UZBEK

Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва меҳнат фаолияти
Қайтиш харажатлари суғуртаси/трастига аъзо бўлиш
Қайтиш харажатлари суғуртаси/трасти нима?
- Бу суғурта ёки траст дастури бўлиб, хорижлик ишчиларнинг Корея Республикасида вақтинчалик яшаш муддатлари тугагандан кейин мамлакатни тарк этишлари учун асос бўлган ҳолда уларнинг ноқонуний яшаб юрган хорижлик фуқароларга айланишини олдини олиш ва уларнинг ўз мамлакатларига қайтиш харажатларини қоплаш учун улардан ушбу суғурта дастурига аъзо бўлишлари талаб этилади.
Кимлар аъзо бўлиши мумкин?
- Корея Республикасида ишга ёлланган нопрофессионал меҳнат (E-9) ёки меҳнат ташрифи (H-2) статусига эга барча хорижлик ишчилар қайтиш харажатлари суғурта дастури ва ҳоказо дастурларга аъзо бўлишлари лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 15.(1) моддаси).
Аъзолик муддати
- Хорижлик ишчилар амалдаги меҳнат шартномаси кучга кирган санадан бошлаб 3 ой ичида қайтиш харажатлари суғурта дастури ва ҳоказо дастурларга аъзо бўлишлари керак ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 22.(1) моддаси).
※ Меҳнат шартномаси кучга кирадиган сана нима?
· Нопрофессинал меҳнат (E-9) статусига эга хорижлик ишчилар учун: Корея Республикасига кириш санаси
· Меҳнат ташрифи (E-2) статусига эга хорижлик ишчилар учун: Меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат фаолиятини бошлаш санаси
· Корея Республикасидаги иш жойини ўзгартирган хорижлик ишчилари учун: Меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат фаолиятини бошлаш санаси
Суғурта бадаллари
- Хорижликишчилар, қайси мамлакат фуқаролигига қараб, суғурта бадалларини қуйидачатартибда бир марталик яхлит тўлов кўринишида ёки 3 марта ёки ундан кам маротабабўлаб-бўлаб тўлаш кўринишида тўлашлари керак ["Хорижлик ишчиларнинг ишгаёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг22.(1)-моддаси 1-кичик банди ва 22.(3) – моддалари ва「Чет эллик ишчиларни уйга кайтиш харажатлари сугуртаси вахийликнинг мамлакатлар буйича туланадиган микдори」).

Тоифаси

Мамлакат (Хорижлик ишчиларнинг фуқаролиги)

Тўланадиган сумма

1-гуруҳ

Хитой, Филиппин, Индонезия, Таиланд, Въетнам

400 000 вон

2-гуруҳ

Мўғулистон ва бошка давлат

500 00 вон

3-гуруҳ

Шри Ланка

600 000 вон

Суғурта товон пули тўланишига асос бўладиган ҳолатлар
- Қуйидаги ҳолатларда, хорижлик ишчи бир марталик яхлит суммада тўланадиган қайтиш харажатлари суғуртаси товон пулини талаб қилиши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 22.(2) моддаси):
1. Корея Республикасида вақтинчалик яшаш муддати тугаши муносабати билан мамлакатни тарк этмоқчи бўлган хорижлик ишчи;
2. Корея Республикасида вақтинчалик яшаш муддати тугамасдан шахсий сабабларга кўра мамлакатни тарк этмоқчи (вақтинчалик тарк этиш бундан мустасно) бўлган хорижлик ишчи; ёки
3. Ўз иш жойини тарк этган ва мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этмоқчи бўлган ва мамлакатдан депортация қилинган хорижлик ишчи.
- Агар хорижлик ишчи суғурта полиси/траст қийматини қайтариш бўйича бирйўла бир мартада бериладиган тўловни олиш учун ариза тақдим этса, мазкур суғурта полиси ва/ёки траст билан шуғулланувчи суғурталовчи компания Муҳожирлик хизмати раҳбари ёки тегишли юрисдикцияга эга муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғи билан боғланиб, у хорижлик ишчининг Кореяни тарк этаётганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, мазкур бир йўла бир мартада бериладиган тўловни ишчига тўлаб бериши керак ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 22.(1).3 моддаси).
- Қайтиш харажатлари суғуртаси бўйича суғурта товон пулларини товон тўлашга асос бўладиган сабаб содир бўлган санадан бошлаб 3 йил ичида талаб қилиш мумкин, бу вақт ичида талаб қилинмаса, талаб қилиш муддати тугайди. Талаб қилиш муддати ўтган суғурта товон пуллари Корея инсон ресурсларини ривожлантириш Хизмати ҳисобига ўтади. ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 13.4 ва 15.3 -моддалари).
Қонунбузарлик ҳолатларида ундириладиган жарималар
- Қайтиш харажатлари суғуртаси ва ҳоказолар дастурига аъзо бўлмаган хорижлик ишчиларга эътиборсизлик учун 800 000 000 000 вон миқдорида жарима қўлланилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 32.(1).6 моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 4 моддаси).