UZBEK

Хайдовчилик Гувохномаси
Хайдовчилик Гувохномасига алоқали мажбуриятлар
Автоулов бошқараётганингизда гувохнома ўз ёнингизда бўлиши керак
Автоулов бошқараётганингизда қуйидаги гувохнома ёки бошқа хужжатлардан бири ёнингизда бўлиши керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 92 (1) Банд)
· Ҳайдовчилик гувоҳномаси, Халқаро ҳайдовчилик рухсатномаси ёки ўзаро тан олинган хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси, қурилиш техникаси бошқариш рухсатномаси(кейинги ўринларда “ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқалар” деб юритилади)
· Юқоридагиларнинг бирини ўрнини босадиган хужжат
√ Вақтинчалик хайдовчилик гувохномаси
√ Жарима тўлови билдиришномаси; иштирок этиш билдиришномаси
√ Чизиқ, тўхташ белгиси ёки тўхтаб туриш белгиларини бузганлик учун иштирок этиш билдиришномаси
Хайдовчилик Гувохномасини тақдим этиш
Полиция ходими йўл харакати хавфсизлигини ва тартибини таъминлаш, ёки шахсингизни тасдиқлаш мақсадида хайдовчилик гувохномангизни талаб қилса уни тақдим этишингиз шарт. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 92 (2) Банд)
Агар сиз милиция ходимининг ҳайдовчилик гувоҳномангизни тақдим этиш ёки ҳайдовчини тасдиқлаш учун ариза бериш ҳақидаги талабини бажармасангиз, сизга 200 000 вонгача жарима солинади ёки ҳибсга олинасиз (“Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги қоидалари"нинг 155-моддаси).