UZBEK

Иш ҳақи
Иш ҳақи тўланишининг кафолатлари
Корхона ишдан тўхтаб турган муддат учун тўланадиган тўловлар
- Корхона ишдан тўхтаб турган муддат учун тўланадиган тўловнинг амалга оширилиши
· Агар корхона иш берувчига боғлиқ сабабдан ишдан тўхтаса, бундай тўхтаб қолиш даври мобайнида иш берувчи тегишли ишчиларга уларнинг ўртача иш ҳақининг 70/100 қисмидан кам бўлмаган миқдорда тўловларни амалга ошириши шарт (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 46 (1) моддасининг асосий жумласи).
※ Агар ишчиларнинг ўртача иш ҳақининг 70/100 қисмига тенг миқдор уларнинг оддий иш ҳақининг шунча миқдоридан кўп бўлса, уларнинг оддий иш ҳақлари уларнинг корхона тўхтаб қолганлиги учун тўланадиган тўловлари сифатида тўланиши мумкин (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 46 (1) моддасининг шарти).
· Иш берувчига боғлиқ бўлган сабабларга кўра корхона ишдан тўхтаган бирор даврда ишчи иш ҳақининг бир қисмини олган бўлса, иш берувчи бундай ишчига унинг ўртача иш ҳақидан у аллақачон олган иш ҳақининг миқдорини чиқариб ташлагандан кейин қолган қисмининг ҳеч бўлмаганда 70/100 қисмини тўлаши шарт (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 26 моддаси).
※ Агар ишчиларга корхона тўхтаб турганда тўланадиган тўлов сифатида оддий иш ҳақи тўланса, оддий иш ҳақи орасидаги фарқи (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 26 моддаси шарти).
- Тегишли мезонга жавоб бермайдиган корхона тўхтаб турган муддат учун тўланадиган тўлов
· Меҳнат Муносабатлари Қўмитасининг тасдиқлови билан ҳар қандай муқаррар сабабга кўра ўз фаолиятини даъвом этиш имконияти бўлмаган иш берувчи ишчиларга корхона иши тўхтаб қолган муддат учун тўланадиган тўловларни Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 46 (1) моддасида кўрсатилган меъёрда (стандартда) кўрсатилган миқдорлардан камроқ миқдорда тўлаши мумкин (ўртача иш ҳақининг 70/100 қисми, ёки агар уларнинг ўртача иш ҳақининг 70/100 қисмига тенг миқдори уларнинг оддий иш ҳақларидан кўп бўлса, уларнинг оддий иш ҳақлари) (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 46 (2) моддаси).
· Корхона ишдан тўхтаб турганда амалга ошириладиган тўлов миқдорини кам қилиб белгилашни истаган иш берувчи бу ҳақда ариза ёзиб, маҳаллий Меҳнат Муносабатларини Тартибга солиш Қўмитасига тасдиқлаш учун мурожаат қилади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 8 моддаси ва 4-шакл намуна ҳужжати).
Иш ҳақи ҳақидаги даъволарни биринчи навбатда тўлаш
- Иш ҳақи ҳақидаги даъволарни биринчи навбатда тўлаш
· Меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган иш ҳақи, аварияга учраганлик учун компенсациялар ва бошқа даъволар иш берувчининг бутун мол-мулкига нисбатан гаровлар ёки ипотека билан таъминланган даъволардан ташқари солиқлар, давлат тўловлари ёки бошқа даъволардан олдин тўланади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 38 (1) моддасининг асосий жумласи).
· Бироқ, ушбу қоида гаровлар ёки ипотека тўловларидан устун қўйиладиган солиқлар ва давлат тўловларига нисбатан қўлланилмайди (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 38 (1) моддаси қоидаси).
※ "Гаровлар" атамаси кредиторнинг ўз даъвосини таъминлаш учун қарздоридан ёки учинчи шахсдан (бошқа бир шахснинг мажбуриятини бажаришининг шарти сақлаб қолиш учун ўз мулкини гаровга қўйган шахс) мажбуриятини бажариш шарти сифатида қабул қилган кўчадиган мулкларга эгалик қилиш ҳуқуқларини англатади. Қарздор ўз мажбуриятларини бажара олмаса, кредиторга биринчи навбатда шу кўчадиган мулклардан тўлов тўланиши мумкин.
※ "Ипотека" қарздор ёки бирор учинчи шахс томонидан мулкчилик ҳуқуқини ўтказмасдан тайёрланган кўчмас мулкка нисбатан берилган даъвони қондириш ҳуқуқлари бўлиб, гаровни ушлаб турган шахснинг талабини бошқа кредиторлардан устун қўйилиб қондириш даъвосини қондириш ҳуқуқларини англатади.
- Иш ҳақи ҳақидаги даъволарни тўлашнинг устуворлиги
· Иш ҳақи учун даъволар, охирги 3 ой иш ҳақи учун даъво, ва авария ҳолатига тушганлик учун компенсация учун даъволар бўйича юқорида келтирилган имтиёзли биринчи навбатда тўлаш бўйича қоида мавжудлигига қарамай иш берувчининг бутун мол-мулкига қўйилган гаровлар ёки ипотекаларнинг тўланишини таъминлаш учун ҳар қандай даъволар, солиқлар, давлат тўловлари, ва бошқа даъволардан устувор равишда тўланиши шарт (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 38 (2) моддаси).
- Иш ҳақи ҳақидаги даъволарни энг биринчи навбатда устувор тўлаш усули
· Иш ҳақи ҳақидаги даъволар кўчмас мулк ким ошди савдоси тартиби орқали бошқалардан афзал кўрилган равишда тўловни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
※ Кўчмас мулкнинг кимошди савдоси тартиби
Кимошди савдосига ариза бериш ва кимошди савдосини бошлаш вақтини белгилаш → Дивидент талабномаси ва сотиш тўғрисида очиқ эълон бериш даври ўтганлиги ҳақида қарор қилиш → Сотишга тайёргарлик → Савдо усулини белгилаш / у ҳақда очиқ эълон бериш / сотиш усули ҳақида эълон бериш → Савдони амалга ошириш → Сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби → Савдода белгиланган нархни тўлаш → Кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ўтказиш тартибини амалга оширишни топшириш → Тақсимлаш тартиби
· Мажбурий ижро амалга оширилган ҳолларда, Фуқаролик кодекси, Тижорат ҳақидаги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ талабига мувофиқ мулк ҳибсга олинган кредитордан ташқари бошқаларга нисбатан устун равишда тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эга кредитор, қўшимча расмий тасдиқлов олган ва кимошди савдоси бошланиши ҳақидаги қарор рўйхатга олингандан кейин вақтинчалик олиб қўйиш талабини қўйган кредитор судлардан мажбурий ижро жараёнида иштирок этиш йўли билан дивидентларни сўраши мумкин.
Иш ҳақи даъволарини қондириш кафолати тизимининг кафолат тизими
- Иш ҳақи даъволарини қондириш кафолати тизими ва тўланмаган ишҳақи каби йирик тўловлар тушунчаси
· “Иш ҳақи ҳақидаги даъволарни қондиришнинг кафолати тизими” муддати ўтган иш ҳақи тўловларини, ишдан бўшаганда ёки нафақага/истеъфога чиққанда тўланадиган тўловларни ушбу иш ҳақлари тури, ишдан бўшаганда ёки нафақага чиққанда тўланадиган тўловлар борасида даъволарни агартегишли иш берувчи Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги томонидан банкрот деб эълон қилинган бўлса, ёки тижоратини тиклаш тартибларини бошланган бўлса, банкротлиги тан олинган бўлса, ёки ўз ишчиларига тўламаган иш ҳақларини тўлаш учун қарор қабул қилинган,буйруқ берилган ёки қарор қабул қилган бўлса ариза бериш йўли билан Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги томонидан Иш берувчи номидан тўланишини амалга оширади (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (1) моддасига илова).
· Агаришчи, тўланмаган иш ҳақи ва бошқаларни талаб қилган тақдирда, Бандлик ва Мехнат вазирлиги томонидан тўланган ишчининг охирги 3ой ичидаги маоши,охирги 3 йил ичидаги дам олиш нафақалари, охирги 3ой ичидагидам олиш нафақалари, ва 3 ой ичидаги якуний декрет (туғруқ)дан олдин ва кейинги таътил давридаги ойлик маошлари “тўланмаган ишҳақи каби йирик тўловлар” деб аталади (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (2) моддаси).
- Тўлов миқдорининг энг юқори максимал чегараси
· Бандлик ва Меҳнат Вазири томонидан белгиланган иш берувчи номидан амалга ошириладиган тўловнинг энг юқори максимал чегараси қуйидагича [Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (1) моддаси, 7-2 (1)-моддалари, Иш Ҳақи ДаъволариниКафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг ижроэтилиши туғрисидаги қарор 6 (3) моддаси ваХавфсизлик тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги қарор, ва “Тўланмаган ишҳақининг энг юқори максимал тўловлари миқдори ҳақида очиқ эълон қилиш ва бошқалар” (Бандликва Меҳнат Вазирлигининг №. 2021-81-сонли расмийэълони, буйруқ чиқарилган ва ижрога қабул қилинган куни 14.10.2021)].
√ ИшҲақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (1) моддасидан 1-3 моддаларига мувофиқ даъвотўловининг энг юқори максимал чегараси (тўловга лаёқатсиз ҳолатида).

Нафақагачиқиш ёши

тури

Ёши 30-га етмаган шахс

Ёши 30-дан юқори, бироқ 40-дан паст

Ёши 40-дан юқори, бироқ 50-дан паст

Ёши 50-дан юқори, бироқ 60-дан паст

Ёши 60-га етмаган шахс

Иш ҳақи

KRW 2.2 миллион

KRW 3.1 миллион

KRW 3.5 миллион

KRW 3.3 миллион

KRW 2.3 миллион

·Нафақага чиққанда тўланадиган бир мар талик тўлов кабилар

KRW 2.2 миллион

KRW 3.1 миллион

KRW 3.5 миллион

KRW 3.3 миллион

KRW 2.3 миллион

Тижорат/корхона иши вақтинча тўхтаб қолганда тўлов

KRW 1.54 миллион

KRW 2.17 миллион

KRW 2.45 миллион

KRW 2.31 миллион

KRW 1.61 миллион

Туғруқдан аввал ва кейинги меҳнат таътили давомидаги тўлов

KRW 3.1 миллион

※ Иш ҳақи, туғруқдан аввал ва кейинги меҳнат таътили давомидаги тўлов, тижорат/корхона вақтинча тўхтаб қолганда тўловлар 1 ойлик муддат асосида ҳисобланaди, ва нафақага чиққанда тўланадиган бир марталик тўлов кабилар 1 йиллик муддат асосида ҳисобланади.
√ ИшҲақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (1) 4 ва 5 моддалари ва 7-2 (1)- моддасигамувофиқ тўловнинг юқори максимал чегараси (оддий тўловлар)

Кўрсаткич

Юқори миқдор

Иш ҳақи, туғруқдан аввал ва кейинги меҳнат таътили давомидаги тўлов, тижорат/корхона вақтинча тўхтаб қолганда тўлов

KRW 7.0 миллион

Нафақага чиққандаги имтиёзлар ва ҳок

KRW 7.0 миллион

* Кичик миқдордаги бошқа ўрнига тўлов амалга оширишнинг юқори миқдори 10 000 000 Корея вони.
* Пенсия нафақатўловлари ва бошқалар, Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (1)4 ва 5 моддаларига мувофиқ нафақага чиққан ишчиларга тўлов сифатидақўлланилади.
- Тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш
·Бандлик ва Меҳнат Вазири, агар иш берувчи қуйидаги холатлардан бирига дуч келса, иш берувчи номидан нафақага чиққан ишчига катта миқдорда тўлов тўлайди. шарт (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш тўғрисидагиҚонуннинг 7 (1) моддаси.
1. Реабилитация жараёнини бошлаш тўғрисидагиқарор мавжуд бўлганда;
2. Банкрот деб эълон қилиш тўғрисидагиқарор мавжуд бўлганда;
3. Агар Бандлик ва Меҳнат Вазири,Иш ҳақи талабларини таъминлаш тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ мазкур шахсни тўланмаган ишҳақини тўлашга қодир эмаслигини тан олган тақдирда ва хоказо, банкротлик каби фактларни тан олган холатда (кейинги ўринларда“банкротликни ва бошқаларни тан олиниши” деб юритилади);
4. Иш берувчининг ишчиларга тўланмаган ишҳақини тўлаш тўғрисидаги хукми, фармойишлари тузатиш ёки бошқақарорлар бўлган тақдирда (кейинги ўринларда “ҳукм ва бошқалар” деб юритилади);
5.Иш берувчининг тўланмаган иш ҳақи ва бошқа тўловлари, Бандлик ва Меҳнат Вазирилиги томонидан тўланмаган иш ҳақини тасдиқловчи хужжатларини ва хоказоларни(кейингиўринларда “казоларни кечиктирилган тўловларини ваиш берувчининг қарздорлигини тасдиқловчи хужжатларни” деб юритилади) берса ва бу иш берувчитомонидан тасдиқланган ҳолатда;
·Юқоридаги 4 ва 5 холатларда, амалдаги ишчилар , Бандлик ва Меҳнат Вазирилигига ҳомиладорлик ва туғиш таътилида тўланмаган иш ҳақи, ишдан бўшатиш нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ва иш ҳақи (кейинги ўринларда “иш ҳақи”) тўлашни талаб қиладилар. (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7-2 (1) моддасининг.
-Йирик тўловларни тўлаш учун даъво
·Тўловга лаёқатсиз эканлик тўғрисидаги тўловни олмоқчи бўлган шахс реабилитация тартиби буйича бошлаш ҳақидаги қарор, банкротлик тўғрисидагиқарор (кейинги ўринларда “банкротликни эълон қилиш ва бошқалар”) ёки банкротлик фактининг тан олиниши ва ҳоказолар пенсияга (нафақага) чиқиш вақтида амалга оширилган бўлса, Корея Мехнатни Мухофаза қилиш хизмати (кейинги ўринларда “Корпорация”деб юритилади) тақдимэтиш орқали, тўловни тўлаш учун ариза юборишингиз даркор. Иш жойи бўйича ваколатли худудий бандлик ва мехнат бошқармаси бошлиғи ёки филиал (кейинги ўринларда “ваколатли маҳаллий бандлик ва меҳнат идорасининг раҳбари”деб юритилади) орқали (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидагиқонун 7 (8) моддаси; Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги қонун 9 моддаси; Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 5(1) моддаси ва 3-иловаси).
·Соддалаштирилган тўловни олмоқчи бўлган шахс ижара тўлов сўровномасининг соддалаштирилган шаклида қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда Корпорацияга тақдим қилиши керак. (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги қонуннинг 7 (8) моддаси, 7-2 (7)моддаси;Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг ижро этилиши туғрисидагиқарор 9 моддаси; Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 5 (2) моддаси, 3-2 иловаси);
√Иш берувчининг ишчиларга иш ҳақини, ишдан бўшатиш нафақасини, туғруқ таътили ва иш ҳақини (кейинги ўринда матнда “иш ҳақи ва бошқалар” деб юритилади) тўлаш тўғрисидаги қарор, фармон, ўзгартириш киритилган қарор ва бошқалар (кейинги ўринда “суд ва бошқалар”деб юритилади),туғруқтаътилидаоддий тўловлар билан биргаликда юқоридаларга мувофиқ амалга оширилганда. (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлашҳақидаги Қонуннинг 7 (1) 4 моддаси): Суд қарори чиқарилган кундан бошлаб1 йил ичида қуйидаги хужжатларни илова қилинг.
1.Агар ҳукм ва бошқалар булса, унинг асл хужжати ёки нусхаси;
2.Суднинг қарорининг қонуний кучга кирган ҳал килув қарори ёки ҳал килув қарорибилан бир хил кучга эга бўлган шахслар ўртасидаги даъво жараёнидаги ярашув ёкивоситачилик ўрнига ҳал қилув қарори мавжуд бўлган ҳолларда, тасдиқловчигувоҳноманинг асл нусхаси ёки нусхаси.
√Оддий тўловлар орасида, Бандлик ва Меҳнат Вазирилиги иш берувчини ваҳоказоларни кечиктирилган тўловларини ва иш берувчининг қарздорлигини тасдиқловчихужжатларни (кейинги ўринларда “казоларни кечиктирилган тўловларини ва ишберувчининг қарздорлигини тасдиқловчи хужжатларни” деб юритилади) беради. (ИшҲақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (1) 5 моддаси): Иш берувчинитасдиқловчи хат биринчи бор берилган кундан бошлаб 6ойичида тўловни талаб қилиш мақсадида берилган тўланмаган иш ҳақини тасдиқномасиасли ёки нусхаси тақдим қилинг.
- Муддатли тўловнинг тўланиши
·Агар юқорида кўрсатилган тасдиқ натижасижа аризачи тўловга лаёқатсиз деб топилса ва талабларга жавоб бермаса, ҳудудий бандликка кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари бошлиғи томонидан тақдим этилган,тўловгақодир бўлмаган тўловни тўлаш тўғрисидаги даъво аризасига тасдифловчи билдиришнома нусхаси тақдим қилинади. Ариза берувчи бу тасдиқномани кечиктирмасдан Давлат меҳнатни муҳофазақилиш агентлигига кечиктирмасдан юборади (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 7 (2) моддаси).
√Тўловга қодир бўлмаган тўловни тўлаш тўғрисидаги даъвони қабул қилганкорпорация агар бирор бир махсус сабаб бўлмаса, даъвогарга тўланиши керакбўлган тўловга лаёқатсизлиги туфайли тўловни қабул қилган кундан бошлаб 7 куничида тўлайди (Иш ҳақи талабларини таъминлаш тўғрисидаги қонуннинг ижро этилишитўғрисидаги қарор 9 (2) моддаси ва Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидагиҚонуннинг 8 (1) моддаси).
·Агар махсус сабаб бўлмаса, корпорация соддалаштирилган тўловни амалга ошириштўғрисидаги сўровни олгандан сўнг, тўлов талабномаси олинган кундан бошлаб 14кун мобайнида қуйидагиларни текшириб, соддалаштирилган тўловни тўлаш ёкитўламасликни аниқлаб сўнгра соддалаштирилган тўловни амалга оширади. (Иш ҲақиДаъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 9 (2) моддаси ва Иш Ҳақи ДаъволариниКафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 8 (2) моддаси).
√Катта тўлов олиш ҳуқуқига эга бўлган нафақадаги ишчи ёки амалдаги ишчилар учундаъвогарлик мезонларига жавоб бериши
√Даъвогар корпорацияга даъво муддати ичида соддалаштирилган тўловни тўлаш учунсўров юборганлиги ёки йуқлиги
- Тўловни олувчилар ҳуқуқини қимоя қилиш
·Тўлов олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, олиб қуйиш ёки гаров сифатида тақдим этиш мумкин эмас (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 11-2 (1) моддаси).
·Агар тўловни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, жарохати ёки бетоблиги туфайли ола олмаса, бундайҳолда у сўровномани оила аъзоларига топшириши мумкин (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 11-2 (2) моддаси ва Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 18-2 (1) моддаси).
- Ноқонунийҳатти-ҳаракатлар сабабли тўловнинг қайтарилиши
· Бандликва мехнат вазирлиги, фирибгарлик ёки бошқа ноқонуний йўллар билан тўлов олмоқчи бўлган шахсга талаб қилинган миқдорнинг бир қисмини ёки тўлиқ қисмини тўламаслиги, тўловни олмоқчи бўлган ёки фирибгарлик йўли билан бошқа ноқонуний йўллар билан олувчи шахсга қайтарилишини талаб қилмаслиги керак (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 14 (1) моддаси ва Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 20 (1) моддаси).
· Катта тўловни қайтаришни талаб қилган тақдирда, фирибгарлик ёки ноқонуний йўллар билан олинган тўлов миқлорининг 5 бараваридан кўп бўлмаган қўшимча сумма ундирилиши мумкин (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 14 (3) моддаси).
· Тўловни қайтариштўғрисида сўров берилганда, тўлов ёлғон ҳисобот, баёнот, маълумот ёки алдамчи хужжатлар тақдим этилган бўлса, ушбу ҳаракатни амалга оширган шахс, тўловни олувчи билан биргаликда жавобгарликка тортилади (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 14 (4) моддаси).
- Иш берувчига қўйилган устама жарималарни ундириш ва муддати ўтган иш ҳақини талаб қилиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш
· Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги иш берувчилардан бошқалар ўрнидан тўланган тўловлархаражатларини қоплаш мақсадида уларга қўйилган устама тўловларни ундириши шарт (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 9 (1) моддаси).
· Ҳар қандай иш берувчи томонидан қопланадиган устама тўловлар миқдори унга тегишли корхона/тижоратда ишлайдиган барча ишчиларнинг жами иш ҳақини 0.6/1000 нисбатга кўпайтириш усули билан ҳисобланади (ушбу ҳисоб усули барча саноат соҳаларига қўлланилади) (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 9 (2) моддаси ва Иш Ҳақи Даъволарини кафолат қилиш жамғармасининг иш берувчи учун ҳисоблаш нисбати ҳақида очиқ эълони).
· Бандлик ва Меҳнат Вазири қуйидаги бандлар талабларига жавоб берадиган иш берувчиларга устама жарималар тўловлари миқдорини қисқартириши мумкин: (Иш Ҳақи Даъволарини Кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 10 моддасининг собиқ қисми).
√ Нафақа чиқишда тўланадиган тўловларни амалга оширган ва уларни муддатидан аввал тўлаган иш берувчилар
√ Нафақага чиқувчиларни нафақага чиқиш суғуртаси ва ҳок. билан таъминлаган ёки муайян белгиланган ижтимоий ёрдам мажмуи/пакети, белгиланган даврий тўловли пенсия режаси ташқил қилган, ёки индивидуал нафақа ҳисобварағи очган иш берувчилар
√ Хорижий ишчилар учун суғурта таъминлаган ёки обуна ташкил қилган ёки уйига кетишни кафолатлаш трасти ташкил қилган иш берувчилар
· Агар Бандлик ва Меҳнат Вазирининг бирор ишчига бошқалар ўрнидан тўланган тўловлар қилмоқчи бўлса, вазирлик тегишли иш берувчигамулкчилик муносабатларини батафсил кўрсатган ҳолда мулклар рўйхатини тақдим этишни буюриши мумкин (Иш ҳақи даъволарини кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 13 (1) моддаси).
· Бандлик ва Меҳнат Вазирлик томонидан ишчи иш берувчига нисбатан муддати ўтган иш ҳақи, ишдан бўшаганлик учун тўлов,хомидорлик нафақаси ва туғиш билан боғлиқ таътиллар давридаги нафақа тўловлари учундаъво қилиш ҳуқуқини бошқа ўрнига тўланган тўлов миқдори ҳажмигача ўтказади (Иш ҳақи Даъволарини кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 8 (1) моддаси).