UZBEK

Иш ҳақи
Муддати ўтган иш ҳақини тўлаш масаласини ҳал қилиш
Маҳаллий меҳнат идорасига хабар бериш
- Иш ҳақи тўланмаган ишчи, олдиндан маслаҳат олгандан сўнг илтимоснома ёки шикоят беришга қарор қилгандан сўнг, зарур ҳолларда, илтимоснома ёки шикоятни ўзи ишлайдиган ҳудудда ваколатга эга бўлган ваколатли маҳаллий бандлик ва меҳнат идорасига тақдим қилиши мумкин.
- Илтимоснома
· Ишчилар топширган илтимосномалар
√ Иш ҳақи тўланмаган ишчи, олдиндан маслаҳат олгандан сўнг илтимоснома беришга қарор қилгандан сўнг, зарур ҳолларда, илтимосномани ўзи ишлайдиган ҳудудда ваколатга эга бўлган ваколатли маҳаллий бандлик ва меҳнат идорасига тақдим қилиши мумкин.
· Топширилган илтимоснома бўйича текширувлар ўтказиш
√ Бирор топширилган илтимоснома билан боғлиқ иш билан шуғулланиш учун тайинланган меҳнат идораси инспектори илтимоснома масалаларини тезкор, юмшоқлик билан, адолатли ва аниқ тарзда кўриб чиқади [Меҳнат инспекторларининг ишлаш қоидаларининг37 (1) моддаси (Бандлик ва меҳнат вазирлигининг 25.01.2021 № 374-сонли расмий буйруғи билан қабул қилинган ва кучга кирган)].
· Топширилган илтимоснома бўйича текширув натижалари билан ишлаш
√ Агар текширув натижасида муддати ўтган тўлов факти тасдиқланса, муддати ўтган тўлов масаласи 14 кун ичида (оддий иш ҳақи ҳисоб-китоби хатоси бўлса, 25 кун ичида, масалан, ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблашдаги хатолик ва бошқалар.) ҳал қилинишига ёзма шаклда топшириқ берилади (Меҳнат инспекторларининг ишлаш Қоидаларининг 44 (1) моддаси ва унга Илова қилинган 3 - жадвал).
- Тан олиш/ Шикоят
· Кўрилаётган ҳолатларда содир қилинган ҳатти-ҳаракатларга нисбатан жиноят белгиси мавжудлигини аниқлаш мезонлари
√ Агар бирор газета, теле-радио дастур ёки бошқа ахборот воситаларида эълон қилинган мақола, аноним ҳисобот ёки миш-миш гап меҳнат инспектори иш вазифалари доирасига кирадиган жиноят билан боғлиқ бўлса, меҳнат инспектори манбага мурожаат қилиб, масала бўйича ички текширувини ўтказиши мумкин ва агар жиноят содир этганлиги гумон қилинса, дарҳол расмий тергов бошлаши шарт (Меҳнат инспекторлари ишлаш қоидаларининг 44 (1) моддаси).
√ Агар меҳнат инспектори ьўлов муддати ўтган иш ҳақи масаласини ҳал қилиш учун топшириқ берган бўлса ва бу чора белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, меҳнат инспектори зудлик билан жиноятни тан олиш ҳисоботини тузиши ва тергов ишларини бошлаши шарт (Меҳнат инспекторларининг ишлаш қоидаларининг 44 (2) моддаси).
· Ишчилар томонидан бериладиган шикоят
√ Иш ҳақини ололмаган ишчи олдиндан маслаҳат олиш орқали шикоят қилиш ҳақида қарор қабул қилгандан сўнг, зарур бўлса, иш жойи ҳудудида ваколатга эга бўлган ваколатли маҳаллий бандлик ва меҳнат идорасига шикоят топшириши мумкин.
· Жиноят содир этилганлиги ҳақидаги шикоятлар ҳақидаги ҳолатларни текшириш
Агар меҳнат инспекторига жиноят содир этилганлиги танолинган ёки бошқа ҳолат юзасидан шикоят ёки айблов топширилса, меҳнат инспектори жиноят содир этган деб гумон қилинувчи томонни ва фактларни текширади ва бундайишнинг исбот-далилларини 「Махсус суд полицияси ходимлариучун прокурорларнинг тергов ва буйруқ бериш қоидалари ва махсус судполицияси ходимлари учун тергов қоидалари」 қоидаларига мувофиқ тўплайди (「Меҳнат инспекторларининг ишлаш қоидаларининг」 46 (1) моддаси).
· Текширилган ишларни жўнатиш
√ Жиноят содир этилганлигини аниқлаган ва текширув ўтказган меҳнат инспектори текширув натижалари ҳақида, шикоят ёки айблов топшириш орқали, ёки меҳнат билан боғлиқ қонунлар бузилиши ҳақида зудлик билан маҳаллий бандлик ва меҳнат идораси раҳбарига ҳисобот бериши шарт (Меҳнат инспекторларининг ишлаш Қоидаларининг 61 (1) моддаси).
√ Меҳнат инспектори назарда тутилаётган ишни жўнатиш учун тегишли ҳужжатларни тузиши, уни барча жўнатилган ишлар келтирилган журналда рўйхатдан ўтказиши ва ваколатли прокурор идорасига жўнатиши шарт (Меҳнат инспекторларининг ишлаш қоидаларининг 61 (2) моддаси ва 40-Шаклдаги ҳужжати).
√ Иш кўриб чиқилганидан кейин, меҳнат инспектори шикоят қилган шахс ва гумондорни иш кўриб чиқилганлиги ҳақида хабардор қилиши, ва Фуқаролик ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ёрдамида тасдиқлов олганидан кейин, ушбу ишни ёпади (Меҳнат Инспекторларининг Ишлаш Қоидаларининг 61 (3) моддаси ва 28 Шаклдаги ҳужжат).
- Жабрланувчининг эътирозига кўра кўриб чиқилмаган жиноятни ҳал қилиш
· Агар жиноий иш жабрланувчининг розилигисиз кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 36, 43, 44, 44-2, 46 ёки 56-моддалари талабларни бузилган ёки Ишчи-ходимларнинг Нафақага чиқишда бериладиган имтиёзларнинг кафолати ҳақидаги Қонуннинг 9, 17 (2), 17 (3), 20 (5) ёки 25 (3) моддалари талаблари бузилиши каби талқин қилинса, меҳнат инспектори жабрланувчи айбдор учун жазо берилишини хоҳлаш-хоҳламаслигини текширади (Меҳнат инспекторининг ишлаш Қоидаларининг 41 (1) моддаси).
- Муддати ўтган иш ҳақи мавжудлиги ҳақида тасдиқнома бериш тўғрисидаги ариза ва ҳок. ва иш берувчилар
· Зарур ҳолларда ҳуқуқий ёрдам олиш мақсадида тартиб-қоидаларга мувофиқ иш ҳақи тўланмаган ишчи судга даъво аризасини киритиш ва ҳок. учун иш берувчилар томонидан ўз вақтида тўланмаган муддати ўтган иш ҳақларини тасдиқловчи ҳужжат олиш учун Бандлик ва Меҳнат Вазирига ариза топшириши мумкин (Иш ҳақи даъволарини кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 12 (1) моддаси ва Иш ҳақи даъволарини кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 9-2 (1) моддаси ва 7-2 шаклдаги ҳужжати)
Фуқаролик ишларини ҳал қилиш
- Ҳуқуқий ёрдам бериш тизими
· Агар ишчи (жумладан, Кореяда қолиш нияти бўлган хорижий ишчилар) кечиктирилган санага келган ҳолатда охирги 3 ойда ўртача миқдори 4 000 000 Корея вонидан кам бўлган ҳар қандай тўлови кечиктирилган иш ҳақи ёки нафақага чиқиш тўлови туфайли зарар кўрган бўлса, бундай ишчига Корея Ҳуқуқий Ёрдам Корпорациясининг ҳуқуқий ёрдам тизими орқали ҳуқуқий ёрдам берилиши мумкин [Ҳуқуқий Ёрдам Ҳақидаги Қонуннинг 33-3 моддаси, Ҳуқуқий Ёрдам Ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 7 моддаси, Ҳуқуқий ёрдам ҳолатларини кўриб чиқиш Қоидаларининг 5-2 моддасиинг 1 банди (Корея ҳуқуқий ёрдам Корпорацияси ҳақидаги Низом № 404, 4.08.2020. Тартибга солинган-Кучга кирган)].
- Фуқаролик ишларини кўриб чиқиш
· Вақтинчалик олиб қўйиш учун ариза
√ Вақтинчалик олиб қўйиш - қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруф қилишининг олдини олиш мақсадида ушбу мол-мулкни олдиндан тортиб олиш ва кейинчалик пул мажбурияти ёки пулга алмаштирса бўладиган ҳар қандай мажбурият қоғозини олишни амалга ошириш имконини сақлаб қолиш имкониятини берувчи ҳуқуқий тизим ҳисобланади.
√ Вақтинча олиб қўйиш ишлари тартиби вақтинча олиб қўйиладиган мулклар, объектлар жойлашган жойда ваколатга эга бўлган туман судининг ваколатида ёки ўша ваколатга эга суд томонидан ваколатга эга бўлган суднинг ваколатида бўлади (Фуқаролик ишларини ижро этиш Қонунининг 21 моддаси ва 278 моддаси).
· Тўлов топшириқномасини бериш сўровномаси (талаб қилиш тартиби)
√ Муайян миқдордаги пул ёки бошқа ўзаро алмашинадиган активлар ёки қимматли қоғозларнинг тўловини олиш мақсади асосида берилган даъво бўйича суд кредиторнинг таклифига биноан тўлов топшириқномасини бериши мумкин: Корея Республикаси ҳудудида бу иш фақат расман матбуотда эълон қилиш хизматлари орқали амалга оширилиши мумкин (Фууқаролик ишлари процессуал Қонунининг 462 моддаси).
√ Фуқаролик процессуал Қонунининг 7 моддаси, 8 моддаси, 9 моддаси, 12 моддаси ёки 18 моддаси талабларига мувофиқ тўлов топшириқномаси беришни илтимос қилиш (талаб қилинадиган тартиблар) қарздор жойлашган туманнинг умумий суди ёки ваколатли суднинг мутлақ ваколати асосида амалга оширилади (Фуқаролик процессуал Қонунининг 463 моддаси).
· Кичик миқдорлар бўйича даъволар ишларини судда кўриб чиқиш
√ "Кичик миқдорлар учун даъволар ишлари" туман бўлими биринчи инстанция суди томонидан белгиланган пул миқдорини тўлаш, пул ўрнини босувчи бошқа нарсаларни тўлаш, ёки қиймати 30 000 000 Корея вонидан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо қоғозларни нархини тўлаш борасидаги низоларни кўриб чиқиш бўйича ҳар қандай фуқаролик ишини англатади (Кичик миқдордаги пуллар учун даъволар ишларини судда кўриб чиқиш ҳақидаги Қонуннинг 2 (1) моддаси ва Кичик миқдордаги пуллар учун даъволар ишларини судда кўриб чиқиш Низомининг 1-2 моддасининг асосий жумласи).
√ "Кичик миқдорлар учун даъволарни кўриб чиқиш буйича суд ишлари" туман суди, туман суди бўлими ва шаҳар/вилоят судининг ваколатига киради (Кичик миқдордаги пуллар учун даъволар ишларини судда кўриб чиқиш ҳақидаги Қонуннинг 2 (1) моддаси ва Суд ишини ташкил қилиш ҳақидаги Қонуннинг 34 (1) моддаси 1 банди).
· Фуқаролик ишларини судда кўриб чиқиш тартиби
√ Судга ариза бериш → шикоятни кўриб чиқиш → ёзма жавобни топшириш → оғзаки иш олиб бориш ва далил-исботларни тергов қилиш/текшириш → суд қарорини эълон қилиш
· Мажбурий ижро қилдириш
√ "Мажбурий ижро қилдириш" миллий ижроия органи ҳукумат томонидан ваколат берилган ваколатидан фойдаланиб, кредитор учун ижро этиш ҳуқуқида кўрсатилган ҳар қандай даъво ҳуқуқини мажбуран амалга оширишини англатади.
√ Ҳар қандай мажбурий ижро қилдириш амали суд ҳукми ҳақида тасдиқловни олиш шарти билан (расмий тасдиқлов) амалга оширилиши мумкин (Фуқаролик ижро этиш Қонунининг 28 (1) моддаси).