UZBEK

Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва меҳнат фаолияти
Нопрофессионал меҳнат (E-9) визасига эга хорижлик ишчининг Кореядан ташқарида ишга ёлланиши тартиби
Ишга ёллашга рухсат олиш учун ариза тақдим этиш
- Агар иш берувчи Корея фуқаролари орасидан ўзига керакли бўлган сонда ишчи кучи ёллашган ҳарчанд уринмасин, кераклича сондаги ишларни ёллашга муваффақ бўлмаса, у хорижлик ишчиларни ёллаш учун рухсатнома олиш ҳақида ариза тақдим қилиши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 8 (1) моддаси).
- Ишга ёллаш учун рухсатнома олиш ҳақидаги иш берувчининг мазкур аризаси қабул қилингандан сўнг, иш билан таъминлаш маркази "хорижлик ишчи кучини олиб кириш бўйича иш берувчига қўйиладиган корхона фаолият соҳаси, кўлами ва ҳоказоларга оид талаблар”ни қаноатлантирадиган иш берувчига хорижлик иш изловчилар рўйхатида қайд этилган ишчилар орасидан ёллаш учун муносиб бўлган ва иш берувчи қўйган талабларга жавоб берадиган маълум сондаги ишчилар рўйхатини (ёки агар хорижлик иш изловчилар рўйхатида қайд этилган ишчилар орасида талабларга жавоб берувчи ишчилар етарлича сонда бўлмаса, қанча бўлса, шунча сонда) камида 3 марта тавсия этади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 5 (2) моддаси).
- Ишга ёллашга рухсат олиш учун ариза 3 ой давомида амал қилади. Шунга кўра, иш берувчи мана шу муддат ичида талабларга жавоб берувчи тавсия этилган ишчилар орасидан керакли номзодни танлаши керак ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 8 (2) моддаси).
Ишга ёллаш бўйича ёзма рухсатнома бериш
- Иш берувчи тавсия этилган талабларга жавоб берувчи номзодни танлаганда, иш билан таъминлаш маркази бошлиғи хорижлик ишчини ишга ёллаш учун рухсатнома беради ва ушбу рухсатномада танланган хорижлик ишчининг исм-шарифи ва ишлашга рухсат берилган муддат ва бошқа тафсилотлар кўрасатилади ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 8 (4)-моддаси ва "Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 5(5)-моддаси ва илова қилинган 5-формаси).
Меҳнат шартномаси тузиш
- Танланган хорижлик ишчини ишга ёлламоқчи бўлган иш берувчи стандарт меҳнат шартномаси формасида [「Хорижийишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида」ги Қонуннинг 9(1)-моддаси меҳнат шартномаси тузади 「Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида」ги Қоидаларнинг келтирилган 6-шакл (Деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик соҳаларида 「Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида」ги Қоидаларнинг келтирилган 6-2 шакл)]
Виза берилиши мумкинлигини тасдиқловчи гувоҳномани олиш учун ариза тақдим этиш
- Хорижлик ишчи билан меҳнат шартномаси тузган иш берувчи хорижлик ишчи номидан виза бериш мумкинлигини тасдиқловчи гувоҳномани олиш учун Адлия Вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси).
- Агар Корея Республикасидаги иш берувчи хорижлик ишчи номидан ваколатли муҳожирлик хизмати идораси ёки унинг ҳудудий бўлинмаларидан (фақат Улсан ёки Тонхе бўлинмасидан) виза берилиши мумкинлигини тасдиқловчи гувоҳномани олган бўлса, иш берувчи Корея Республикасига келмоқчи бўлган хорижлик ишчига ушбу гувоҳномани жўнатиши мумкин ва хорижлик ишчи ушбу гувоҳномани олиб, уни виза олиш учун Корея элчихонаси ёки консуллигига тақдим этиши мумкин бўлади.
Хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов трейнингини ташкил этиш
- Иш берувчи ҳорижлик ишчиларни КореяРеспубликасига кириб келган кунидан бошлаб 15кун ичида Корея инсон ресурслариниривожлантириш агентлиги ёки чет элликлар учун бандлик бўйича таълим муассасалари томониданташкиллаштириладиган хорижлик ишчиларни ишга тайёрлаш трейнингини ўташларини таъминлаши лозим (「Хорижийишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида」ги Қонуннинг 11-моддаси ва 「Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида」ги Қоидаларнинг 10-моддаси).