Жазо баллари, тўпланган баллар, ва жарима баллари
Жазо баллари
- “Жазо баллари” қоидабузарлик ёки етказилган зиён даражасини билдиради, ва маъмурий чорага асос бўлади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 а-(1) Жадвал)
Тўпланган баллар
- Тўпланган баллар йиғилган Камчилик балларини юқори чегарасидан (қоидабузарлик ва автофалокатлардан ташқари хисобланадиган баллар) айириб ташланган шаклда хисобланади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 а-(2) Жадвал асосий матни)
- Йиғилган баллар = Қоидабузарлик / бахтсиз ҳодиса учун тўпланган жарима баллари - мукофот баллари
Жарима баллари
- Жарима баллари қоидабузарлик ёки автохалокат юз берганда бериладиган баллар ва тўланган камчилик балларидан жарима қўлланилган балларни айириб ташлаш йўли билан хисобланади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 а-(3) Жадвал)
Диспозиция жарима баллари
|
= Йиғилган баллар, илгари ижро қилинган жарима балларининг умумий йиғиндиси
|
|
= Ҳар бир қоидабузарлик / бахтсиз ҳодиса учун тўпланган жарима баллари - мукофот баллари, илгари ижро этилган жарима балларининг умумий йиғиндиси
|
Камчилик балларини кўриб чиқиш
Тўпланган камчилик балларини бошқариш
- Қоидабузарлик ёки автохалокатга алоқадор жазо баллар қоидабузарлик ёки автохалокат кунидан бошлаб 3 йил давомида йиғилиб келинади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 б-(1) Жадвал)
Жарима баллари муддати; Жарима баллари Юқори Чегараси
Жазо балларини Қоидабузарлик/Автохалокат юз бермаган муддатдан сўнг ўчирилиши
- Агар жарима баллари 40дан кам бўлса, баллар сўнги қоидабузарлик ёки автохалокат кунидан 1 йилдан сўнг ўчиб кетади агар 1 йил давомида қоидабузарлик қайтарилмаган бўлса. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 б-(2) Жадвал)
Уриб Қочган хайдовчилар хақидаи маълумотни тақдим қилганда жазоб баллари камайиши
- Жарохат ёки ўлимга олиб келган автохалокат содир этиб қочиб кетган хайдовчилар (йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчиси бўлмаган ҳолатлар билан чекланган) хақида маълумот берган ёки уларни ушлаб берган хайдовчига 40 мукофот баллари берилади. Мукофот баллари муддатсиз бўлиб хайдовчилик гувохномаси бекор қилиниши ёки вақтинчалик амали тўхтатилишига алоқадор жазо балларидан олиб ташланади. Айириш 40 баллик ўлчамда амалга оширилади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиқ қилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 б-(3) Жадвал)
Бехатар Хайдаш Масофаси Дастури
- 1 йил давомида қоидабузарликсиз ва автохалокатсиз юрган хайдовчиларга 10 мукофот бали берилади. Мукофот баллари муддатсиз бўлиб, шу ҳайдовчи жазога тортилганда тўпланган жазо балларидан айириб ташланади. Унда айириш 10 баллик ўлчамда амалга оширилади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 б-(3)-б Жадвал)
Махсус Йўл Харакати Хавфсизлиги Таълими дарслари орқали жарима балларини ва жазо муддатини камайтириш (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 д Жадвал)
- Жарима баллари 40 баллдан кам бўлган ҳайдовчилар учун улардан 20 жарима бали чегириб ташланиши мумкин, бунинг учун ҳайдовчи ўзининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус ўқув курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳномани полицияга тақдим этиши керак.
- Вақтинчалик амали тўхтатилган хайдовчилик гувохномаси эгаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тавсия этилган таълим орасидан қонунга мувофиқ бўлган таълимни (тавсия этилган) тугатган бўлса шаходатномани полиция махкамасига тақдим этиш йўли билан жазо муддатини 20 кунга камайтириши мумкин. Хайдовчилик Гувохномаси Маъмурий Жазоларни Кўриш Қўмитаси, ёки суд махкамаси томонидан маълум қоидабузарлик учун жазо баллари камайтирилган бўлса, қўшимча баллар камайтирилиши мумкин эмас. Вақтинчалик амали тўхтатилган вақти бўйича йиғилган баллардан 20 балл олиб ташланади.
- Амал қилиши вақтинча тўхтатилган ёки амал қилиши тез орада тўхтатиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар учун амал қилиш вақтинча тўхтатиладиган муддатдан 30 кун чегириб ташланиши мумкин, бунинг учун ҳайдовчи ўзининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус ўқув дастури курсини ва қонунга риоя қилиш бўйича таълим курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳномани полицияга тақдим этиши керак. Агар ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маъмурий жазолар юзасидан апелляцияларни кўриб чиқиш Қўмитаси томонидан амал қилиши вақтинчалик тўхтатилган муддатдан маълум муддатни чегириб ташлаш аллақачон амалга оширилган бўлса, қўшимча чегирувлар қилиш мумкин эмас.
Намунавий хайдовчиларнинг жазо муддатини камайтирилиши (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 б-(3) Жадвал)
- Намунавий хайдовчи, яъни автохалокатга сабабчи бўлмаган, хурматли хайдовчи номига сазовор бўлган, ёки ихтиёрий йўл харакати ишларини амалга оширган хайдовчининг жазо муддати ярмига камайтирилади. Лекин, бундай камайтириш автохалокат каби жарима балларга тегишли эмасдир.
Жазо балларини бекор қилиниши
Йўл харакати қоидабузарлиги оқланиши
- Автохалокат ёки қоидабузарликни амалга оширмаганлиги учун оқланиш (суд махкамасисиз) дегани суд ҳукми билан йўл-транспорт ҳодисаси (шу жумладан қонунларни бузиш) учун айбдор эмас (тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно)хайдовчилик гувохномасига қўлланилган маъмурий жазо ва жазо балларини бекор қилинишидир. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 е Жадвал)
- Бироқ, руҳий касаллиги, эпилепсия ёки гиёҳванд моддалар, марихуана, психотроп каби гиёҳвандлик моддаси ёки алкоголга мойил бўлган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмаганлиги сабабли айбсиз деб топилса, жазо баллари ўчирилмайди (“Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари тўғрисида”ги қонунни ижро этиш қоидалари, 28-илова. 1-сонли шакл).
Хайдовчилик гувохномаси олиб қўйилиши ёки вақтинчалик амали тўхтатилиши
Хайдовчилик Гувохномаси бекор қилиниши ёки вақтинчалик амали тўхтатилиши жазосини юмшатилиш асослари (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-1 ф Жадвал)
- Алкогол ичиб автоулов бошқариш сабабли хайдовчилик гувохномаси олиб қўйилиши ёки вақтинчалик амали тўхтатилиши
· Жазони юмшатилиши учун хайдовчилик сизга касб бўлиши, 3 йил давомида йўл харакати ихтиёрий хизматларига алоқадор бўлиш, ёки полиция идораси раисидан уриб қочиб кетган хайдовчини ушлашда қатнашганлигингиз учун олинган ташаккурнома олишингиз керак. Шу билан бирга қуйидаги жиноятлар билан судланмаган бўлишингиз керак.
√ Қондаги алкогол таркиби 0.1% ва ундан кўп бўлганда автоулов хайдаш
√ Алкогол ичиб автоулов хайдаш ва жарохат ёки ўлимга сабабчи бўлган автохалокат уюштириш
√ Полиция ходимининг алкогол тести талабини рад қилиш; қочиб кетиш; полиция ходимига хужум қилиш
√ Сўнги 5 йил давомида 3 ва ундан кўпрок жарохат ёки ўлимга сабабчи бўлган автохалокатлар тарихи
√ Сўнги 5 йил ичида алкогол ичиб автоулов хайдаш тарихи
- Тўпланган жазо баллари туфайли Хайдовчилик гувохномасини бекор қилиниши
· Жазони юмшатилиши учун хайдовчилик сизга касб бўлиши, 3 йил давомида йўл харакати ихтиёрий хизматларига алоқадор бўлиш, ёки полиция идораси раисидан уриб қочиб кетган хайдовчини ушлашда қатнашганлигингиз учун олинган ташаккурнома олишингиз керак. Шу билан бирга қуйидаги жиноятлар билан судланмаган бўлишингиз керак.
√ Сўнги 5 йил ичида хайдовчилик гувохномаси бекор қилиниши
√ Сўнги 5 йил давомида 3 ва ундан кўпрок жарохат ёки ўлимга сабабчи бўлган автохалокатлар тарихи
√ Сўнги 5 йил ичида 3 ва ундан кўп маротаба хайдовчилик гувохномаси амали вақтинчалик тўхтатилиши
√ Хайдовчилик Гувохномаси Маъмурий Жазоларни Кўриш Қўмитаси, ёки суд махкамаси томонидан гувохноманинг амали вақтинчалик тўхтатилгани тарихи
- Мунтазам лаёқатлилик имтихони ёки хайдовчилик гувохномасини янгилаш муддатини кечиктириш учун тақдим этилган аризада муқаррар сабаблар бўлса ва гувохномани бекор қилишга ёки амалини вақтинчалик тўхтаишга аниқ сабалар бўлмаса
Жазони юмшатиш мезонлари
- Агар қоидабузарлик жазоси хайдовчилик гувохнмоасини бекор қилинишига сабаб бўлса, қоидабузарлик учун 110 жарима баллари белгилинади Агар хайдовчилик гувохномаси амали вақтинчалик тўхтатилса, жарима тенг ярмига камаяди.
- Агар ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳаддат ортиқ жарима ёки йиғилган баллар туфайли бекор қилинса, жами диспозиция жарима баллари, шу жумладан жарима ва тўпланган баллар 110 га тенг бўлади.
Кўриб чиқиш
- Қуйидаги енгиллаштириш омиллари қўлланилиши мумкин бўлган шахс шаҳар, вилоят полиция идораси маъсул ходимига ишни қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин ва ариза берувчи маъмурий қарор чиққан ушбу туманда энг камида 60 кундан бери истиқомат қилаётган бўлиши шарт (ёки Мунтазам лаёқатлилик имтихони ёки гувохнома янгилаш муддатини ўтказиб юборганлиги хақидаги маъмурий қарор чиккан кундан бошлаб). Бу холатда, шаҳар, вилоят полиция идораси маъсул ходими Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 96 Бандига асосан жаримани камайтириш бўйича қарор қабул қилиши мумкин.