UZBEK

Юкимли кассаликларни олдини олиш ва бошкариш
Юқумли касалликларнинг олдини олиш
Юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари
- Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари бошлиғи, махсус ўзини ўзи бошқариш вилоят ҳокимлари, махсус ўзини ўзи бошқариш ҳокимлари, шаҳар ёки туман ҳокимлари, ҳарбий ва туман комиссари юқумли касалликларнинг олдини олиш учун қуйидаги барча чораларни кўриши керак (“Соғлиқни сақлаш ва Тиббий хизматлар тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси, “Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49 (1) ва (2)-моддаси).
· Юрисдикция худудида йўл ҳаракатининг тўлиқ ёки бир қисман тўсиб қўйиш (Аҳолини олдиндан хабардор қилиш керак)
· Оммавий чиқишлар, йиғилишлар, тадбирлар ёки одамларнинг бошқа йиғилишларини чеклаш ёки тақиқлаш (Бу ҳақда аҳолини олдиндан хабардор қилиш керак. Соғлиқни сақлаш ва фаравонлик вазирлиги, касалликларнинг одини олиш мақсадида чеклаш ёки тақиқлаши мумкин).
· Юқумли касалликлар тарқалиши хафвли бўлган жойлар ёки объектлар раҳбарлари, фаолият юрутивчилар ва фойдаланувчиларга ташриф буюрувчилар рўйхатини тузиш ва ниқоб тақиш каби профилактика кўрсатмаларига риоя қилишни буюриш.
· Автобуслар, поездлар, кемалар ва самолётлар каби юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд транспорт воситаларида фойдаланувчилар учун ниқоб тақиш каби профилактика кўрсатмаларига риоя қилишни буюриш
· Юқумли касалликлар тарқалиши билан боғлиқ хавфлар мавжуд ҳудуд ва вақтни белгилаш орқали ниқоб тақиш каби корантин қоидаларига риоя қилишни буюриш.
· Тиббий кўрикдан ўтказиш, оптометрия ёки мурдани ёриш
· Юқумли касалликлар юқиши хавфи бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ёки сотиб олишни тқиқлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш ёки бошқа зарурий утилизация қилишни буюриш.
· Ҳайвонлардан юқадиган касалликларни олдини олиш, ёки йўқ қилишда иштирок этган шахс ёки ҳайвонлардан касаллик юққан шахсларга профилактика чораларини буюриш.
· Юқумли касалликларни юқтириш воситаси бўлган нарсаларга эгалик қилиш, ҳаракат қилиш ёки уларни йўқ қилишни чеклаш ёки тақиқлаш ёки бундай буюмларни йўқ қилиш, ёқиш ёки бошқа зарурий йўл билан йўқ қилишга буйруқ бериш (бу воқеа ҳақида аҳолига олдиндан хабар бериш керак).
· Шифокорларни транспорт воситаларига, кемаларга, самалётлар, поездлар, иш жойлари ёки кўп одамлар тўпланадиган бошқа жойларга жойлаштириш, ёки юқумли касалликларнинг олдини олиш учун зарурий воситаларни ўрнатишга буйруқ бериш.
· Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ объектлар ёки жойлар учун дезинфекция ёки бошқа зарур чораларни буюриш ёки сув, канализация, қудуқлар, ахлатхоналар, ҳожатхоналарни янги қуриш, янгилаш, ўзгартириш, бекор қилиш ёки улардан фойдаланишни тақиқлаш (Бу ҳақда аҳолини олдиндан хабардор қилиш керак ва тақиқ даврида ичимлик сувини алоҳида етказиб бериш керак).
· Сичқон, санитария зараркунандалари ёки бошқа юқумли касалликларга чалинган ҳайвонлар учун ёрдам ёки ёрдам воситаларини ўрнатишга буюртма бериш
· Муайян жойларда балиқ овлаш, сузиш ёки баъзи қудуқлардан фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш (Бу ҳақда аҳолини олдиндан хабардор қилиши керак ва тақиқ даврида ичимлик сувини алоҳида етказиб беришингиз керак).
· Юқумли касаллик ташувчилар учун оралиқ восита бўлиб хизмат қиладиган ҳайвонларни тутиш ёки кўпайтиришни тақиқлашаш (Бу ҳақда аҳолини олдиндан хабардор қилиши керак).
· Юқумли касалликлар эпидемияси даврида тиббиёт ходимларини, тиббиёт касб эгаларини ва бошқа зарур тиббиёт ходимларини сафарбар этиш
· Юқумли касалликлар эпидемияси пайтида тиббий муассасалар шифохоналари, ўқув марказлари·ва турар жой каби муассасаларни сафарбар қилиш
· Юқумли касалликлар шифохонаси томонидан ифлосланган ёки ифлосланган деб гумон қилинган муассаса ёки жой учун дезинфекция ёки бошқа зарур чораларни қўллаш.
· Шубҳали юқумли касалларни касалхонага ётқизиш ёки маълум вақт давомида керакли жойда изоляция қилиш
※ Тегишли жойда маълум бир муддат касалхонада ётиши ёки тегишли жойда изоляция қилинишини бузганлар, 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан махрум этиш ёки 10 млн вондан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима билан жазоланади. (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 79-3-моддаси 5-банди).
- Махсус ўзини ўзи бошқариш ҳокими ёки мери·ҳарбий ёки палата комиссари инфекцияни юқтириш хавфи бўлган жой ёки объектнинг менежери, оператори ёки фойдаланувчисига ёки олдини олиш бўйича кўрсатмаларга риоя қилмайдиган менежер ёки операторга, жой ёки объектни ёпишни буюриши мумкин. Ташриф буюрувчилар рўйхатини яратиб, ниқоб кийиш ва ҳк. ёки объект фаолиятини 3 ой муддатга тўхтатиши мумкин. (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49 (3)-моддасининг асосий матни).
※ Бироқ, агар фаолиятини тўхтатиб туриш ордерини олган шахс тўхтатиб туриш даврида фаолиятини давом еттирса, у жой ёки иншоотни ёпишга буйруқ бериши керак (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49 (3)-моддасининг провисо).
※ Жой ёки объектни ёпиш ёки тўхтатиб туриш ҳақида буйруқ олган раҳбар ва операторлар қонуний сабабсиз унга риоя қилишлари керак, агар улар қонуний сабабсиз ёпиш тартибига риоя қилмасалар, икки йилдан ортиқ бўлмаган қамоқ ёки 20 миллион Вондан ортиқ бўлмаган жаримага тортиладилар (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49 (4)-моддаси 79-моддаси 3-3-банди).
※ Жой ёки иншоотни ёпишга буйруқ берган туман ҳокими, шаҳар ҳокими, ҳарбий участка комиссари инқироз ҳақида огоҳлантириши ёки мудофаа кўрсатмаларининг ўзгариши туфайли жой ёки объектни ёпишга бўлган эҳтиёж йўқолган бўлса. “Фавқулотдаги вазиятлар ва хавфсизликни бошқариш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ маҳаллий қўмита муҳокамасидан сўнг тўхтаб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49 (6)-моддаси).
- Вилоят, туман ҳокими ёки шаҳар ҳокими·ҳарбий ва туман комиссари, агар менежер ёки оператор юқоридаги ёпилиш буйруғига қарамай ўз фаолиятини давом эттирса, жойни ёки объектни тегишли мансабдор шахсларга ёпиш учун қуйидаги чораларни кўришни талаб цилиш мумкин (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49 (5)-моддаси).
· Тегишли жой ёки объектлар кўрсатгичлари ёки бошқа белгиларини олиб ташлаш
· Ёпиш буйруғига мувофиқ жой ёки объект ёпилган жой ёки иншоот эканлиги тўғрисидаги хабарни бириктириш
Карантин қоидаларини бузганлик учун жарима солиш мезонлари
- Раҳбар – оператор ва фойдаланувчи қуйидаги тоифалар бўйича қоидабузарликка йўл қўйса, эҳтиётсизлик учун жарима солинади (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 83 (2) ва (4)-моддаси 1-банди, 49 (1)-моддасининг 2-2 ва 2-3-банди, “Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши тўғрисидаги қарорнинг 33-моддаси ва 3-жадвалнинг кичик 2 (h) ва (i) бўлимлари).

Мақсад 

Бузилиш 

Жарима миқдори 

Раҳбар-фойдаланувчи (бошлиқ ва бошқалар) 

(“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 83 (2)-моддаси) 

Юқумли касалликлар тарқалиш хавфи бўлган жой ёки муассасанинг раҳбари ёки оператори ташриф буюрувчилар рўйхатини тузиш ва ниқоб кийиш каби ҳимоя кўрсатмаларига риоя қилмаган ҳолатда 

√ 1 марта бузиш: 500.000 Вон 

√ 2 марта бузиш: 1.000.000 Вон 

√ 3 марта бузиш: 2.000.000 Вон 

Фойдаланувчи (меҳмонлар) (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 83 (4) 1-моддаси) 

√ Юқумли касаллик тарқалиш хавфи остида бўлган жой ёки иншоотдан фойдаланаётган шахс ташриф буюрувчилар рўйхатини тузиш ва ниқоб кийиш каби ҳимоя коидаларига риоя қилмаган бўлса; 

√ Агар автобуслар, поездлар, кемалар ва самолётлар каби юқумли касалликлар тарқалиши хавфли бўлган транспорт воситасидан фойдаланган кишилар ниқоб тақиш ва олдини олиш кўрсатмаларига риоя қилмаган ҳолатда; 

√ 1 марта бузиш: 100.000 Вон 

 

√ 2 марта бузиш: 100.000 Вон