Камситишнинг таъқиқланиши
Иш берувчилар хорижлик ишчиларга нисбатан камситиш, дискриминация билан муносабат бўлмаслиги ёки уларнинг хорижлик ишчилар бўлганлиги сабабли уларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлмаслиги лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси).
Стандарт меҳнат шартномасининг бажарилиши
Хорижлик ишчини ишга ёлламоқчи бўлган иш берувчи хорижлик ишчи билан стандарт меҳнат шартномаси формасида тузилган меҳнат шартномасини имзолайди. Бу талабни бажармаган қонунбузарга нисбатан эътиборсизлик учун 5 000 000 вонигача бўлган миқдорда жарима жазоси қўлланилади. ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 9.(1) моддаси ва 32.(1).1 моддаси).
Иш ҳақларининг бевосита, тўлиқ ва мунтазам бериб борилиши
Ишчига иш ҳақи камида ойида 1 марта аниқ белгиланган кунда нақд пул кўринишида тўлиқ бериб борилиши лозим. Ушбу қонун талабини бузган ҳар қандай иш берувчига мажбурий меҳнатни ўз ичига олган 3 йилгача қамоқ жазоси ёки 30 000 000 вонгача бўлган жарима жазоси қўлланилади. Аммо, бу ҳолатда, жабрланувчининг даъвоси бўлмаса, айблов иши қўзғатилмайди. ("Меҳнат стандартлари тўғрисида”ги Қонуннинг 43 моддаси ва 109 моддаси).
Энг кам иш ҳақи талабига риоя қилиш
Хорижлик ишчиларнинг иш ҳақлари миқдори маҳаллий ишчиларникига тенг бўлиши шарт қилиб қўйилмайди ва бу миқдор ишчининг тажрибаси ва иш унумдорлигига қараб фарқ қилиши мумкин.
Бироқ, "Энг кам иш ҳақи тўғрисида"ги Қонунга биноан, хорижлик ишчига камида энг кам соатбай иш ҳақи тўланиши лозим. Ишчига энг кам иш ҳақи миқдорида иш ҳақи тўлаш қонунга хилоф эмаслигидан келиб чиқиб, ишчининг иш ҳақини дастлабки белгиланган миқдордан энг кам иш ҳақи миқдорига камайтириш мумкин эмас ("Энг кам иш ҳақи тўғрисида"ги Қонуннинг 6.(2) моддаси).
※ "Энг кам иш ҳақи тўғрисида"ги Қонун уй рўзғор ишлари билан шуғулланувчи ишчилар (умумий уй-рўзғор ишларини бажариш учун ишга ёлланган, жумаладан, оқсочлик ва боғбонлик каби ишларни бажарувчи ишчиларлар) учун амал қилмайди.
Иш соатлари ва иш вақтидан ташқари ишлаш ва ҳоказолар
Иш соатлари танаффус соатларидан (тушлик вақти ва ҳоказолар) ташқари кунига 8 соат ва ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги лозим (20 нафардан кам доимий ишчилари бўлган иш жойида ҳафталик иш соатлари 44 соатни ташкил қилади). Агар томонлар келишсалар, ҳафталик иш соатлари вақтини ҳафтасига қўшимча 12 соатгача узайтириш мумкин ("Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонуннинг 50-моддаси ва 53.(1) моддаси).
※ Ушбу қонун талабини бузган ҳар қандай шахсга мажбурий меҳнатни ўз ичига олган 2 йилгача бўлган муддатдаги қамоқ жазоси ёки 20 000 000 вонгача жарима жазоси қўлланилади ("Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонуннинг 110 моддаси 1 кичик банди).
Иш берувчи қўшимча иш ва ҳоказолар учун одатий иш ҳақидан ташқари қуйида кўрсатилган миқдорда ёки ундан кўпроқ ҳақ тўлайди ("Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонуннинг 56- моддаси).
- Қўшимча иш: одатий иш ҳақининг 50% қисми
- Таътил вақтида 8 ёки ундан кам соатликиш куни режимида ишлаш: одатий иш ҳақининг 50% қисми
- Таътил вақтида 8 соатдан кўп соатлик иш куни режимида ишлаш: одатий иш ҳақининг 100% қисми
- Тунги вақтда ишлаш (кечки 22:00 ва эрталабки 6:00 оралиғидаги вақтларлар ишлаш.): одатий иш ҳақининг 50% қисми