UZBEK

Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва меҳнат фаолияти
Меҳнат ташрифи (Н-2) визасига эга ҳорижлик ишчиларни ишга ёллаш тартиби
Истисно тариқасида рухсат этиладиган ишга ёллаш тасдиқномасини олиш учун ариза тақдим этиш
- Агар иш берувчи, ҳарчанд уринмасин, Корея фуқаролари орасидан ишга ёллашга муваффақ бўлмаса, истисно тариқасида рухсат этиладиган хорижлик ишчиларни ишга ёллаш тасдиқномасини берилишини сўраб ариза тақдим этиши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 12 (3)-моддаси, "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"и Қоидаларнинг 12-2.(1) моддаси).
Истисно тариқасида рухсат этиладиган ишга ёллаш ҳақидаги ёзма тасдиқномани бериш
- Агар иш билан таъминлаш маркази бошлиғи истисно тариқасида рухсат этиладиган ишга ёллаш тасдиқномасини бергандан сўнг, иш берувчи мазкур тасдиқнома амал қилиш муддати (3 йил) давомида рухсат этилган квота доирасида меҳнат ташрифи (H-2) визасидаги хорижлик ишчиларни эркин тарзда ишга ёллаши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 12-2.(2)-моддаси).
Меҳнат шартномаси тузиш
- Иш берувчи чет элликни ишга ёллайдиган тақдирда стандарт иш шартномасидан фойдаланиб меҳнат шартномасини тузиши керак [「Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида」ги Қонуннинг 9 (1)-моддаси, 12 (1)-моддаси ва 「Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида」ги Қоидаларнинг 6-шакл (Деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик соҳаларида 「чет эллик исчларни ёллаш тўғрисидаги қонуннинг ижро этиш фармонига」 келтирилган 6-2 шакл)]
Меҳнат фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабар бериш
- Иш берувчи хорижлик ишчининг меҳнат фаолиятини бошлаганлиги ҳақида хорижлик ишчи меҳнат фаолиятини бошлаган вақтдан бошлаб 14 кун ичида иш берувчи ёки иш жойи рўйхатга олинган ерда юрисдикцияга эга бўлган иш билан таъминлаш маркази бошлиғига хабар қилиши лозим ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 12.(4)-моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 12-3 моддаси).