UZBEK

Иш ҳақи
Иш ҳақининг маъноси
Иш ҳақи тушунчаси
- “Иш ҳақи” деганда иш берувчининг ишчига унинг иши эвазига тўлайдиган, қайси атама билан аталишидан қатъий назар ҳар ҳафтада тўланадиган иш ҳақи, ойлик маош ёки бошқа бирор хил пул ёки бошқа моддий бойликлар шаклида тўланадиган тўлов тушунилади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 2 (1) моддаси 5 банди).
※ “Ишчи” атамаси қайси ишни бажаришга жалб қилинганлигидан қатъий назар бирор корхона ёки иш жойида иш ҳақи олиш мақсадида иш бажарувчи шахсни англатади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 2 (1) моддаси, 1 банди).
※ “Иш берувчи” атамаси корхона (тижорат) эгаси ёки корхонани (тижоратни) бошқариш учун масъул ёки ишчилар билан боғлиқ масалалар борасида корхона (тижорат) эгаси номидан амал қилувчи шахсни англатади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 2 (1) моддаси 2 банди).
Иш ҳақи таркибий қисмлари тушунчаси
- Иш берувчидан ишчига тўловни амалга ошириш
· Асосан, иш берувчи турли ижтимоий суғурта дастурлари бўйича тўлайдиган тўловлар миқдори иш ҳақи тушунчасининг таркибига киритилмайди, чунки иш ҳақи ‘иш берувчи томонидан ишчига тўланади’. Иш ҳақи таркибига ишчига мижозлар томонидан тўланадиган гонорар ёки чой-чақа ҳақи киритилмайди.
- Иш учун тўлов
· ‘Ишни бажарганлик учун тўланадиган меҳнат учун тўлов’ пулни ёки бошқа моддий қимматликларни тўлаш мажбурияти ишни бажарганлик билан бевосита ёки яқиндан боғлик бўлганда пайдо бўлади.
※ Иш ҳақи миқдори билан боғлиқ юридик прецедентлар
- Хориж давлатларида хизмат кўрсатишда қўшимча тўловлар
· Хорижда бирор вазифани бажаришда ишлаган иш ҳақининг бир қисми ўз мамлакатида худди шундай вазифани бажаришда ишлайдиган ишчиларнинг одатий иш ҳақларига нисбатан кўпроқ бўлса, бундай қисм бажарилган иш учун тўланадиган тўлов эмас, балки хориждаги корреспондент сифатида хориж мамлакатларида хизмат вазифаларини бажараётганда махсус шароитларда содир қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаш ёки муваққат шартли иш ҳақи деб тушунилиши лозим (Олий суд қарори, 9.11.1990, 90 Дака 4683).
- Тадқиқот ишлари учун қўшимча тўловлар
· Тадқиқот ишлари ва талабаларга илмий раҳбарлик қилиш учун қўшимча тўловлар асосли равишда доимий ва мунтазам ишлаб турган профессор-ўқитувчилар таркиби аъзосига тўланса ва бу тўлов муайян тадқиқотда эришган ютуқ учун сарф қилинган воқе харажатларнинг ўрнини қоплаш учун бўлмаса, иш ҳақи, яъни меҳнат учун тўлов деб ҳисоблаш лозим. (Олий суд қарори, 28.09.1977, 77 Да 300)
- Мукофот пули
· Агар мукофот пули доимий ва мунтазам тўлаб борилса ва миқдори белгиланган бўлса, бундай мукофот бажарилган иш учун тўланадиган иш ҳақи маъноси таркибига киради, ва иш ҳақи тўлаш муддатлари муайян бўлмаса ва вақтинча бўлса, мукофот пули иш ҳақи тушунчаси маъносига киритилмайди (Олий суд қарори, 11.06.2002, 2001, Да 16722).
- Оила учун ёрдам пули
· Агар компанияда оила учун ёрдам пули тўлаш мажбурияти бўлса ва бундай ёрдам пуллари муайян талабларга жавоб берадиган ишчиларга тўланса, оила учун ёрдам пуллари ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва самарали бўлса бажарилган иш учун иш ҳақи сифатида таснифланиши лозим (Олий суд қарори, 26.05.2006, 2003 Да 54322, 54339).
- Ҳайдовчи суғуртаси
· Агар, Касаба уюшмаларининг Жамоа шартномасига асосан ҳайдовчининг суғуртаси учун белгиланган миқдор иш берувчидан ҳар ойи йўл ҳаракати бахтсиз ҳодисалари содир бўлган ҳолларда барқарор ҳаётни таъминлаш мақсадида олинса ва Касаба уюшмаси аъзолари орасида тақсимланса, ҳайдовчи суғуртаси бажарилган иш учун иш ҳақи тоифасига киритилмайди (Олий суд қарори, 23.07.2002, 2000 Да 29370).
- Озиқ-овқат харажатлари
· Агар ишчиларга овқат талонлари 2 кун муддатга иш берувчи томонидан бериладиган бўлса ва уларни нақд пул ёки буюмларга алмаштиришнинг имкони бўлмаса, овқат ишчиларнинг фаровонлиги учун берилаётган бўлади ва бажарилган иш учун иш ҳақи тўлови ҳисобланмайди (Олий суд қарори, 23.07.2002, 2000 Да 29370).
Оддий иш ҳақи ва ўртача иш ҳақи
- Оддий иш ҳақи
· “Оддий иш ҳақи” деганда ишчига махсус келишилган иш ёки бутун ишлар мажмуи учун мунтазам ёки бир марта тўланадиган соатбай, кунбай, ҳафталик, ёки ойлик ёки шартномада кўрсатилган тўловларни англатади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг Мажбурий Ижроия Низомининг 6 (1) моддаси).
· Оддий иш ҳақи қуйидагиларни ҳисоблаш учун асос бўлиши шарт:
√ Кафолатланган ўртача иш ҳақининг минимал стандарти, (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонун, 2(2) моддаси ваОлий суднинг 09.11.1993 93DA8658-сонли қарори)
√ Аввалдан огоҳлантириш бериб ишдан бўшатишда ишдан бўшаш тўловини тўлаш (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 26 моддаси)
√ Вақти узайтирилган иш, тунда ишлаш ёки меҳнат таътили/байрам кунларида ишлаганда қўшимча ҳақ тўлаш (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 56 моддаси)
√ Ҳар йиллик ҳақи тўланадиган меҳнат таътили учун тўлов (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 60 (5) моддаси)
√ Хомиладорлик таътили учун қўшимча тўлов (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 75 моддаси)
· Оддий иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлган иш ҳақи ишчиларга меҳнат шартномалари ёки жамоа шартномалари ва ҳоказолар асосида муайян давр мобайнида тўланадиган асосий иш ҳақидан (агар авалдан белгиланган ишчилар иш соатлари мавжуд бўлмаса - Қонунчиликда белгиланган иш соатлари), ва ҳисоб муддати учун 1мунтазам ва бир миқдорда тўланадиган миқдори белгиланган иш ҳақидан ташкил топади [Оддий иш ҳақини ҳисоблаш бўйича Кўрсатманинг 3 (1) моддаси (Бандлик ва Меҳнат Вазирлигининг 25.09.2012 № 47 рақамли Тартибга солинган-Кучга кирган)].
· Оддий иш ҳақи ўз номи асосида тушунилмаслиги лозим бўлиб, балки бу тушунча кенг кўламда оддий иш ҳақи маъноси, меҳнат шартномалари ёки ишга олиш қоидалари ёки жамоа шартномалари, касб турлари ва иш шакллари, тўлов одатлари ва бошқаларга асосланган бўлиши лозим (Оддий иш ҳақини ҳисоблаш бўйича Кўрсатманинг 5-2 моддасидаги қоида).
- Ўртача иш ҳақи
· Ўртача иш ҳақи” атамаси тегишли ишчига унинг ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш сабаби пайдо бўлган кундан олдинги 3 календарь ойи давомида тўланган иш ҳақининг жами миқдорининг ўша 3 ой давомида мавжуд бўлган календарь кунларининг жами сонига бўлинганда олинган сонни англатади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 2 (1) моддаси 6 бандининг асосий жумласи).
· Ўртача иш ҳақи тегишли ишчига унинг ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш сабаби пайдо бўлган кундан олдинги 3 календарь ойи давомида тўланган иш ҳақининг жами миқдорининг ўша 3 ой давомида мавжуд бўлган календарь кунларининг жами сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Агар шу усул билан ҳисобланган иш ҳақининг миқдори тегишли ишчининг оддий иш ҳақидан камроқ бўлса, оддий иш ҳақининг миқдори ушбу ишчининг ўртача иш ҳақи ҳисобланади (Меҳнат меъёрлари ҳақидаги Қонуннинг 2 (2) моддаси).
· Ўртача иш ҳақи миқдори нафақага чиқиш тўловларини, тижорат/корхона ишларининг тўхтаб қолган ҳолда бериладиган тўлов ва ҳар йиллик тўланадиган меҳнат таътили учун тўловлар миқдорини ва ҳоказоларни ҳисоблаш учун асос бўлади.
※ Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш усули
Ўртача иш ҳақи = Тегишли ишчига унинг ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш сабаби пайдо бўлган кундан олдин 3 календарь ойи давомида тўланган иш ҳақининг жами миқдори ÷ Ўша 3 ой давомида мавжуд бўлган календарь кунларининг жами сони