UZBEK

Иш ҳақи
Энг кам иш ҳақи тизими
Энг кам иш ҳақи тизими нинг маъноси
- Энг кам иш ҳақи тизими тушунчаси
· “Энг кам иш ҳақи тизимининг” мақсади ишчиларга давлатнинг меҳнат қилувчилар ва бошқарувчилар орасида қарорлар қабул қилиш жараёнига аралашуви орқали иш ҳақларининг минимал миқдорини белгилаш ва иш берувчиларга муайян иш ҳақи миқдорларини тўлаш масъулиятини қўйиш йўли билан ишчилар ҳаётини барқарорлаштириш ва ишчи кучининг сифатини оширишдан иборат.
- Тизимни қўллаш кўлами
· Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонун ишчиларни ишга оладиган барча турдаги корхона/тижоратлар ёки иш жойларига нисбатан қўлланилади: ушбу Қонун иш берувчи фақат ўзи билан бирга яшайдиган қариндошларини ишга олувчи корхоналарга/тижоратларга ёки уй-жойга қараб туриш учун ёлланиладиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Ушбу Қонун Денгизчилар ҳақидаги Қонунга бўйсунувчи денгизчиларга ва бундай денгизчиларни ишга олувчи кемалар хўжайинлариг анисбатан ҳам қўлланилмайди (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 3 моддаси).
- Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонун доирасида ишчи ва иш берувчи атамаларининг маъноси
·“Ишчи”- деганда, касб туридан қатъий назар, иш ҳақи олиш мақсадида бирор бир корхонаёки иш жойини иш билан таъминловчи шахс тушунилади (Энг кам иш ҳақи тўғрисидагиқонуннинг 2-моддаси ва va Мехнат стнадартлари тўғрисидаги қонуннинг 2 (1) 1моддалари).
· “Ходим”- иш берувчитоифасига кириб иш юритувчи, корхона рахбари ёки бошқа шахс тушунилиб, ишчиларга нисбатан иш берувчи номидан иш юритади (Энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонуннинг 2-моддаси ва va Мехнат стнадартлари тўғрисидаги қонуннинг2 (1) 2 моддалари).
Энг кам иш ҳақи миқдорини аниқлаш
- Энг кам иш ҳақи миқдорини аниқлаш стандарти
· Энг кам иш ҳақи миқдори ишчиларнинг истеъмол саватчасининг нархи, уларга ўхшаган ишчиларнинг иш ҳақи, меҳнатунумдорлиги ва даромаднинг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 4 (1) моддасининг собиқ қисми).
- Минимал иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби
1. Энг кам иш ҳақи масаласини кўриб чиқиш ва аниқлаш
· Ҳар йили Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги Энг кам иш ҳақи Қўмитасига масалани кўриб чиқишни сўрайди, ва ушбу Қўмита Энг кам иш ҳақи миқдори борасида ўз таклифини Вазирликка тақдим этади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (2) моддаси).
· Агар Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги Энг кам иш ҳақи Қўмитаси кўриб чиқиб ва тақдим этилган энг кам иш ҳақи ҳақидаги таклифга мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш қийин деб топса, вазирлик Қўмитадан ушбу таклифни қайта кўриб чиқишни сўрайди (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (3) моддаси).
· Қайта кўриб чиқиш ҳақидаги сўровни олгандан кейин, Энг кам иш ҳақи Қўмитаси, таклифни қайта муҳокама қилиб чиқади ва унинг натижасини Бандлик ва Меҳнат Вазирлигига тақдим этади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (4) моддаси).
2. Энг кам иш ҳақи борасидаги таклиф ҳақида жамиятга эълон бериш ва унга эътироз билдириш
· Энг кам иш ҳақи Қўмитаси энг кам иш ҳақидаги таклифни Бандлик ва Меҳнат Вазирлигига тақдим этганидан сўнг, ушбу Вазирлик дарҳол ушбу энг кам иш ҳақи тўғрисидаги таклифни матбуотда тижорат ёки иш жойларига ва у қўлланиладиган тижоратлар мажмуига мувофиқ равишда эълон қилади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 9 (1) моддаси ва Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 8 моддаси).
· Агар ишчилар ёки иш берувчиларнинг вакилида матбуотда эълон қилинган Энг кам иш ҳақи борасидаги таклифга нисбатан эътирози бўлса, бундай вакил ўз эътирозини Бандлик ва Меҳнат Вазирлигига тақдим этиши мумкин (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 9 (2) моддасининг собиқ қисми).
3. Бандлик ва Меҳнат Вазирлигининг масалани кўриб чиқиш илтимосномаси
· Агар Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги ишчилар ёки иш берувчиларнинг бирор вакилининг эътирозини асосли деб топса, ушбу Вазирлик Энг кам иш ҳақи Қўмитасига назарда тутилаётган эътирознинг мазмунини баён қилиш шарти билан Энг кам иш ҳақи тўғрисидаги таклифни қайта кўриб чиқишни илтимос қилиши шарт (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 9 (3) моддаси).
· Агар Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги Энг кам иш ҳақи Қўмитаси кўриб чиқиб ва тақдим этилган энг кам иш ҳақи ҳақидаги таклифга мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш қийин деб топса, вазирлик Энг кам иш ҳақидаги таклиф матбуотда эълон қилингандан кейин ҳам Қўмитадан ушбу таклифни ушбу илтимоснинг сабабларини кўрсатган ҳолда муайян муддат даъвомида қайта кўриб чиқишни илтимос қилади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (3) моддаси).
4. Энг кам иш ҳақидаги қарорни қайта қабул қилиш
· Қайта кўриб чиқиш ҳақидаги илтимосни олгандан кейин, Энг кам иш ҳақи Қўмитаси, таклифни қайта кўриб чиқади ва унинг натижасини Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги белгилаган муддат ичида ушбу Вазирликка тақдим этади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (4) моддаси).
· Агар қайта кўриб чиқиш жараёнида Энг кам иш ҳақи Қўмитаси масъул шахсларнинг кўпчилик овози ва маэлисда қатнашаётган аъзоларнинг 2/3 нисбатида овоз бериш билан Энг кам иш ҳақи миқдори ҳақида бошқа қарорга келса, Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги энг кам иш ҳақи миқдори ҳақидаги қарорни ушбу таклифга мувофиқ қабул қиладиl (Энг ка иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (5) моддаси).
5. Энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш ва жамиятга эълон қилиш
· Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги ҳар йилнинг 05.08 кунигача Энг кам иш ҳақи Қўмитаси томонидан кўриб чиқилган ва қарор қабул қилинган Энг кам иш ҳақи борасидаги таклиф асосида Энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаши шарт (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 8 (1) моддаси).
· Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги Энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаганидан кейин, вазирлик ҳеч кечиктирмасдан унинг мазмунини матбуотда эълон қилиши шарт. Бундай усулда белгиланган Энг кам иш ҳақи миқдори, агар бирор махсус сабаб мавжуд бўлмаса, кейинги йилнинг 01.01 кунидан бошлаб амалда кучга киради (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 10 (1) ва (2) моддаси).
※ Юқорида келтирилган тартибда белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори
2022 йилда энг кам иш ҳақининг миқдори 9,160 Вон (соатига).
Энг кам иш ҳақи миқдорини кўллаш
- Энг кам иш ҳақи миқдорини кўллаш
· Қуйидаги ҳолларда иш ҳақи миқдорларига энг кам иш ҳақи талаблари қўлланилмайди: (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 6 (4) моддаси ва Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 2 моддаси)
√ Шартнома асосида ишланган иш соатлари (бундан кейин матнда “шартнома асосида ишланган иш соатлари” деб келтирилади) ёки шартнома асосида ишланган кунлар учун тўланадиган иш ҳақларидан ташқари иш ҳақлари
√ Кейинги иш ҳақи миқдорининг ойлик тўлови доирасида тегишли йил учун белгиланган бир соат учун энг кам иш ҳақи асосида ҳисобланган бир ойлик конверсия миқдорининг 25/100 нисбатда ҳисобланган миқдорига тенг бўлган мукофот пуллари ва унга тенглаштирилган тўловлар
√ Қуйидаги озиқ-овқат, яшаш жой, ва йўл харажатлари каби яшаш учун ёки ишчи-хизматчиларнинг ободонлиги учун ёрдамга бериладиган иш ҳақи турларининг ҳар қайсиси:
1. Пул шаклида тўланадигандан ташқари иш ҳақи;
2. Пулда тўланадиган ойлик тўлови доирасида тегишли йил учун белгиланган бир соат учун энг кам иш ҳақи асосида ҳисобланган бир ойлик конверсия миқдорининг 7/100 нисбатда ҳисобланган миқдорига тенг бўлган тўлов қисмлари
- Энг кам иш ҳақини қўллашдан мустасно қилиш
· Агар иш берувчи Бандлик ва Меҳнат Вазирлигидан ваколатнома/рухсатнома олса, руҳий ёки жисмоний ногиронлиги ва бундай ногиронлик унга белгиланадиган ишни бажаришда бевосита тўсиқ бўлиши аниқ намоён бўлиб турган шахс энг кам иш ҳақи қўлланилишидан озод қилиниши мумкин (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 7 моддаси ва Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 6 моддаси).
· Энг кам иш ҳақи қўлланилишидан озод қилишлик ҳақида рухсатнома олиш нияти бўлган иш берувчи Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидалаининг 1-Шаклда келтирилган ариза намунасидан фойдаланиб ариза тайёрлаши ва уни Маҳаллий бандлик ва меҳнат бошқармасига қуйидаги ҳужжатлар билан бирга топшириши шарт (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 3 (2) моддаси ва Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 1 Шакл ариза ҳужжати).
√ Ариза берилган кундан олдинги ой учун тижорат/корхонадаги иш жойида ишлайдиган барча ишчи-ходимларнинг маошлари китобининг бир нусхаси
√ Ариза берувчи шахсда руҳий ёки жисмоний ногиронлиги мавжудлини тасдиқловчи ҳужжатни бир нусхаси.
√ Ота-оналик ҳуқуқига эга бўлган шахснинг ўз фикрини баён қилган хатининг бир нусхаси (фақат ақлий, руҳий ёки аутистик ногиронлик мавжудлигида қўлланилади).
· Бандлик ва Меҳнат Вазирлиги кўрсатилган ариза берувчига энг кам иш ҳақини қўллашдан озод қилиш ҳақида рухсат берса, Вазирлик бундай ариза берувчи номига Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Қоидасининг 2-Шаклда келтирилган намуна ҳужжатидан фойдаланиб гувоҳнома беради. Бундай ҳолларда, Вазирлик иш берувчига энг кам иш ҳақи миқдорини кўллашдан озод қилинган ишчи-ходимларга улар тайинланган лавозимда ишлайдиган ишчининг иш ҳақи билан тенг иш ҳақи тўлашни тавсия қилиши мумкин (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг мажбурий ижроия Қоидасининг 3 (2) моддаси ва 2-Шакл намуна ҳужжати).
Энг кам иш ҳақи миқдорини кўллашнинг самарадорлиги
- Иш берувчиларнинг аввалдан огоҳлантириш мажбурияти
· Энг кам иш ҳақи миқдори қўлланиладиган ҳар қандай иш берувчи тегишли энг кам иш ҳақи миқдорини кўринарли жойда кўрсатиб, эълон қилиб қўйиб ёки бошқа бир ўринли усулда ишчиларга энг кам иш ҳақи миқдори ҳақида қуйидаги кўринишда хабар беради: (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 11 моддаси ва Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 11 (1) моддаси).
√ Қўлланилиши лозим бўлган ишчилар учун энг кам иш ҳақининг миқдори
√ Энг кам иш ҳақи миқдорига киритилмаган иш ҳақи
√ Корхонада/тижоратда энг кам иш ҳақи миқдори қўлланилмайдиган ишчилар турлари
√ Энг кам иш ҳақи миқдорини қўллашнинг кучга кириш санаси
· Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 10 (2) моддасига мувофиқ иш берувчи ишчиларга энг кам иш ҳақи миқдори қўлланилиши кучга кириш санасидан энг камида бир кун олдин энг кам иш ҳақи миқдори тафсилотлари ҳақида хабар бериши шарт (ҳар йилнинг 31.12 куни) Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий ижроия Низомининг 11 (2) моддаси).
- Энг кам иш ҳақи миқдорини тўлаш мажбурияти
· Ҳар қандай иш берувчи энг кам иш ҳақи қўлланиладиган ишчиларга ҳеч бўлмаганда энг кам иш ҳақини ёки ундан кўпроқ миқдорни ўз ичига олган иш ҳақини тўлаши шарт (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонуннинг 6 (1) моддаси).
· Иш берувчи ва энг кам иш ҳақи миқдори қўлланиладиган ишчи орасида меҳнат шартномасида энг кам иш ҳақи миқдоридан кам иш ҳақи белгиланган бўлса, бундай иш ҳақи назарда тутилган банд бекор қилинади ва ушбу бекор қилинган қисм Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонунга мувофиқ белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори билан баробар иш ҳақи тўланиши шартлигини назарда тутади деб ҳисобланади (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонунининг 6 (3) моддаси).
※ Ҳеч бир иш берувчининг Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонунда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори асосида аввал белгиланган иш ҳақи миқдорини камайтиришга ҳақи йўқ (Энг кам иш ҳақи ҳақидаги Қонунининг 6 (2) моддаси).