UZBEK

Хайдовчилик Гувохномаси
Мунтазам лаёқатлилик Имтихони топширувчилари
Мунтазам лаёқатлилик Имтихони мақсади
- Хайдовчининг жисмноний ёки ақлий заифлиги автофалокатга олиб келиши мумкин. 1 Даражали хайдовчилик гувохномаси эгаси гувохномани олганидан кейин бехатар автоулов бошқариши учун лаёқатлилик имтихонидан ўтиши керак. Мунтазам лаёқатлилик имтихонидан ўтганларгина автоуловни қонуний бошқаришлари мумкин.

Мунтазам лаёқатлилик Имтихони муҳлати

- Биринчи сафар топшираётганлар учун: Хайдовчилик гувохномаси имтихонидан ўтганидан кейинги 10чи йилда 1 январдан 31 декабргача (ёки 5чи йили агар имтихон топшириш вақтида имтихон топширувчи 65-75орасида бўлса; учинчи йили агар имтиҳон топшириш вақтида 75 ва ундан катта бўлса; ёки 3чи йили агар 1 кўзи ожиз бўлса ва оддий автоулов бошқариш учун 1 Даражали хайдовчилик гувохномаси бўлса)

(Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 87 (1)-1 Банд)

- Қайта топшираётганлар учун: Хайдовчилик гувохномасини янгилаган санадан 10чи йилда 1 январдан 31 декабргача (ёки 5чи йили агар имтихон топшириш вақтида имтихон топширувчи 65-75орасида бўлса; учинчи йили агар имтиҳон топшириш вақтида 75 ва ундан катта бўлса; ёки 3чи йили агар 1 кўзи ожиз бўлса ва оддий автоулов бошқариш учун 1 Даражали хайдовчилик гувохномаси бўлса)

(Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 87 (1)-2 Банд)

- Мунтазам лаёқатлилик имтихони санаси қолдирилганда қилинадиган ишлар: Хайдовчилик гувохномасини янгилаш кечиктирилганда, гувохномаси эгаси гувохномани кечиктирилган кундан бошлаб 3 ой ичида янгилаши шарт. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 55 (3) Банд)

Топширилиши керак бўлган хужжатлар

(Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 54 Банд, Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини ТадбиққилишҚоидалари 82 Банд)

 

① Мунтазам лаёқатлилик имтихони аризаси

② Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш

③ 2 фотосурат

④ Касаллик тарихи фақатгина 1 Даражали катта/Махсус/Кичик хайдовчилик гувохномаси эгалари учун талаб қилинади

⑤ Касаллик/жисмоний текширув варақаси, фақатгина 1 Даражали Оддий ёки 2 Даражали Хайдовчилик гувохномалари учун талаб қилинади

 

⑥ Хайдовчилик гувохномаси имтихони аризаси санасидан олдин 2 йил ичида расмийлаштирилган (оддий автоуловлар учун 1 Даражали гувохномани 1 кўзи кўрмайдиган шахслар учун фақатгина Тиббий Хизмат Қонуни 17 Бандига кўра расмийлаштирилган доктор ташхиси билан) ва Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 45 (1) бандига кўра ўз ичига гувохномага алоқадор лаёқатлилик маълумотини олган қуйидаги хужжатларнинг бири

 

√ Клиника ёки касалхонадан берилган жисмоний кўрик хужжати Тиббий Хизмат Қонуни 3 (2) 1 “A” ва 3 “A” ва “E” Бандларига асосан

 

√ Соғлиқни Суғурталаш Давлат Қонуни 52 Бандига асосан соғлиқ кўриги хужжати

√ Тиббий Хизмат Қонуни 17 Бандига асосан доктор томонидан берилган ташхис хужжати

√ Харбий хизмат Қонуни 11 Бандга асосан харбий хизматга алоқадор жисмоний кўрикдан ўтганлик хужжати (махалла посбони каби ишда ишлаш учун ўз хохиши билан жисмоний кўрикдан ўтиш хужжати хам киради)

Мунтазам лаёқатлилик имтихони топшириши керак бўлган шахс
- Мунтазам лаёқатлилик имтихони муддати давомида 1 Даражали ва 2 Даражали Хайдовчилик гувохномаси (70 ва ундан катта ёшдагилар учун гувохномани янгилаш муддати келганда) эгалари юқоридаги хужжатларни Йўл Харакати Хавфсилиги идорасига топшириши керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини 87 (2) Банд, Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси 53 (1), (2) Бандлар, Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Қойидалари 82 (1), (2) Бандлари)