Хайдовчилик Гувохномангизни янгилаш
Мақсади ва Тартиби
Хайдовчилик гувохномаси қонуний кучга эга бўлиши учун олинган кундан бошлаб ҳар 10 йил (ҳар 5 йилда агар имтихон топширган кунда 65-75 ёш орасида бўлса; учиничи йилда агар имтиҳон топширган кунда 75 ёш ва ундан катта бўлса, учинчи йил агар бир кўзи ожиз бўлса ва 1-даражали оддий гувоҳномага эга бўлса) ичида янгилаб туриш керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 87 (1) Банд)
Хайдовчилик Гувохномасини янгилаш аризаси
Хайдовчилик Гувохномасини янгилаш аризаси топшириш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш муддати ичида тегишли ҳужжатларни тайёрлаб шаҳар, вилоят полицияси бошқармаси бошлиғига тақдим этиши шарт ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 87-моддаси 1-банди,"Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунни ижро этиш тўғрисидаги қарор, 53-модда ва "Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидалари" 81-модда).
Янгилаш муддати
|
- Биринчи сафар топшираётганлар учун: Хайдовчилик гувохномаси имтихонидан ўтганидан кейинги 10чи йилда 1 январдан 31 декабргача (ёки 5чи йили агар имтихон топшириш вақтида имтихон топширувчи 65-75орасида бўлса; учинчи йили агар имтиҳон топшириш вақтида 75 ва ундан катта бўлса; ёки 3чи йили агар 1 кўзи ожиз бўлса ва оддий автоулов бошқариш учун 1 Даражали хайдовчилик гувохномасини олган бўлса) (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 87 (1)-1 Банд) - Қайта топшираётганлар учун: Хайдовчилик гувохномасини янгилаган санадан 10чи йилда 1 январдан 31 декабргача (ёки 5чи йили агар имтихон топшириш вақтида имтихон топширувчи 65-75орасида бўлса; учинчи йили агар имтиҳон топшириш вақтида 75 ва ундан катта бўлса; ёки 3чи йили агар 1 кўзи ожиз бўлса ва оддий автоулов бошқариш учун 1 Даражали хайдовчилик гувохномасини олган бўлса) (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 87 (1) 2 Банд) - Мунтазам лаёқатлилик имтихони санаси қолдирилганда қилинадиган ишлар: Хайдовчилик гувохномасини янгилаш кечиктирилганда, гувохномаси эгаси гувохномани кечиктирилган кундан бошлаб 3 ой ичида янгилаши шарт
|
Керакли хужжатлар (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 81 Банд талаби)
|
① Хайдовчилик гувохномасини янгилаш аризаси (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномасига бириктирилган 59 форма) ② Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш ③ 1 фотосурат ※ Агар чет эллик ёки чет эллик корейс ариза берувчи Электрон ҳукумат тўғрисидаги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ маъмурий маълумотлардан биргаликда фойдаланиш орқали чет эллик шахсни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги далилдан келиб чиққан ҳолда ўзининг Кореяда яшаш жойи тўғрисидаги маълумотни текширишларига рози бўлмаса ёки яшаш жойи тўғрисидаги хабарнома далилидан келиб чиқиб ўзининг Кореяда истиқомат қилиш жойи тўғрисидаги маълумотни маълумотни текширишларига рози бўлмаса, у тегишли маълумотни тақдим этиши керак. ※ Янгиланган ҳайдовчилик гувоҳномасини олган тақдирингизда, аввалги ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб беришингиз керак.
|