Хайдовчилик Гувохномаси даражалари |
Ёш талаби |
1 Даража Катта 1 Даража Махсус |
Энг камида 1 йил давомида 1 ёки 2 Даражали Оддий Хайдовчилик Гувохномасига эга бўлган ва 19 ва ундан катта ёшдагилар |
1 Даражали Оддий 2 Даражали Оддий 2 Даражали Кичик |
18 ёш ёки ундан катта |
2 Даражали Мотоцикл |
16 ёш ёки ундан катта |
Таснифи |
Лаёқатсиз деб топиш учун мезонлар |
1 |
Демансия,шизофрения, шизоаффектив бузилиш, биполяраффектив бузилиш (маник-депрессив бузилиш),қайталанувчи депрессив бузилиш, олигофрения, эпилепсия ва бошқа шу каби руҳий касаллик борлиги боис автоуловни тегишлича бошқаролмай, деб деб хулоса берса. |
2 |
Эшитиш қобилияти бузилган ҳайдовчилар (фақат тўлиқ ўлчамли ва махсус транспорт воситаларини бошқариш учун биринчи тоифадаги гувоҳномаларга тааллуқли), шахс (фақат битта кўзи кўрмайдиганлар учун, фақат 1-даражали ҳайдовчилик гувоҳномалари, ўрта ва катта гувоҳномалар ва махсус гувоҳномаларга тегишли)ёки рул чамбараги олдида ўтириш имконини бермайдиган даражада жисмоний бузилишлари, масалан, оёқи, бош, умуртқа поғонаси ёки бошқа тана қисмларида бузилишлари бўлган ҳайдовчилар. Бироқ, бу жисмоний бузилишлари мавжуд бўлса-да, мослаштирилган ва рухсат этилган автоуловларни тўғри бошқара оладиган ҳайдовчиларга тааллуқли эмас. |
3 |
Иккала қўлида тирсак бўғимларида бузилиш бўлган ёки иккала қўлини умуман ишлата олмайдиган ҳайдовчилар. Бироқ, бу жисмоний бузилишлари мавжуд бўлса-да, мослаштирилган ва рухсат этилган автоуловларни тўғри бошқара оладиган ҳайдовчиларга тааллуқли эмас. Ҳайдов автоуловни тўғри бошқаришини таъминлаш учун фақат унинг саломатлик ҳолатига қараб мослаштирилган автомашиналарнигина бошқаришга рухсат берилиши мумкин. Бироқ, ҳайдовчи аллақачон саломатлик ҳолатига мослаштирилган транспорт воситасига эга бўлса, бу унга тааллуқли эмас ("Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 54-моддаси, 2-параграфи, 16-моддаси ва илова қилинган 20- жадвали). |
4 |
Тиббиёт мутахассиси ҳайдовчи гиёҳванд моддалар, марихуана, психотроп гиёҳванд моддалар, алкогол ичимликлар ва ҳоказоларга ўрганиб қолганлиги сабабли ҳайдовчини автоуловни яхши бошқара олмайди, деб хулоса берса. |
Тасниф |
Қоидабузарлик |
Жазо муддати |
(1) |
“Йўл ҳаракати тўрисида”ги Қонуннинг 43- моддасини ёки 96(3)- моддасини бузган ҳолда автотранспортни бошқариш |
Бир йил (ёки ҳайдовчи мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олмоқчи бўлган санадан бошлаб олти ой ва агар 46- модда бузилган бўлса, қоидабузарлик содир бўлган санадан бошлаб бир йил) (ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиши вақтинча тўхтатилган давр ичида ҳайдовчи ноқонуний равишда автоулов бошқариши ҳолатлари; кейинги ўринларда шу амал қилади): ҳайдовчи бошқа бир шахсни ўлдирган ёки уни жароҳатлагандан сўнг 54(1) ёки (2) га кўра тегишли чораларни кўрмаса ва тегишли равишда хабар қилмаса, қоидабузарлик содир бўлган санадан бошлаб беш йил |
(2) |
Уч марта ёки ундан ортиқ “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуннинг 43- ёки 96(3)- моддасини бузган ҳолда автоулов бошқариш |
Қоидабузарлик санасидан бошлаб икки йил. |
(3) |
44, 45 ёки 46- моддани бузган ҳолда бошқа бир шахсни ўлдирган ёки жароҳатлагандан сўнг 54 (1) ва (2) – моддага кўра тегишли чораларни кўрмаслик ёки хабар бермаслик |
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган санадан бошлаб беш йил |
(4) |
43- моддадан 46- моддагача бўлган моддаларда назарда тутилган сабаблардан бошқа сабабларга кўра бирор шахсни ўлдирган ёки жароҳатлагандан кейин 54(1) ва (2)- моддага мувофиқ тегишли чораларни кўрмаслик ёки бу ҳақида хабар қилмаслик |
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилингандан санадан бошлаб тўрт йил |
(5) |
44- модда (1) ёки (2)- бандини бузган ҳолда (жумладан, 43- модда ёки 96(3)- моддани бир вақтда бузган ҳолда ҳам) маст ҳолатда автотранспорт бошқариб уч ёки ундан ортиқ маротаба йўл ҳаракати ҳодисасига сабаб бўлиш |
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилингандан санадан бошлаб уч йил (агар 43- модда ва 96(3)- моддани бир вақтда бузганда, ушбу қоидабузарлик санасидан бошлаб) |
Автотранспортдан фойдаланиб жиноят содир этиш ва ҳоказолар, бошқа шахсга тегишли автотранспортни ўғирлаш ва ҳоказолар ёки бошқа шахсга тегишли автотранспортни тунаш ва ҳоказо; 43- моддани бузган ҳолда автотранспорт бошқариш |
Қоидабузарлик санасидан бошлаб уч йил |
|
(6) |
“Йўл ҳаракати тўрисида”ги Қонуннинг 44- моддаси (1) ёки (2)- бандини бузганлик учун (жумладан, 43- модда ёки 96(3)- моддани бир вақтда бузганлик учун ҳам) камида уч марта ҳайдовчилик гувоҳнома бекор қилинган бўлса ёки 46- моддани бузганлик учун учун (жумладан, 43- модда ёки 96(3)- моддани бир вақтда бузганлик учун ҳам) камида икки ёки ундан ортиқ маротаба ҳайдовчилик гувоҳнома бекор қилинган бўлса ёки “Йўл ҳаракати тўрисида”ги Қонуннинг 93 (1)- моддасининг 8, 12 ва 13- кичик бандида назарда тутилган сабаблардан бошқа сабабларга кўра ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганда |
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилингандан санадан бошлаб икк йил (агар 43- модда ва 96(3)- моддани бир вақтда бузганда, ушбу қоидабузарлик санасидан бошлаб) |
(7) |
Юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан бошқа ҳолатлар сабабли ҳайдовчилик гувоҳномасининг бекор қилиниши |
Бир йил (ёки ҳайдовчи мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олмоқчи бўлган вақтдан бошлаб олти ой ва агар 46- модда бузилган бўлса, бекор қилинган санадан бошлаб бир йил |
(8) |
Ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиши вақтинча тўхтатилади |
Вақтинча тўхтатилган давр давомида |
(9) |
Агар халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ўзаро тан олинган хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқараётган ҳайдовчига автомобил бошқариш тақиқланган бўлса |
Тақиқланган давр давомида |