UZBEK

Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва меҳнат фаолияти
"Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонун асосида хорижлик ишчиларни ишга ёллаш.
Нопрофессионал меҳнат (E-9) визасига эга хорижлик ишчиларни ишга ёллаш бўйича ишлаш учун рухсат бериш тизими.
- Ишлаш учун рухсат бериш тизими керакли ишчиларни маҳаллий меҳнат бозоридан топа олмаган Корея компанияларига ҳукуматдан керакли рухсатни олгандан сўнг нопрофессионал меҳнат (E-9) визасидаги хорижлик ишчиларни ишга ёллаш имконини беради ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси).
- Корея Республикаси билан ишчиларни жўнатиш бўйича англашув меморандуми имзолаган мамлакатдан бўлган ишчилар қуйидагиларни амалга оширишлари шарт: (i) корейс тили бўйича билимни аниқлаш тестидан ўтиш; (ii) иш излаётган хорижликлар рўйхатига ёзилиш; (iii) меҳнат шартномаси тузиш; (iv) виза олиш; (v) Кореяга кириш; (vi) хорижликларни рўйхатдан ўтказиш тартибини бажариш; ва (vii) хорижликлар учун ишга тайёрлов тренингини ўташ ва Кореяда ишлаш имкониятига эга бўлиш учун бошқа талабларни бажариш.
Нопрофессионал меҳнат (H-2) визасига эга хорижлик ишчиларга истисно тариқасида ишлашга рухсат беришни тасдиқлаш тизими
- Истисно тариқасида ишлашга рухсат беришни тасдиқлаш тизимига кўра, керакли ишчиларни маҳаллий меҳнат бозоридан топа олмаган Корея компаниялари (фақат қурилиш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ёки балиқ овлаш соҳаларидаги маълум ҳажмдаги юридик шахсларга тегишли) ажратилган квота доирасида меҳнат ташрифи (Н-2) визасига эга бўлган ва хориж фуқароси ҳисобланган этник корейсларни 3 йиллик муддатга ишга ёллаш учун истисно тариқасида ишга ёллашга рухсат беришни тасдиқлаши учун ҳукуматга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин ("Хорижлик ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси).
- Меҳнат ташрифи (Н-2) визасига эга хорижлик ишчилар Корея Республикасида ишга ёлланишлари учун қуйидаги жараёнлардан ўтишлари лозим: (i) хорижлик ишчилар учун ишга тайёрлов тренингини ўташ; (ii) иш излаш ҳақида ариза тақдим этиш; (iii) иш излаётган хорижликлар рўйхатига ёзилиш; ва (iv) меҳнат шартномаси имзолаш.