UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртаси бадалини тўламаслик
Суғурта бадалини тўланмаганлик туфайли келиб чиққан қарздорликлар
- Агар суғурта бадаллари ва бошқа йиғимларни (суғурта бадаллари ва ундириладиган бошқа суммалар назарда тутилмоқда. Кейинги ўринларда ҳам шулар назарда тутилади) тўлаш мажбурияти бўлган шахс, суғурта бадаллари ва бошқа йиғимларни белгиланган муддатгача тўламаса, ДТСХ қуйидаги жаримани ундиради ("Давлат тиббийсуғуртаситўғрисида"гиҚонуннинг80 ①-моддаси).
· "Давлат тиббий суғуртаситўғрисида"ги Қонуннинг 69-моддасида назарда тутилган бадал ёки шуҚонуннинг 53 ③-моддасига кўра суғурта нафақалари чеклангандавр давомида олинган суғурта нафақалари учун йиғимлар тўланмаган тақдирда: Тўланмаган сумманинг1/1500 улушига тенг сумма. Бу ҳолатда жариматўланмаган сумманинг 20/1000 улушидан ошиши мумкин эмас.
· "Давлаттиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга кўра ундириладиган тўловлар бошқакўринишда тўланмаган тақдирда: тўланмаган сумманинг 1/1000 улушига тенг сумма. Бу ҳолатда жарима тўланмагансумманинг 30/1000 улушидан ошишимумкин эмас.
- Агар суғурта бадаллари ва бошқа йиғимларни тўлаш мажбурияти бўлган шахс юқорида айтилган жаримадан ташқари, суғурта бадаллари ва бошқа йиғимларни белгиланган муддатгача тўламаса, ДТСХ қуйидаги жаримани ундиради ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 80 ②-моддаси).
· "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 69-моддасида назарда тутилган бадал ёки шу Қонуннинг 53 ③-моддасига кўра суғуртанафақалари чекланган давр давомида олинган суғурта нафақалари учун йиғимлар тўланмаган тақдирда: Тўланмаган сумманинг1/6000 улушига тенг сумма. Бу ҳолатда жарима тўланмаган сумманинг 50/1000улушидан ошиши мумкин эмас.
· "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга кўра ундириладиган тўловлар бошқа кўринишда тўланмаган тақдирда: тўланмаган сумманинг 1/3000 улушига тенг сумма. Бу ҳолатда жарима тўланмаган сумманинг 90/1000 улушидан ошиши мумкин эмас.
Тўланмаган суғурта бадаллари ундирилмайдиган истисно ҳолатлар
- Қуйидаги ҳолатларда ДТСХ фоизлар ундирмаслиги мумкин ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 80 ③-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 51-моддаси):
· Бадалларни вақтида тўламаслик табиий офат билан боғлиқ бўлса;
· Бадалларни вақтида тўламаслик уруш ёки бирор нохуш ҳодиса билан боғлиқ бўлса;
· Қарздорлик суммаси ДТСХ уставида айтилган суммадан ортиқ бўлмаса;
· Иш жойи ёки тегишли хусусий мактаб ёпилганлиги ёки фаолияти тўхтатилганлиги туфайли қарздорлик суммасини ундиришнинг амалда иложи бўлмаса;
· Агар ёнғин туфайли тўлов кечикса
· Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот Вазирлиги қарздорликни ундириш қийин, деб топган бошқа четлаб ўтиб бўлмайдиган ҳолатлар.