Номунтазам лаёқатлилик Имтихони ва топширувчилар
Номунтазам лаёқатлилик Имтихони мақсади
- 1 Даражали ёки 2 Даражали хайдовчилик гувохномасини олган ҳар бир шахс автоуловни бехатар бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган холатлардан, мисол учун аёлларда туққандан кейинги холат,ўтган бўлса бу шахс Йўл Харакати Хавфсизлиги идорасида томонидан ташкил қилинадиган номунтазам лаёқатлилик имтихонини топшириши керак.("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 88-моддаси 1-банди).
Номунтазам лаёқатлилик Имтихонини топширувчилар
- 1 Даражали ёки 2 Даражали ҳайдовчилик гувоҳномасини (халқаро хайдовчилик рухсатномаси ёки ўзаро тан олинган хорижий хайдовчилик рухсатномасини олган шахсларга хам таълуқли) олган ҳар бир шахс автоуловни бехатар бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган холатлардан, мисол учун аёлларда туққандан кейинги холат,ўтган бўлса бу шахс Йўл Харакати Хавфсизлиги идорасида томонидан ташкил қилинадиган номунтазам лаёқатлилик имтихонини топшириши керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 88 (1) Банд)
- Қуйидаги тоифаларнинг бирига мансуб бўлсангиз Номунтазам лаёқатлилик имтихонига киришингиз керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 88(2) Банд; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 56 (1) Банд)
·Қуйидаги тоифаларнинг бирига мансуб бўлсангиз Номунтазам лаёқатлилик имтихонига киришингиз керак, ёки сиздаги жисмоний нуқсон бехатар автоулов бошқара олмаслигингизга сабаб бўла олса.
① Ақлий заифлик, ёки суст ақлий ривожланишга ўхшагин яъни ақли пастлик, шизофрения, ўз шахсини англамаслик, ўта таъсирчанлик, ёки депрессия касаллиги; бошқа тиббий текширув натижасида аниқланган ва автоулов хайдашга тўсқинлик қиладиган нуқсонлар. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 82-(1)-2 Банд; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 42-(1) Банд)
② Кар (катта автоуловлар ва махсус лицензия талаб қиладиган автоуловларни хайдаш учун 1 Даражали Хайдовчилик Гувохномаси керак холатларда), кўр (1 кўзи кўрмаслик холатларида - катта автоуловлар ва махсус лицензия талаб қиладиган автоуловларни хайдаш учун 1 Даражали Хайдовчилик Гувохномаси керак холатларда), ўтиришга халақит қиладиган холатларда яъни оёқ, бош, бел ва хоказ муаммолари борлигида, лекин махсус тайёрланган автоуловларни бошқара оладиганлар бундан мустасно. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 82-(1)-3 Банд; Йўл Харакати ХавфсизлигиҚоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 42-(2) Банд)
③ Иккала қўл тирсаги нуқсонлари; иккала қўлнинг умуман ишламаслиги. Автоуловни оддий равишда хайдашга махсус мослаштирилган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар хайдаши рухсат берилган холатлар мустасно. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 82-(1)-4 Банд)
④ Тиббиёт ходимлари томонидан наркотик моддалар, марихуана,
психотомиметик моддаларёкиалкоголистъемолқилиниши туфайли автоуловни бошқара олмайдиганлар (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 82-(1)-5 Банд; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 42-(3) Банд.
⑤ Харбий Таркиб Бошқармаси маъсул ходими, Соғлиқни сақлаш ва Фаровонлик Вазири, хоким, Умумий Мехнаткашлар бошлиғи, Кореа Мехнаткашлар ва Фаровонлик Бирлашмаси президенти, суғурта хисоби ташкилоти директори, ёки тиббий муассаси бошлиғи, Давлат Нафақа Хизмати раиси, Давлат Соғлиқни Суғурталаш Хизмати раиси номига маълум хайдовчининг жисмоний ногиронлиги хақидаги шахсий маълумот (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 89 (1) Банд; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 56 (1)-2 ва 58 (1) Банд)
Номунтазам лаёқатлилик имтихони тартиби
Номунтазам лаёқатлилик имтихони билдиришномаси
- Агар сиз Номунтазам лаёқатлилик имтихонига киришингиз керак бўлган муддат яқинлашса, белгиланган муддатдан 20 кун олдин имтихон хақидаги билдиришномани почта орқали оласиз. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 56 (2)Банд; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Қоидалари 84 (1) Банд)
- Агар сиз Номунтазам лаёқатлилик имтихонидан ўта олмасангиз ёки уни ўтказиб юборсангиз сизнинг хайдовчилик гувохномангиз бекор қилинади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 28-2 Жадвал)
Номунтазам лаёқатлилик имтихон аризаси
- Номунтазам лаёқатлилик имтихони топшириши керак бўлган шахс Йўл Харакати Хавфсизлиги идораси томонидан белгиланган санадан бошлаб уч ой ичида номунтазам лаёқатлилик имтихони аризасини (Йўл Харакати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги Қоидаларнинг 64-формаси) қуйидаги х-ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши керак. Агар сизда 1-даражали оддий ҳайдовчи гувоҳномаси ёки 2-даражали ҳайдовчи гувоҳномаси бўлса, Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги қоидаларининг 65-формасидан фойдаланинг. Агар сизда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномангиз бўлса ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этсангиз, Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги қоидаларининг 74-формасидан фойдаланинг. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 56 (4) Банд, Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Қоидалари 84 (3) моддаси асосий матни)
· Хайдовчилик Гувохномаси
· 2 фотосурат
· Касбий лаёқат имтиҳонини топшириш учун ариза берилган кундан бошлаб, икки йил ичида ичида қуйидаги белгиланган ҳужжатлардан бири (оддий моторли транспорт воситасинибошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасини олган шахс бир кўзида кўриш қобилиятини йўқотган ҳолда, 「”Тиббий хизмат тўғрисидаги қонун”」нинг 17-моддасигабиноандоктор берган тиббий маълумотнимада) синалганлаёқатгатегишлимаълумот акс эттирилиши керак (「”Электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун”」нинг 36-моддасига биноанмаъмурий маълумотномалардан олиш мумкин бўлган маълумотни қолдириб кетса бўлади).
√ Клиника ёки касалхона томонидан тасдиқланган жисмоний текширув натижалари
√ Жисмоний текширув натижаларини тақдим этиш Соғлиқни Суғурталаш Давлат Қонуни 52 Банд кўрсатилган
√ Тиббий Хизматлар Қонуни 17 Банд белгилаган доктор ташхиси
√ Харбий хизмат Қонуни 11 Бандга асосан харбий хизматга алоқадор жисмоний кўрикдан ўтганлик хужжати (махалла посбони каби ишда ишлаш учун ўз хохиши билан жисмоний кўрикдан ўтиш хужжати хам киради)
Номунтазам лаёқатлилик Имтихони кўчирилиши
Кўчирилиш учун сабаблар
- Агар Номунтазам лаёқатлилик имтихонига киришингиз вақти келган бўлса лекин сиз қуйидаги сабабларга кўра белгиланган муддат ичида кира олмасангиз, Йўл Харакати Хавқфсизлиги Идорасига муддатдан олдин ариза бериб имтихонга киришингиз мумкин, ёки Номунтазам лаёқатлилик имтихонини кечиктирмоқчи бўлсангиз Йўл Харакати Хавфсизлиги Идорасига кечиктириш аризаси билан бирга кечиктирилиш сабаби ва шахсни тасдиқловчи хужжат тақдим этишингиз керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 57 (1) Банд, Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Қоидалари 85-(1) моддаси асосий матни)
· Чет элда қолганингиз махал;
· Бошингиздан мусибат ёки фалокат кечирган бўлсангиз;
· Касаллик ёки жарохат туфайли ўрнингиздан қимирлай олмасангиз.
·Қонунга асосан чекланган бўлсангиз.