Меҳнат ташрифи (Н-2) виза эгаларини ишга ёллаш тартиби
Хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов трейнингини ўташ
- Меҳнат ташрифи (Н-2) визасига эга хорижлик ишчилар Корея Республикасига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида Корея инсон ресурсларини ривожлантириш Хизмати ёки Корея халқаро меҳнат фонди томонидан ташкиллаштириладиган хорижлик ишчиларни ишга тайёрлаш трейнингини ўташлари лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 12.(2) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 10-моддаси).
Тиббий кўрик
- Иш берувчи ишчиларнинг саломатлигини ҳимоялаш учун оддий тиббий кўрик ёки махсус тиббий кўрик кабиларнихорижликишчиларга нисбатан ҳам (“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 129 ва 130-моддалари) ўтказиши лозим
※ Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмаган хорижлик ишчилар янада чуқурроқ тиббий текширувлар учун иккинчи бор тиббий кўрикдан ўтадилар. Иккинчи тиббий текширув натижалари олингунга қадар муҳожирлик хизмати бошқармаси билан маслаҳатлашган ҳолда хорижлик ишчи алоҳида (карантин) ҳолатида қолдирилади. Саломатлик ҳолати жойида бўлган хорижлик ишчилар, одатда, иш жойига тайин қилинадилар. Саломатлик ҳолати жойида эмас, деб топилган ишчилар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Иш излаётганлик ҳақидаги аризани тақдим этиш
- Ишга тайёрлаш тренингини ўтаган хорижлик ишчи хорижлик ишчининг иш излаётганлик ҳақидаги аризаси шаклини иш билан таъминлаш маркази бошлиғига тақдим этиши керак ва аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 12.(2) моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 12 моддаси ва 9-формаси):
1. паспорт нусхаси; ва
2. Меҳнат ташрифи (Н-2) статусига тегишли виза нусхаси.
- Иш излаш ҳақида ариза тақдим этган хорижлик ишчиларнинг рўйхати Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тузилади ва бошқарилади (“Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида”ги Қонуннинг12.(2) моддаси ва “Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 31.(2).5 моддаси).
Меҳнат шартномаси тузиш
- Стандарт шартнома ва ҳоказоларнинг бажарилиши.
· Кореядаги иш берувчи томонидан хорижлик иш изловчилар рўйхатида регистрация қилинган ишчилар орасидан танланган хорижлик ишчи мазкур иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузади. Бу ҳолатда, шартномани тузишда стандарт меҳнат шартномаси формасидан фойдаланилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 9.(1) моддаси).
· Меҳнат шартномаси тузган хорижлик ишчига шартноманинг бир нусхаси берилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 16-моддаси).
- Меҳнат шартномаси муддати
· Икки томоннинг розилиги билан хорижлик ишчи ва иш берувчи 3 йилгача бўлган меҳнат шартномасини тузиши ва уни янгилаши мумкин (「Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида」ги Қонуннинг 9 (3)-моддалари ҳамда 12 (1) ва 18-моддалари).
· Гарчи меҳнат шартномаси муддати бўйича 3 йиллик чеклов ўрнатилган бўлса-да, агар хорижлик ишчининг иш берувчиси, хорижлик ишчининг 3 йиллик меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан Корея Республикасини тарк этишидан олдин, Бандлик ва меҳнат Вазирлигига хорижлик ишчининг қайта меҳнатга ёлланишига рухсат беришни сўраб мурожаат қилса, хорижлик ишчига меҳнат фаолиятини фақат бир марта яна 2 йилга узайтириш ва мана шу белгиланган узайтириш муддати доирасида меҳнат шартномаси тузишга рухсат берилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 18-2 моддаси).
√ Хорижлик ишчининг меҳнат фаолияти муддатини узайтириш учун иш берувчи рўйхатдан ўтган жойда юрисдикцияга эга бўлган бандликни таъминлаш маркази бошлиғи хорижлик ишчи учун меҳнат фаолияти муддатини узайтирилишини сўраб қилинган мурожаат аризасини олган вақтдан бошлаб 7 кун ичида, агар ари ўрганиб чиқилиб ва барча талаблар қаноатлантириладиган бўлса, хорижлик ишчининг меҳнат фаолиятини узайтириш ҳақида рухснома беради. ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 14-2.2 моддаси ва 12-4 формаси).
Меҳнат фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабар бериш
- Хорижлик фуқарони рўйхатга олишучун ариза берган хорижлик ишчи Кореяда биринчи марта меҳнат фаолиятинибошлайдиган бўлса, у меҳнат фаолиятини бошлаган санадан бошлаб 15 кун ичида меҳнат фаолияти бошлаш билан боғлиқ нарсаларни (рўйхатгаолганда киритилган маълумотлардаги ўзгаришларни)
Муҳожирлик хизмати раҳбарига (кейинги ўринларда“Хизмат раҳбари” дебюритилади), Муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғига (кейинги ўринларда “бошқарма бошлиғи” деб юритилади) ёки Иммиграциябошқармаси бўлинма бошлиғи ёки Иммиграция бошқармаси офиси бошлиғи (кейинги ўринларда "бўлинма бошлиғи" деб юритилади) хабар қилиши керак (「Иммиграцион назорат тўғрисида」ги Қонуннинг 35- моддаси, 「Иммиграцион назорат тўғрисида」ги Қонуннинг ижро фармонининг 44(1)-модда 「Иммиграцион назорат тўғрисидаги Қонуннинг」ги Қоидаларнинг 49-2-моддаси 4-кичикбандида).
Вақтинчалик яшаш (виза) муддатини узайтириш учун ариза бериш
- Меҳнат шартномасини янгилаганлик сабабли рухсат этилган 1 йиллик виза муддатидан ортиқ Кореяда қолишни давом эттирмоқчи бўлган хорижлик ишчи виза муддатини узайтиришга рухсат олиш учун аризани виза муддати тугамасдан олдин Хизмат раҳбарига ёки ўзи яшайдиган ерда юрисдикцияга эга бўлган ҳудудий бошқарма бошлиғига тақдим этиши керак ("Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 25- моддаси) .ва "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги қонунни ижро этиш қарори 31-моддаси, 1-банди)