UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртаси бадалларидан тўлаши керак бўлган шахс
Ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган суғурта бадаллари
- Суғурталанувчи ишчи-ходим учун белгиланган суғурта бадалларини тўлаш суғурталанувчи ишчи-ходимнинг ўзи ва қуйидаги таснифда назарда тутилган шахслар зиммасига юкланади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 76 ① моддасининг асосий гапи ва 3 (2) A, C-моддаси):
· Суғурталанувчи ишчи-ходим ишчи бўлганда: ишчи ёлланган иш жойининг эгаси;
· Суғурталанувчи ишчи-ходим давлат ходими бўлганда: давлат ходими тегишли бўлган давлат органи ёки маҳаллий ҳокимлик;
· Суғурталанувчи ишчи-ходим мактаб ходими бўлганда (хусусий мактабда ишловчи мактаб ходимларидан ташқари): мактаб ходимини ишга ёллаган мактабни ташкил этган ва бошқарадиган шахс;
- Аммо агар суғурталанувчи ишчи-ходим хусусий мактабда ишловчи мактаб ходими бўлса, суғурта бадали суммасининг 50/100 қисмини ўша суғурталанувчи ишчи-ходимнинг ўзи, 30/100 қисмини ишчи-ходимни ишга ёллаган хусусий мактабни ташкил этган ва бошқарадиган шахс ва 20/100 қисмини давлат тўлаши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 76 ①-моддасининг махсус эслатмаси ).
· Бу ҳолатда, агар ишчи-ходимни ишга ёллаган хусусий мактабни ташкил этган ва бошқарадиган шахс ўзи учун белгиланган улушни тўлиқ миқдорда тўлай олмаса, камини мактаб ҳисоб рақамидан тўлаб бериш мумкин ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 76 ④-моддаси ва 3 (2) C-моддаси).
- Иш жойида 2 нафардан ортиқ иш берувчи бўлса, у иш жойининг иш берувчилари тегишли суғурталанувчи ишчи-ходимнинг суғурта бадалини биргаликда тўлаб бериши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 77 ① (1)-моддаси).
- Ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган суғурта бадалининг ишчи-ходим тўлаши керак бўлган қисмини иш берувчи ишчи-ходимнинг иш ҳақларидан ушлаб қолган ҳолда тўлаб бериши керак. Бу ҳолатда, иш берувчи суғурталанувчи ишчи-ходимга ушлаб қолинган сумма ҳақида маълум қилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 77 ③-моддаси).
Ойлик даромад асосида ҳисобланадиган суғурта бадали
- Ойлик даромад асосида ҳисобланадиган суғурта бадали суғурталанувчи ишчи-ходим томонидан тўланади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 76 ② (2)-моддаси ва 77 ① (2)-моддаси).