UZBEK

Иш ҳақи
Иш ҳақларини тўлаш ва ҳок.
Иш ҳақларини тўлаш усули ва ҳок.
- Иш ҳақи бевосита ишчиларга тўла миқдорда пул шаклида ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта муайян белгиланган кунда тўланиши шарт (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 43 (1) ва (2) моддалари).
- Пул шаклида тўлаш тамойиллари
· Ишчиларнинг иш ҳақи пул шаклида тўланиши шарт, бироқ, агар Қонунчиликда ва аниқлаштирувчи меъёрий ҳужжатларда ёки жамоавий шартномада бошқа шартлар назарда тутилган бўлса, иш ҳақлари пул шаклидан бошқа восита ёрдамида тўланиши мумкин (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 43 (1) моддасидаги қоида).
- Бевосита ишчининг ўзига тўлаш тамойиллари
· Иш ҳақи ишчиларнинг шахсан ўзларига бевосита тўланиши шарт (Меҳнат меъёрлари ҳақида Қонуннинг 43 (1) моддасининг асосий жумласи).
- Иш ҳақиннинг тўла миқдорини тўлаш тамойиллари
· Ишчиларнинг иш ҳақи миқдори тўла тўланиши шарт, бироқ, агар Қонунчиликда ва аниқлаштирувчи меъёрий ҳужжатларда ёки жамоавий шартномада бошқа шартлар назарда тутилган бўлса, иш ҳақлари қисман қисқартирилиши мумкин (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 43 (1) моддасидаги қоида).
- Иш ҳақини даврий тўлаш тамойиллари
· Иш ҳақи ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта муайян белгиланган кунда тўланиши шарт, ва бу талаб қуйидаги ҳолатларнинг бирортасига таллуқли эмас: (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 43 (2) моддаси ва Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 23 моддаси).
√ Ишга қатнаш ёзувлари асосида бир 1 ойдан ортиқ давр мобайнида ишга яхши қатнаганлиги учун тўланадиган қўшимча тўлов
√ Меҳнат стажи учун бир 1 ойдан ортиқ муайян белгиланган даврда тинимсиз ишлаб келаётгани учун тўланадиган қўшимча тўлов
√ Бир 1 ойдан ортиқ муддатга ҳисобланган рағбатлантириш, усталарча ишлаши учун, ёки мукофот пули
√ Бошқа турли хил мунтазам тўланмайдиган қўшимча тўловлар
- Иш ҳақини фавқулодда тўлаш
· Ишчи ёки шундай ишчининг даромадидан кун кўрадиган шахс иш берувчидан қуйидаги ҳолатларнинг ҳар қийсинисида харажатларни қоплаш мақсадида иш ҳақини тўлашни сўраганда, иш берувчи иш ҳақини тўлашнинг белгиланган кунидан олдинроқ бўлса ҳам аллақачон бажарилган тегишли иш учун иш ҳақини тўлаши шарт: (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 45 моддаси ва Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 25 моддаси).
√ Бола туғиш, касал бўлиб қолиш ёки фалокат ёки аварияга учраш
√ Уйланиш ёки вафот этиш;
√ Бирорбир муқаррар сабаб ёки ҳодиса туфайли бир 1 ҳафта ёки ундан ортиқ муддатга уйга қайтиш ва у ерда қолиш
Иш ҳақининг тўланишини ҳимоя қилиш ва уни олиб қўйишни тақиқлаш
- Иш ҳақининг тўланишини ҳимоя қилиш
· Иш берувчи меҳнат шартномаси шартлари бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган зарар учун жарима ёки унинг ўрнини қоплаш олдиндан белгиланган ҳеч қандай шартнома туза олмайди (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 20 моддаси).
· Иш берувчининг ишчи ишлаб бериши шарти билан олдиндан берилган бошқа кредитларни иш ҳақи ҳисобига ҳисоблашга ҳақи йўқ (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 21 моддаси).
· Иш берувчи мажбурий жамғарма йиғишни ёки жамғарма омонатларини бошқаришни назарда тутадиган ҳеч қандай шартнома туза олмайди (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 22 (1) моддаси).
- Иш ҳақини олиб қўйишни тақиқлаш
· Иш ҳақи, пенсия, ойлик маош, мукофот пули, истеъфо нафақаси ёки шунга ўхшаш бошқа иш ҳақи ҳақидаги даъволарнинг 1/2 қисми олиб қўйилиши мумкин (Фуқаролик ишларини амалга ошириш ҳақидаги Қонуннинг 246 (1) моддаси 4 бандининг асосий жумласи).
· Бироқ, агар иш ҳақи миқдорининг 1/2 қисми ойига 1.85 миллион Корея Вонидан кам бўлса, 1.85 миллион Корея вони миқдори олиб қўйилиши тақиқланган иш ҳақининг миқдори ҳисобланади (Фуқаролик ишларини амалга ошириш ҳақидаги Қонуннинг 246 (1) моддаси 4 банди қоидаси ва Фуқаролик ишларини амалга ошириш ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 3 моддаси).
Вафот этган ёки ишдан бўшаган ишчи билан ўзаро тўловларни амалга ошириш
- Вафот этган ёки ишдан бўшаган ишчи билан ўзаро тўловларни амалга ошириш
· Бир ишчи вафот этса ёки нафақага чиқса, иш берувчи унга иш ҳақи, компенсация, ва бошқа пул ёки қимматликлар тўловини бундай тўловлар учун асос пайдо бўлган кундан бошлаб 14 ичида амалга оширади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 36 моддасининг асосий жумласи).
- Иш ҳақини тўлашда кечикканлик учун фоиз
· Иш берувчи нафақага чиқишда тўловлар тизимига мувофиқ ишчи учун тўланадиган иш ҳақи ва бир марта тўланадиган қўшимча тўловларни бундай тўловларни тўлаш учун асос пайдо бўлгандан кейин 14 кун ичида бутун ёки бир қисмини тўламаса, иш берувчи бундай тўловлар учун асос пайдо бўлган кундан бошлаб тўловлар тўла тўланган кунга қадар йилига 20/100 нисбатда ҳисоблаб йиғилган фоиз миқдорини тўлаши шарт (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 37 (1) моддаси; Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 17 моддаси).
· Бироқ, ушбу қоида талаблари иш берувчи ишчининг иш ҳақини табиий офатлар, фалокатлар, банкротликни эълон қилиш ва бошқа ҳолатлар сабабли кечиктирган ҳолларда ушбу кўрсатилган сабаблар давом этган муддат даъвомида қўлланилмайди (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 37 (2) моддаси; Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 18 моддаси).
Иш ҳақи ҳақидаги даъволарнинг яроқлилик муддати
- Иш ҳақи ҳақидаги даъволарнинг яроқлилик муддати
· Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонун талаблари асосида қилинган иш ҳақини тўлаш учун қилинган даъволар 3 йил ичида қондирилмаса, муддати ўтган ҳисобланади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 49 моддаси).
· Иш ҳақи ҳақидаги даъволарнинг яроқлилик муддати иш ҳақи ҳақида даъво қилиш ҳуқуқлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлган вақтдан бошланади (Фуқаролик кодексининг 166 (1) моддаси).
※ Нафақага чиқиш тўлови учун даъво 3 йил даъвомида қондирилмаса муддати ўтган ҳисобланади (Ишчиларнинг Нафақага чиқишда оладиган имтиёзларини кафолатлаш ҳақидаги Қонуннинг 10 моддаси).
- Иш ҳақи ҳақидаги даъволарнинг яроқлилик муддатини тўхтатиб туриш
· Иш ҳақи ҳақидаги даъволарнинг яроқлилик муддати қуйидаги ҳолатларнинг ҳар қайсиниси билан тзхтатиб турилади Фуқаролик кодексининг 168 моддаси).
√ Талабнома: суд иши орқали, тўлов буюртмаси, ихтиёрий ҳозир бўлиш, қатъий огоҳлантириш, ва ҳок.
√ Ҳибсга олиш, эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиш ёки эҳтиёт чораси сифатида ушлаб туриш
√ Тан олиш
· Яроқлилик муддати тўхтатиб турилганда, яроқлилик муддати бундай тўхтатиб турилишнинг сабаби йўқолганидан кейин, тўхтатиб туришдан олдинги ўтган даврни ҳисобламасдан янгитдан бошланади (Фуқаролик кодексининг 178 (1) моддаси).
· Суд шлари орқали талабнома билан тўхтатиб турилган яроқлилик муддати суд қарори юридик жиҳатдан бажариш мажбурияти кучга кирганидан кейин янгитдан бошланади (Фуқаролик кодексининг 178 (2) моддаси).
· Иш ҳақи учун даъволарнинг яроқлилик муддатини тўхтатиб туриш фақат томонларнинг ўзлари ва уларнинг ҳуқуқий меросхўрлари орасида амал қилади (Фуқаролик кодексининг 169 моддаси).