UZBEK

Хайдовчилик Гувохномаси
Хайдовчилик Гувохномаси имтихони тартиби
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳони қуйидаги расмда кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
1. Йўл Харакати Хавфсизлиги Таълими
Ёзма имтихонга кириш учун ариза топширишдан олдин, хеч бўлмаганда жадвалда келтирилган 1 соат йўл харакати хавсизлиги дарсини олишингиз керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 73(1) Банди Асосий Матни; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Даражаси Йўриқномаси 37 (1) Банд)
Аммо юқоридаги мажбурият ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганидан кейин малака камини тўлдириш имтиҳонларини топшираётган имтиҳон топширувчиларга, йўл ҳаракати хавфсизлиги махсус мажбурий ўқув тайёрловдан ўтганларга ёки профессионал ҳайдовчилик академиясида ёзма имтиҳон курсларини тугатганларга нисбатан қўлланилмайди ("Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 73-модда 1-параграфи махсус шарти).

교육대상자

교육시간

교육과목 및 내용

교육방법

운전면허를 신규로 받으려는 사람

1시간

·운전자가 갖추어야 하는 기본예절

 

 

·도로교통에 관한 법령과 지식

 

·안전운전 능력

 

·교통사고의 예방과 처리에 관한 사항

 

·어린이·장애인 및 노인의 교통사고 예방에 관한 사항

 

·긴급자동차 길 터주기 요령

 

·친환경 경제운전에 필요한 지식과 기능

 

·그 밖에 교통안전의 확보를 위하여 필요한 사항

 

※ 자세한 교육 내용, 방법, 시간은 「도로교통법 시행규칙」 별표 16 참고

시청각

2. Соғлиқ даражаси (Лаёқатлилик тести)
Хайдовчилик Гувохномаси олиш учун ариза беришнинг бир қисми бўлмиш жисмоний кўрикдан Имтихон идорасида ёки белгиланган касалхонада ўтишингиз ложим. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 83(1)-1 Банди; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 45 Банд)

Элементлар

Контенти

Кўриш қобилияти

(Шу жумладан, тузатилган кўриш қобилияти ҳам)

Биринчи тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси: Имтиҳон топширувчининг кўриш қобилияти бир вақтнинг ўзида иккала кўзини очганда 0,8 ва ундан юқори бўлиши керак ва ҳар бир кўзнинг кўриш қобилияти мос равишда 0,5 ёки ундан юқори бўлиши керак.

Иккинчи тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси: Имтиҳон топширувчининг кўриш қобилияти иккала кўз бир вақтнинг ўзида очиқ бўлган ҳолатда 0,5 ёки ундан юқори бўлиши керак.

Рангларни фарқлаш:

Имтиҳон топширувчи қизил, яшил ва сариқ рангларни ажрата олиши керак.

Эшитиш қобилияти

Имтиҳон топширувчи 55 децибелни эшита олиши керак (эшитиш аппарати фойдаланувчилари учун 40 децибел).

Жисмоний ногиронлик

Имтиҳон топширувчи одамда автоуловни тўғри ҳайдашга тўсқинлик қиладиган, масалан, рул чамбараги ёки бошқа муҳим қурилмаларни ишлата олмаслик каби жисмоний ёки руҳий ногиронликлар бўлмаслиги керак. Бироқ, агар автомашина жисмоний жиҳатдан ҳайдовчига мослаштирилган бўлса ёки ёрдамчи тизим билан жиҳозланган бўлса ва ҳайдовчи транспорт воситасини тўғри бошқаришида ҳеч қандай муаммо бўлмаса, ушбу мажбурият қўлланилмайди.

Ҳайдовчининг лаёқат тестини топширишга ҳақли ёки ҳақли эмаслиги қуйидаги ҳужжатларда баҳоланиши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 45-моддаси, 2-параграфи ва "Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 59-2-моддаси ва 42-2-сонли илова шакли).
· Агар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонига ариза топширилган санадан бошлаб икки йил ичида берилган қуйидаги ҳужжатлардан бирига тегишли бўлса.
√ "Миллий тиббий суғурта тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига биноан қилинган тиббий кўрик хулосаси.
√ "Тиббий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан шифокор томонидан берилган тиббий маълумотнома.
√ "Ҳарбий хизмат тўғриси”даги Қонуннинг 11-моддасига биноан ҳарбий хизмат тиббийкўрик ҳисоботи (шу жумладан мунтазам қуролли кучлар таркибидаги шахсларнинг ҳисоботлари ҳам).
· Тиббий тарих тўғрисидаги ҳисобот ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 42-сонли илова шакли) (Биринчи ва иккинчи тоифали ҳайдовчилик гувоҳномалари учун қўлланилмайди)
· Касаллик ва жисмоний ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 42-2-сонли илова шакли) (фақат биринчи ва иккинчи тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларига тааллуқли)
※ Аммо 45-модданинг 1-параграфи, 1-субпараграфининг А бандига биноан ҳайдовчининг лаёқат тестини топширишга ҳақли ёки ҳақли эмаслиги фақат "Тиббий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига биноан шифокор томонидан бериладиган тиббий маълумотнома асосида баҳоланиши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 45-модда 2-параграфи махсус шарти).
3. Ёзма имтихон
Хайдовчилик гувохномаси олиш учун имтихон топширмоқчи бўлган шахс, ариза (1-даражадаги катта / махсус ҳайдовчилик гувоҳномалари “Йўл ҳаракати қоидаларини тўғрисидаги қонун ижроси регламенти 42-илова шакли, 1-даражадаги оддий ва 2-даражадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун,”Йўл ҳаракати қоидаларини тўғрисидаги қонун ижроси регламенти” 42-модда 2-илова) ва қуйидаги хужжатларни полиция махкамаси бошлиғи ёки Йўл Харакати Идорасига шахсини тасдиқловчи хужжат билан бирга топшириши керак. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 83 Банд; Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 57-1 Банд)
· Ариза санасидан бошлаб сўнги 6 ой ичида олинган 3 дона бош кийимсиз ва фонсиз тушилган фотосурат (ўлчам талаблари: 3.5 см х 4.5 см).
· Касаллик тарихи, фақатгина 1 Даражали Катта ёки Махсус Хайдовчилик гувохномалари учун керакдир
· Касаллик/жисмоний текширув варақаси, фақатгина 1 Даражали Оддий ёки 2 Даражали Хайдовчилик гувохномалари учун керакдир
· Хайдовчилик гувохномасига алоқали лаёқатлилик даражаси хақидаги маълумотни ўз ичига олган ва хайдовчилик имтихонини (кўриш қобилияти паст бўлганлар учун 1 Даражали Оддий Хайдовчилик гувохномаси олмоқчи бўлганлар учун фақатгина Тиббий Хизматлар Қонуни 17 Бандига асосан берилган доктор хулосаси ва “Йўл ҳаракати қоидаларини ижро этиш тўғрисида”ги қарорнинг 45-моддаси 1-қисмига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилиши керак) топшириш учун бериладиган ариза кунидан бошлаб сўнги 2 йил ичида берилган хужжатларнинг бири Қуйида берилган жумланинг маъноси маъмурий маълумот олиш йўли билан тасдиқланиши мумкин бўлган маълумотлар сарасига кирмайди Элуктрон Хукумат Қонуни 36 Банд.
√ Тиббий Хизматлар Қонуни 3-модда 2-банди 1(а)-шаклига тегишли Клиника, шу банднинг 3(а, э)-шаклига тегишли касалхона томонидан тасдиқланган (42- шаклга илова) (1-даража даги оддий ва 2-даража даги ҳайдовчилик гувоҳномалари тестини топширмоқчилар учун 42-2 шаклга илова) жисмоний текширув натижалари
√ Жисмоний текширув натижаларини тақдим этиш Соғлиқни Суғурталаш Давлат Қонуни 52 Банд кўрсатилган
√ Тиббий Хизматлар Қонуни 17 Банд белгилаган доктор ташхиси
√ Харбий хизмат Қонуни 11 Бандга асосан харбий хизматга алоқадор жисмоний кўрикдан ўтганлик хужжати (махалла посбони каби ишда ишлаш учун ўз хохиши билан жисмоний кўрикдан ўтиш хужжати хам киради)
- Агар талабгор "Ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига биноан талабгорнинг ҳарбий хизмат вақтидаги тиббий кўрик маълумотлари орасидан лаёқат тести учун зарур бўлган кўриш қобилияти ёки эшитиш қобилиятига оид маълумотларни текширишга рози бўлмаса.
- Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон варақаси ариза формаси қабул қилингандан сўнг берилади.Айтайлик, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ариза варақаси йўқотиб қўйилди ёки яроқсиз ҳолга келтирилди.Бундай ҳолда, талабгор ариза бериладиган ҳудудда юрисдикцияга эга бўлган полиция бўлими бошлиғи ёки Йўл ҳаракати бошқармаси томонидан белгиланган жойда уни қайта расмийлаштириши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 58-моддаси, 1-параграфи ва 3-моддаси).
- Ёзма тест ариза қабул қилиш вақтида олдиндан белгиланган вақт ва санада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳони ўтказиладиган марказдаги ёзма тест хонасида амалга оширилади.

Элементлар

Контенти

Имтихон мундарижаси

* Йўл харакати ва автоуловлар тўғрисида қонуний маълумот (95%)

- Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари моддалари

- “Йўл- транспорт ҳодисаларини ҳал этиш бўйича алоҳида ҳолатлар тўрисида”ги Қонун ва ушбу Қонун ости буйруқлар талаблари

- “Автотранспорт воситаларини тартибга солиш тўрисида”ги Қонун талаблари, хусусан, автоуловларни рўйхатдан ўтказиш ва кўрикдан ўтказишга оид талаблар

- Йўл Харакати Хавфсизлиги 144- моддаси талаблари, яъни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизилиги бўйича таълим олиш талаблари

* Автоуловлар холатини кўрикдан ўтказиш ва хавфсиз бошқариш (5%)

- Автоуловлар оддий кўриги

- Кичик носозликларни аниқлаш

- Ёқилғини тежаш ва автоулов умумий холатини назорат қилиш

- Йўл харакати хавфсизлиги қоидалари ва таълимига алоқадор моддалар Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 144 Бандда кўрсатилган.

Ўтиш баҳоси

1 Даражали гувохнома учун 70 ва ундан юқори, 2 Даражали гувохнома учун 60 ва ундан юқори, Мотоулов гувохномаси учун 60 ва ундан юқори

- Агар истисно ҳолатлар юзага келмаса, имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодлар, шунингдек, функционал тестнинг санаси ва жойи ёзма имтиҳон куни эълон қилинади ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 64-модда 1 ва 2-параграфлари).
- Агар ёзма имтихондан ўтган бўлсангиз, имтихон санасидан бошлаб 1 йил давомида Хайдовчилик гувохномаси учун ариза топширсангиз ёзма имтихондан озод бўласиз. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 50 (6) Банд)
4. Автоулов бошқариш амалий имтихони
Ёзма имтихондан ўтканиздан сўнг автоулов бошқариш амалий имтихонига ариза беришингиз мумкин. Агар имтихондан йиқилсангиз қайта топширишга ариза беришингиз мумкин.
Функционал имтиҳон ариза қабул қилиш вақтида олдиндан белгиланган вақт ва санада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳони ўтказиладиган марказдаги функционал имтиҳон хонасида амалга оширилади.

Элементлар

Контенти

Имтихон таркиби

·Автоуловни бошқариш қобилияти

·Йўл харакати қоидаларига амал қилиш қобилияти

·Автоулов бошқариш давомида қарор қилиш ва зеҳн қобилияти

Имтихон моддалари, бахолаш стандарти, ўтиш талаблари

Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 24 Жадвалга қаранг

Ҳар бир талабгор функционал имтиҳонни тугатгандан сўнг имтиҳондан ўтган ёки ўтолмаганлигини сайтда шахсан текшириши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 74-моддаси,1-параграфи).
Абитуриентлар имтиҳонга келмаса, функционал имтиҳондан ўта олишмайди.
Функционал имтиҳондан ўта олмаган шахслар ўтолмаган кундан уч кун ўтгач имтиҳонни қайта топширишлари мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 48-моддаси6-банди).
5. Вақтинчалик Хайдовчилик Гувохномасини олиш
Вақтинчалик Хайдовчилик Гувохномаси автоуловни бошқариш амалий имтихонидан ўтганлар учун ўз малакасини ошириши учун 1 йил муддатга берилади. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари 81 Банд Асосий матн)
Бироқ, ундан олдин ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини олган шахс 1-даражали оддий гувоҳномани ёки 2-даражали оддий гувоҳномани олган бўлса, амалиётни бошқариш гувоҳномасининг амал қилсиҳ кучи йўқолади ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун" нинг 81-моддасида назарда тутилган). ).
※ Ҳайдовчилик гувоҳномаси амалиётининг амал қилиш кучи
· Вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаси унинг рақами ва амал қилиш муддати кўрсатилган тест аризаси шакли("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидалари" 42-сонли илова) сифатида ишлатилиши мумкин, ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидалари" нинг 77-моддаси 2-банди).
Вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномасини олган шахс йўлда ҳаракатланаётганда қуйидагиларга риоя қилиши шарт (“Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидалари 55-модда).
· Ҳайдовчилик гувоҳномасини(амалиёт ўтмоқчи бўлган автомобилни бошқариш мумкин бўлган гувоҳнома) олган кундан бошлаб икки йил ўтган шахс(эга бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиш кучи тўхтатилган шахслардан ташқари) билан бирга автотранспортни бошқариши ва унинг назоратида бўлиши лозим.
· Ҳайдаш амалиётидан бошқа мақсадларда, масалан, (“Йўловчи транспорт воситаларини ташиш тўғрисида" ёки "Юк транспорт воситаларини ташиш тўғрисида" ги қонунларга мувофиқ) тижорат транспорт воситасини бошқариш каби мақсадларда бошқариш мумкин эмас.
· Aмалиёт ўтаёган транспорт воситасига унинг йўлсда амалиёт ўтаётганлигини бошқа ҳайдовчиларга билдириш мақсадида ҳайдаш амалиёти белгиси (“Йўл ҳаракати қоидалари тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидаларининг 21-иловаси) ёпиштирилган бўлиши лозим.
6. Автойўлда автоулов бошқариш имтихони
Вақтиначлик Хайдовчилик Гувохномаси эгаси автойўлда автоулов бошқариш имтихонига ариза бериши мумкин. (Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидаларини Тадбиққилиш Йўриқномаси 49 (2) Банд)
- Йўлда автоулов бошқариш имтиҳонидан ўта олмаган шахслар ўтолмаган кундан уч кун ўтгач имтиҳонни қайта топширишлари мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 49-моддаси4-параграфи).
Йўлда автоулов бошқариш имтиҳони ариза қабул қилинган вақтда олдиндан белгиланган вақт ва санада йўлда автоулов бошқариш имтиҳони ўтказиладиган майдончаларда амалга оширилади.
Имтиҳон топширувчига ҳамроҳлик қиладиган баҳоловчи компютерда тўғридан-тўғри бални киритади ёки балларни ҳисоблаш компютер машинасида автоматик баҳолашни амалга оширади (“Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 68-моддаси 2-параграфи матни).
· Агар компютерда балларни ҳисоблаш билан боғлиқ муаммолар юзага келса,масалан, машинада носозлик пайдо бўлса, баҳоловчи имтиҳон топширувчининг балини йўлда автоулов бошқариш имтиҳони баҳолаш варақасига қайд этиб қўяди (Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 68-модда 2-параграфи).

Элементлар

Контенти

Имтиҳон тафсилотлари

Ҳайдовчининг йўлда автоуловни бошқариш қурилмасини ишлатиш қобилияти.

Ҳайдовчининг йўлда ҳаракатланиш пайтида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш қобилияти.

Ҳар бир талабгор йўлда автоулов бошқариш имтиҳонини тугатгандан сўнг имтиҳондан ўтган ёки ўтолмаганлигини сайтда шахсан текшириши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 74-моддаси,2-параграфи).