UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртаси бадаллари миқдорини камайтириш учун сабаблар ва камайтириш ставкаси
Орол ёки изоляцияланган ҳудудлардаги шахслар учун камайтириш
- Иш жойи суғурта бадалини камайтиришга оид Эслатманинг илова қилинган 1-жадвалида назарда тутилган орол ва изоляцияланган ҳудудларда жойлашган ва тиббиёт муассасасига жамоат транспорти орқали етиб бориш учун узундан-узоқ йўл босиш талаб этиладиган иш жойларида ишловчи суғурталанувчи ишчи-ходимлар учун ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган суғурта бадали суммаси 50/100 га камайтирилиши мумкин ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 75 (1)-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 45 (1)-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентининг 46 (1)-моддаси; ва Суғурта бадалини камайтиришга оид Эслатманинг 3 -моддаси).
Вақтинчалик мажбурий меҳнат таътили олган шахслар учун камайтириш
- Суғурталанувчи ишчи-ходимнинг бир ойдан кам бўлган вақтинчалик меҳнат таътили даврида ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган суғурта бадали миқдори ишдан мажбурий таътил олиш сабаби содир бўлган ойдан олдинги ойга тааллуқли ойлик иш ҳақи суммаси (агар ишчи-ходим мажбурий меҳнат таътили олган ойдан олдинги ойда ойлик иш ҳақи олмаган бўлса, мажбурий меҳнат таътили олинган ойдаги ойлик иш ҳақи суммаси) асосида ҳисобланадиган суғурта бадали ва вақтинчалик мажбурий меҳнат таътили давомида тегишли иш жойида тўланган иш ҳақи асосида ҳисобланган суғурта бадали ўртасидаги тафовутнинг суммасининг 50/100 га камайтирилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 75 ① (5)-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 46 (5)-моддаси; Суғурта бадалини камайтиришга оид Эслатманинг 8 моддасининг асосий гапи).
- Хомиладорлик таътилида бўлган шахслар учун суғурта бадали қуйидаги суммага камайтирилади (хомиладорлик таътили даврида иш жойидан олинган иш ҳақи суммасидан қатъи назар), яъни хомиладорлик таътилидан олдинги ойдаги ҳисоб-китобдан олдинги ойлик иш ҳақи билан, иш берувчи ҳомийлик қиладиган суғуртага ёзилган шахсларга бериладиган бадалнинг минимал чегараси ўртасидаги фарқига камайтирилади, бу Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонуннинг 69-моддаси, 6-параграфида белгиланган (Суғурта бадалини камайтиришга оид Эслатманинг 8-моддасининг махсус эслатмаси).
Тиббиёт муассасаларидан фойдаланиш имконияти чекланган иш жойидаги шахслар учун камайтиш (аскарлар)
- Суғурталанувчи ишчи-ходим ҳисобланган ва ҳарбий базалар жойлашган жойда яшайдиган ёки ишлайдиган аскарлар учун бу бадал суғурталанувчилар суғурта бадаллари суммасининг 20/100 қисмига камайтирилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 75 (1)-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 45 (3)-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентининг 46 (3)-моддаси; ва Суғурта бадалини камайтиришга оид Эслатманинг 5-моддаси).
Иш жойида ёнғин содир бўлганлиги сабабли камайтириш
- Агар ишчи-ходим қуйидаги ҳолатларга тааллуқли бўлса, ойлик даромад асосида ҳисобланадиган унинг суғурта бадалларининг бир қисми камайтирилиши мумкин (Суғурта бадалини камайтиришга оид Эслатманинг 10 ①-моддаси):
· Суғурталанувчи ишчи-ходимнинг ойлик даромадининг суғурта бадалларини ҳисоблашда ҳисобга киритилган бизнес фаолиятидан келадиган даромадни вужудга келтирадиган иш жойида содир бўлган ёнғин, банкротлик ёки тошқин каби ҳолатлар туфайли бизнес фаолиятига сезиларли даражада тўсиқ вужудга келганда;
· Суғурталанувчи ишчи-ходимнинг ойлик даромадининг суғурта бадалларини ҳисоблашда ҳисобга киритилган бизнес фаолиятидан келадиган даромад ойлик даромадининг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблашда ҳисобга киритилган даромадларнинг 30/100 дан ошганда;
Ҳисоб рақамдан ҳисоб рақамга пул ўтказувчи шахс томонидан суғурта бадалининг камайтирилиши
- Суғурта бадалларини тўлаш учун жавобгар бўлган шахсга электрон ҳужжат воситаси орқали суғурта бадалларини тўлаш кераклиги ҳақида хабар берилганда ёки ўз суғурта бадалларини маблағларни автоматик тарзда ўтказиш ҳисоб рақами ёрдамида тўлаганда, ДТСХ суғурта бадалларини камайтириши ёки почта каби маъмурий харажатлар лимити доирасида камайтирилган бадалларга эквивелент пул ёки қимматликлар бериши мумкин. ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 75 ②-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 45-2-моддаси)