UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Эътироз олиб чиқиш
Эътироз тақдим этиш ҳуқуқига эга шахслар
- ДТСХ нинг маълум ҳуқуққа эгалик, суғурта бадаллари, суғурта нафақалари ва суғурталанувчилар ишчи-ходимлар ва унинг қарамоғидаги шахслар (суғурталанувчининг турмуш ўртоғи ва туғишган аждод ва авлодлари назарда тутилмоқда) учун суғурта нафақаси харажатлари билан боғлиқ чиқарган қарорларидан қониқмаган шахслар ушбу эътирозларини расман ДТСХ га олиб чиқишлари мумкин ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 87 ①-моддаси).
Эътироз тақдим этиш муддати
- Эътирозни ёзма шаклда (жумладан, электрон ҳужжат шаклида ҳам) эътироз билдирувчи шахс қарордан хабар топган санадан кейин 90 кун ичида тақдим этиш лозим ва қарор чиқарилгандан кейин 180 кун ўтгач, эътироз тақдим этиб бўлмайди: аммо агар қонуний сабабларга кўра белгиланган давр ичида эътироз тақдим этишнинг иложи бўлмаганлиги ҳақида тушунтириш берилса, юқоридаги муддат билан боғлиқ талаб амал қилмайди ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 87 ③-моддаси).
Эътироз тақдим этиш усуллари
- Эътироз олиб чиқмоқчи бўлган шахс белгиланган формани ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 32-формаси) тайёрлаши ва эътироз аризасини шахсан ДТСХ га ташриф буюриб ёки электрон почта ёки факс орқали тақдим этиши лозим (ДТСХ нинг филиали, ҳудудий бошқармаси ва бош бошқармасига).
- Эътироз олиб чиқмоқчи бўлган шахс интернетдан алоҳида формани юклаб олиб ўтирмасдан, рухсат этилган сертификат ёрдамида ДТСХ нинг веб-сайтига кирган ҳолда эътироз аризасини тақдим этиши мумкин (ДТСХ веб-сайти –ДТСХ билан танишиш – Эътирозларни кўриб чиқиш Қўмитаси – Тақдим этиш усуллари / форма).
Тақдим этилган эътирозлар юзасидан қарор чиқариш муддати
- ДТСХ ва Тиббий суғурта бўйича кўриб чиқиш ва баҳолаш Хизмати ёзма эътироз қабул қилингандан сўнг 60 кун ичида қарор қабул қилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 58 ① моддасининг асосий гапи).
- Агар кутилмаган ўзига хос вазиятлар мавжуд бўлса, ДТСХ бу муддатни кўпи билан 30 кунга узайтириш мумкин. Бу ҳолатда, эътироз тақдим этувчига ДТСХ бу ҳақида билдиришнома йўллайди ва бу билдиришнома қарор муддати тугашигача 7 кун қолган санага қадар етказилиши керак ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 58 ①-моддасининг махсус эслатмаси ва ②-моддаси).
Тақдим этилган эътирозлар юзасидан чиқарилган қарор ҳақида хабар қилиш
- ДТСХ ва Тиббий суғурта бўйича кўриб чиқиш ва баҳолаш Хизмати тақдим этилган эътироз бўйича қарор қабул қилгач, қарорнинг асл нусхасини эътироз тақдим этувчига ва қарорнинг нусхаларини манфаатли томонларга кечиктирмасдан етказиши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 57-моддаси).