кейин ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтаришдан бош тортган тақдирда ҳайдовчига 30 000 вон миқдорида жарима солиниши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 95-моддаси ва "Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг жадвалининг 70-субпараграфи).
Вақтичалик хайдовчилик шаходатномаси
- Хайдовчилик гувохномаси амали тўхтатилган хайдовчи ўз гувохномасини топшириб вақтинчалик хайдовчилик шаходатномаси олишга ариза бериши мумкин ва шаходатнома билан 40 кун автоулов бошқариши мумкин ва бу муддат полиция идораси раиси томонидан агар ўринли деб топилса яна 20 кунда узайтирилиши мумкин. Бундай хайдовчи шаходатнома муддати тугаганидан кейин автоулов бошқара олмайди чунки чеклов ўз кучига киради. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 88 (2) Банд ва бириктирилган 28-1 б-(5) Жадвал)
- Агар ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш муддати дарҳол бошланишини хоҳласа, у вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномасини олмасдан тўхтатиб қўйишни бошлаши мумкин ва у бу ҳолатда транспорт воситасини бошқаролмайди.